Тун оқшом оразингдин тўлун ой кўрдим хаёл ичра... Жоний Тун оқшом оразингдин тўлун ой кўрдим хаёл ичра, Ўзимдан бордим ул ғоятда бўлдим ўзга ҳол ичра. На раъно сарвқад давринг гули рухсори зебидин Чаман аҳлини маҳви ранг айлабдур камол ичра. Хушо, гулзор аро гулгун узори наргис олтуни, Ики заррин ғазола гурфароқдир ҳусни ол ичра. Малоҳат боғидур ҳуснинг, назокат сендадур ёри, Пари пайкар санамлар ходим ўлмишлар жамол ичра. Менинг коми дилимға заҳри ҳажрнг шаҳди роҳатдур, Бу лаззатни киши топмас юриб юз йил висол ичра. Не давлатдур менга дилдор йоди бирла жон бермак, Не мушкул иш эрур оҳсиз малолидур малол ичра. Фано бўлмай етишмас белу оғзинг сайрига Жоний Саропо умр бори сарф ўлмиш қийлу қол ичра. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тун_оқшом_оразингдин_то%E2%80%98lun_ой_ко%E2%80%98rdim_хаёл_ичра.... Downloaded from uzbekai.com.