Комил Хоразмий Комил Хоразмий Бўлмадимким бир даме андуҳи даврондин халос... Бўлмадимким бир даме андуҳи даврондин халос, Андин истарман танимнинг бўлғонин жондин халос. Ҳар нафас бошимға бир ғам сангборони ёғар, Тобмадим ҳеч ҳодисоти чархи гардондин халос. Ул лаби хандон рухи гулгун ғамидин оҳким, Бўлмади ҳаргиз кўзум ашку, кўнгул қондин халос. Хаста кўнглум ноласи андин фалак паймодурур, Бир асире дурки ногаҳ бўлди зиндондин халос. Етмаса ғамхонам ичра субҳи васлидин зиё, Бўлмоғ мумкин эмастур шоми ҳижрондин халос. Шум рақибинг рашк тиғи бирла бир кун чопғомен, Мушрик ўлмас зулфиқори шоҳимардондин халос. Жоҳилеким дониш аҳли суҳбатидан қочқуси, Кофиредурким топар аҳли мусулмондин халос. Гоҳ зулфи йоди бирла, гоҳ юзининг йодида, Бўлмади жоним замоне куфру иймондин халос. Комиле ким тобса дунлар ихтилотидин раҳо, Бир мусулмондекки, тобғай кофиристондин халос. Бўлмаса гардуни суфладўст гар дун, эй кўнгул... Бўлмаса гардуни суфладўст гар дун, эй кўнгул, Нега дунни шод этар, донони маҳзун, эй кўнгул. Чун фалак нодон навозу, хасми донодур, не суд, Дониш иқлимида бўлсанг гар Фалотун, эй кўнгул. Иззат ила неъмат авжида бўлур олий мақом, Ҳар ким ўлса каж нечукким айн ила нун, эй кўнгул, Зойл этмак истасанг ўздин мазаллат қони’ ўл, Олмас ул чиркингни мундин ўзга собун, эй кўнгул. Жавҳари жон ул матў эрмаски сотқун олғасен, Не осиғ гар ҳосил этсанг ганжи Қорун, эй кўнгул. Оқил эрсанг кибру нахват қилма иззу жоҳинга, Бўлди истикборидин иблис малъун, эй кўнгул. Эмин ўлма кайдидин ёру биродарман дебон, Не жафолар қилмади Юсуфға Шамъун, эй кўнгул. Даҳрнинг пасту баландидин десанг, фориғ бўлай, Қўйма илкингдин замоне жоми гулгун, эй кўнгул. Тобти шоҳи нуктадон алтофидин сўз аҳли қадр, Зоҳир эткил эмди бикри софмазмун, эй кўнгул. Бу гулистондин бақо бўйини истаб бўлмағил Лола баргидек саропо доғу дилхун, эй кўнгул. Комил эрсанг, одат айла сабр ила хомушлиғ, Гар бор эрса, ҳар сўзунг бир дурри макнун эй кўнгул. Бўлубон жолиси авранги жаҳолат жуҳало... Бўлубон жолиси авранги жаҳолат жуҳало, Урдилар олам аро кўси ҳукумат жуҳало. Нўш этиб ришва майин етмай улус додиға, Билмадилар даме ойиаи адолат жуҳало. Бўлубон ҳомии арбоби фасоди сарка, Жам’ қилдилар укуш давлату сарват жуҳало… Уламоға бериб ижрои шариатда шикаст, Бердилар жоҳили нодонға ҳимоят жуҳало. Қилиб ўз ройича иш амри ҳукуматда мудом, Қилдилар тарк басе фарз ила суннат жуҳало. Арзу дод амрида аҳкоми шариатни қўюб, Юрутуб ўрниға қавлияти одат жуҳало. Бўлуб ўз бошлариға феъли мусаллат, ё раб, Бўлмағай боиси манкуби вилоят жуҳало. Комило, тутса не тонг вартаи зиллатда мақом, Топдилар маснади иззатда садорат жуҳало. Бухл элига демагил, эй зубдаи даврон, сўзинг... Бухл элига демагил, эй зубдаи даврон, сўзинг, Ҳайф этар, қадрини билмас, сифлаи нодон, сўзинг. Гарчи, сўздек гавҳари қимматбаҳо йўқ даҳр аро, Бор аларнинг қошида ҳармуҳрадин арзон сўзинг. Улки қилмайдур маони баҳриға ғаввослиқ, Кўрмагай мунжуқча гар бўлса дури ғалтон сўзинг. Паст фитратларға дунё моли учун тутма кўз, Бир қаро пул бобида мушкул қилур осон сўзинг. Бухл зангини қира олмас темурдек кўнглидин, Гар итиклик ичра бўлса ўйлаким сўҳон сўзинг. Гар сўзингдин бир нимарса ўнмаса бу дунёда, Тингламаслар охиратда берса ҳам, имон сўзинг. Илтимос этма олардин бир кўнакни зинҳор, Синдирур гар берса ҳам ўлган баданға жон, сўзинг. Дониш аҳли қошида ҳар бири бир лаъли хўшоб, Лек оларға бордурур лаъл ўлса ҳам пайкон сўзинг. Топмасанг сўз лаззатидин огаҳу Комил киши, Соклағил бўлғунча кўнглунг пардасида қон сўзинг. Дардоки, йўқ жаҳон элида шармсорлиғ... Дардоки, йўқ жаҳон элида шармсорлиғ, Кўрганлар иззатимни менга берди хорлиғ. Эркан абас ўз элидин дўстдорлиғ, Яхши кунимда ҳар кишиким қилди ёрлиғ, Дўнгач замона, айлади душман шиорлиғ. Улким эди вужуди вафо маъдане бу кун, Душманға лутф-у зулм мангодур фанне бу кун. Дерким: «Рақиб сонида кўрмон сани бу кун». Атфол, этакка тош йиғингизким, мани бу кун Девоналиқға еткурадур беқарорлиғ. Ҳар кимса ўз нигори висоли замонида, Иззат майини нўш этар ишрат маконида, Фарёдким, бўлолмадим ағёр сонида, Итлар азизроқ кўринур халқ ёнида Мендинки кўюнг ичра чекарман бу хорлиғ. Борсен, агарчи давр элиға фойиқ, этма рад, Ушшоқ аро билиб мени ҳам содиқ, этма рад, Кўргоч юзингни бўлдум агар ошиқ, этма рад, Мен гарчи суҳбатингға эмон лойиқ, этма рад, Бу гулшан ичра гул ул эрур бўлса хорлиғ. Ушшоқни қилурға чу қилдинг фиғон асир, Нағмангға бўлди барча эшитмак ҳамон асир, Не нав’ бўлмайин мени бехонумон асир, Эй мутриб, ўлди ҳалқайи нағмангға жон асир, Созингға ёр зулфидин олдингму торлиғ. Сенсан сарир-у ҳусн узра шаҳаншаҳ, эй Масиҳ, Гар хўблар кавокиб эрур, сен — маҳ, эй Масиҳ. Комилға кўюнг ўлғали манзилгаҳ, эй Масиҳ, Мунисни ғам етурди ҳолатға, эй Масиҳ, Мақтулинга даме қила кўр ғамгусорлиғ. Эй кўнгул, зинҳор қилма аҳли даврондин тама... Эй кўнгул, зинҳор қилма аҳли даврондин тама’, Бор эса бу хаста жисмингға агар жондин тама’. Чунки йўқ эрмйш жаҳон аҳлида холис дўстлиғ, Кимки ондин яхшироқ йўқ, айлама ондин тама’. Даҳри дундин кўрмагунг жуз ҳасрати нокомлиғ, Гавҳари мақсудни қилма бу уммондин тама’. Солим ўлмоқнинг сипеҳр осибидин имкони йўқ, Қилма ҳаргиз офият кунжин бу вайрондин тама’. Кўзлари жаллодидин қилмсқ мурувват орзу, Аҳли иймон айлагандек кофиристондин тама’. Истайин не нав’ жоним роҳатин мижгонидин, Қилғому мажруҳ марҳам тиғи урёндин тама’. Шарбати лаъли ҳавосин истамаклик бодадян. Айлама жонбахшлиғ жуз оби ҳайвондин тама’. Хони васлиға рақибидин ионат истамак, Айлаган янглиғ гадо илкидағи нондин тама’. Олам ичра гар бўлай десанг азизу аржуманд, Айлама Комил каби жуз зилли субҳондин тама’. Гар олса илкига ул моҳ танбур... Гар олса илкига ул моҳ танбур, Чекар ўтлуғ кўнгулдек оҳ танбур. Қилур мутрибвашимнинг фурқатида, Дамо-дам нолаи жонкоҳ танбур. Ғамингдин нола айлардз туну-кун, Менгадур ҳамдаму ҳамроҳ танбур. Бўлурман ғам сақилидин сабукбор, Аён қилса гар ишқуллоҳ танбур. Жаҳонда сознинг анвои кўбдур, Вале истар gadou шоҳ танбур. Бўлур ушшоқ, эй мутриб, асиринг, Олиб соз айласанг дугоҳ танбур. Қилур сайри мақомот ул жиҳатднн, Эрур Комилға хотирхоҳ танбур. Ҳар неча айлабон изҳор фасоҳат шуаро... Ҳар неча айлабон изҳор фасоҳат шуаро, Сочар элга дури дарёи балоғат шуаро. Очибон лутфи малоҳат гулин ашъоридин Рангбўйи чамани, фазлу фатонат шуаро. Қилсалар ҳар иеча изҳори садоқат шабу рўз, Кўрар ўтрусида ҳар дамда сад офат шуаро. Килмас уммид, қилур шукур, шарорат элининг Тилу илкидин агар қолса саломат шуаро. Ҳақ сўзин шоҳу гадо қошида китмон этмас, Бу жиҳатдин ҳадафи тийри маломат шуаро. Яхшидур қонии қашшоқ ғани томиъдин, Тутди бу важҳдин ойини қаноат шуаро. Қилмас ўлганда тама’ сифла тазонгарлардин, Бордурур жавҳар ойинаи ҳиммат шуаро. Қилмағай жоҳилу нодонға итоат ҳаргиз, Кўрмаса бир кишидин ҳукми сиёсат шуаро. Чун itooti улул-амир вужубин биладур, Тарк қилмас нафасе вожибу суннат шуаро. Кеча кундуз қиладурлар суфаҳоға хизмат, Гарчи шойистаи авранги садорат шуаро. Бор алардин неча бекорлар иззатда зиёд, Тилу илки била ҳам айласа хизмат шуаро. Эмди соч сўз дури Комил садафи табъингдин, Тобти шоҳ ҳазратида қадр ила симмат шуаро. Ҳар неча бало етса чекиб бошни букма... Ҳар неча бало етса чекиб бошни букма, Таъжил яқосиға бошингни суқма, Амрозу, алам шиддатидин ҳовлиқма, Топғунг яна, Комило, шифо ошуқма, Ийд ўлди олам аҳлиға юзланди ибтиҳож... Ийд ўлди олам аҳлиға юзланди ибтиҳож, Шаҳ тораки муборакидин қадр тобти тож. Май тарки бирла ринд эли гирёну зор эди, Атфолдекки йиғлар анго киссалар сужож. Жоми сабуҳидин топибон қуввати тамом, Рўза риёзати била бир заъфлиғ мизож. Ўткарди рўзаии ебон аҳли ғино шакар, Бечоралар саҳарлику ифтори бир кулож. Атфоли ағниё олиб ийдонаға тило, Қашшоқлар боласи дирам tobmly олди кож. Аҳли карам сахосидин уммид айлабон, Ийдонадур баҳонаи арбоби эҳтиёж. Шоҳи либослар кийибон барча хослар, Маълум бўлди ким синуқу ким берур ривож. Yo раб, шаҳим ҳукуматини мустадом тут, Авранги адл узра мақом айла тахту тож. Комилча бўлмағай шуаро мадҳинга фасиҳ, Булбул каби наво қила олурму сору сож. Жонбахш лаъгинг устида ул хол ҳиндулармудур... Жонбахш лаъгинг устида ул хол ҳиндулармудур, Yo чашмайи ҳайзон уза зоғи сияҳ мўлармудур? Боғи жамолинг саҳнида ўйнар кўзинг мардумлари, Ёхуд Хўтан гулзорида тайр эткан оҳулармудур? Сунбул эрурму сарвға чирмошиб ўскан боғ аро, Ёхуд чўлашған қаддинга шабранг гесулармудур. Хатти муанбарму эрур чоҳн занахдон даврида, Yo салсабил атрофида райҳони хушбўлармудур? Шаҳло кўзинг атрофида кирпикларингму, йўқ эса, Қурғон кийиклар сайдиға сайёд мўндулармудур? Ғамзанг мижанг новакларин отмоқдадур икки камон, Yo кўзларингнинг устида пайваста абрўлармудур? Зоҳир ареқларму эрур, гулбарги хандонинг ува, Yo лаъли хотам даврида сероб луълулармудур? Ғамзанг хадангин ҳар тараф отсанг тегар ман зоринга, Жону кўнгулму, ёхуд ул ўқларга қопулармудур? Ҳайрони дидоринг бўлуб турмуш қошингда хўблар. Йўқ эрса қўйғон ўтруда машшота кўзгулармудур? Тортар риёий шайхлар масжидда жаҳр айлаб фиғон, Yo кўкка боқиб кўчада ҳар кеча иг увлармудур? Комил қошиға келдиму барча рақиби ҳиласоз, Yo шери ғуррон оллида бир неча тулкулармудур? Камол Эмас кишига бу дунёга мулк-у мол камол, Ҳусули илм-у ҳунар келди безавол камол. Улумдин шарафи охират эмасдур ёлғуз, Ки мунда ҳам сабаби иззат-у жалол камол. Мурод маърифатуллоҳдур тааллумдин, Эмас мубоҳаса-у жанг ила жидол камол. Камол маъниси таҳсили илми ҳолдурур, На ҳосил айлагуси маҳзи қийл-у қол камол. Замиринг айла мусаффо кадардин ойинадек, Десангки жилвагар этсун анга жамол камол. Бўлурму шўра замин об-у донадин хуррам, Хабис табъға топмак басе маҳол камол. Камол бергусидир сўзга шуҳрат-у таъсир, Бу қушға қилғали парвоз парубол камол. Ниҳоли бебари саркашдурур авомуннос, Не суд топмаса маъниға иттисол камол. Кўруб ғазалда Баёний мусаддасин Комил, Дедики: «Бергай анга ҳаййи лоязол камол». Кўрмамиш сандек жаҳонда ҳеч бир гулзор, гул... Кўрмамиш сандек жаҳонда ҳеч бир гулзор, гул Ким санга бордур бадан гул, жабҳа гул, рухсор, гул. Гул узоринг ламъасидин очти гардун боғида, Фарқадон гул, каҳкушон гул, сабъаи сайёр гул, Базм аро гулбарги хандонинга қурбат топғали, Май гулу, мено гулу, ҳам соғари саршор гул. Бўлди булбўлларға гулшан ичра ҳуснинг шавқидин, Нола гул, афғон гулу, алҳон гулу, минқор гул. Гулшани базм ачра ҳар феъл ўлса гар сандин аён, Ноз гул, рафтор гул, гуфтор гул, атвор гул. Сайри боғ айларда топтилар қудуминг файзадин, Сарв гул, шамшод гул, ашжор гул, ҳар хор гул. Йиғламакдин гул юзинг ҳажрида қонлиғ ашкидин, Фош этар хуни жигар гул, дидаи хунбор гул. Бўлди мутрибларға базминг ичра ҳангоми суруд, Нохуну мизроб гул, мусиқию адвор гул. Бўлди зоҳидларға ҳусни бемисолинг васфида, Зикр ила аврод гул, тасбиҳ гул, дастор гул. Чун сенинг йодинг қилурлар сокини дайру ҳарам, Yo самад гул, ё санам гул, субҳа гул, зуннор гул. Қилди Комил табъини шаҳ лутфи гулзор ўйлаким, Маснавий гул, қитъа гул, абёт гул, ашъор гул. Кўзим гирёнлиқиға ул лаби хандон эрур боис... Кўзим гирёнлиқиға ул лаби хандон эрур боис, Кўнгул маҳзунлиқиға кулфати ҳижрон эрур боис. Ғами ишқим улусға фош ўлурға, эй гули раъно, Сариғ рухсор уза оқғон кўзимдан қон эрур боис. Дили тангим очилмас жуз насими илтифотингдан, Дами субҳ, ўлмоқиға ғунчанинг хандон, эрур боис. Не тонг ул ойға таъсир этмас эрса ашксиз оҳим, Ҳадафға етмакиға тийрнинг пайкон эрур боис. Етурса кўнглига захм эл, тили мавзун сўзингдиндур, Садаф чокига йўқ ханжар, дури ғалтон эрур боис. Десанг озод ўлай ғамдин сухансанж ўлма, булбулинг Қафасбанд ўлмақиға шакаринилҳон эрур боис. Мусоффодур кўнгул кошонаси доим хаёлингдин, Безарга кулбасини мевбон, меҳмон эрур боис. Малул ўлма мазаллат тийра чоҳи ичра қолдим деб, Азиз бўлмақға Юсуф, Миср аро, зиндон эрур боис Не тонг Комил Навоий янглиғ ўлса сўз аро сармаст, Бу сархушлиқға жоми суҳбати султсн эрур боис. Кулмадинг бир, то мани юз қатла гирён қилмадинг... Кулмадинг бир, то мани юз қатла гирён қилмадинг Тутмадинг бир жом, то кўнглум тўла қон қилмадинг. Хотирим даврон ғамидин қилмадинг бир лаҳза жам’, То мани бир йилғача зору паришон қилмадинг. Хаста кўнглум таҳ-батаҳ қон қилмағунча ғунчадек, Очилиб мажлисда рухсоринг гулафшон қилмадинг. Ман тарафға қилмадинг ҳаргиз хатодин бир нигоҳ, То рақибимға боқиб юз лутфу иҳсон қилмадинг. Айладинг меҳру вафо бобида қайси ваъдалар, Ким яна ул аҳду паймондин пушаймон қилмадинг. Отмадинг қаҳру итобинг новакин ағёрға, То маломат ўқиға кўксимни қалқон қилмадинг. Қилмағунча хони васлингдин бу зоринг бенасиб, Ўзгани бу хони иҳсон узра меҳмон қилмадинг. Эгнима кийдурмадинг лутфу иноят хилъатин, То либоси офиятдин жисмим урён қилмадинг. Қайси бир уммидким лутфингдин этдим оқибат, Ул умидим ҳосилини яъси хирмон қилмадинг. Эй ситамгар, қайси бедилға бериб васлингда жой, Сўнгра они мубталойи доғи ҳижрон қилмадинг. Қилмағунча хону монимни қаро ҳижрон аро, Кулбам ичра оразинг шамъи шабистон қилмадинг. Дониш аҳлиға қаю қилмишларинг дей, эй фалак, Қай бирин ул зумранитсг мағлуби нодон қилмадинг. Сирри ишқинг неча пинҳон тутти элдин, эй пари, Қўймадинг Комилни то расвои даврон қилмадинг. Мандин ўлмиштур букунлар оҳким жонон малул... Мандин ўлмиштур букунлар оҳким жонон малул, Бу жиҳатдан айламиш чиқмай танимдин жон, малул. Жоми васлин нўш этиб ағёр доим шод эрур, Ман ичиб тун, кун эрурман соғари ҳижрон малул. Рўзу шаб зиндони ғамда йиғларам Яъқубдек, Бўлғали ман хастасидин ул маҳи канъон малул. Фурқатидин оҳу нолам баски дардомиз эрур, Айлади бедардларни ҳам ўшул афғон малул. Бўлдилар бегона борча oshnou ёрлар, Бўлғали бу бекасидин ул шаҳи хубон малул. Бўлмиш олдида рақиби кинавар ёлғони рост, Ман нечук бўлмай гар ўлса ростим ёлғон, малул. Ҳайф, юз минг ҳайфким, фазл аҳлини маҳрум этиб, Маҳрам ўлуб айладилар зумраи нодон малул. Арзи ҳолимни ман эмди кимга айларман баён, Ул гадо ҳолиға вой, андин эса султон малул. Гар малул ўлса жаҳон аҳли не ғам Комил манго, Бўлмаса басдур агар ул сояи субҳон малул. Манга, эй пари, кўб итоб айлама... Манга, эй пари, кўб итоб айлама, Ғам ўтиға бағрим кабоб айлама. Тузуб суҳбат, аҳли жаҳолат била, Камол аҳлидин ижтиноб айлама. Висолингда роҳат етургил даме, Фироқингда доим азоб айлама. Чу келдинг қоншмға кетарман дебон Яна умр янглиғ шитоб айлама. Ҳузурингда хандон этиб душманим, Эшикда кўзумни пуроб айлама. Қовуб мажлисингдин мени, ғайрни Мақомимда ноиб маноб айлама. Мени соядек хоксор айлабон, Они сарбаланд офтоб айлама. Эағанға бериб булбул ўрнида жой, Ҳумо ҳамнишинин уқоб айлама. Қилиб йод шойиста хизматларим, Хато бирла саҳвим ҳисоб айлама. Боқарда кўзум чеҳраи лутфинга, Ғазаб бирла қаҳринг ниқоб айлама. Фироқингда Комилни ноком этиб, Нифоқ аҳлини комёб айлама. Манго қилма, эй моҳо олийжаноб... Манго қилма, эй моҳо олийжаноб, Итоб-у итоб-у итоб-у итоб. Эрур ишқинг ўтиға кўнглум мудом Кабоб-у кабоб-у кабоб-у кабоб. Чу келдинг, кетармен деб қилма кўб Шитоб-у шитоб-у шитоб-у шитоб. Жамолингға боқғонда солма анго Ниқоб-у ниқоб-у ниқоб-у ниқоб Юзунг мусҳафи шарҳи ўлғай Китоб-у китоб-у китоб-у китоб. Муғанний чолиб айла кўнглумни шод Рубоб-у рубоб-у рубоб-у рубоб. Бинойи жаҳон бордур сув уза Ҳубоб-у ҳубоб-у ҳубоб-у ҳубоб. Анго кўб кўнгул қўймаким, бўлғай — ўқ Хароб-у хароб-у хароб-у хароб. Санго бўлса ҳам ой-у кун қилма фахр Рикоб-у рикоб-у рикоб-у рикоб. Эрур жийфа дунё онинг толиби Гилоб-у гилоб-у гилоб-у гилоб. Лабинг ҳажрида ичмагай Комилинг Шароб-у шароб-у шароб-у шароб. Манзилим чун бўлди ушбу йил диёри Тошканд... Манзилим чун бўлди ушбу йил диёри Тошканд, Жону кўнглум доим истар хор-хори Тошканд. Буржи мизонда эди маснаднишин шохи Хўтан, Ҳам баробар эрдилар лайлу-наҳори Тошканд. Нуру зулмат ўлчаниб тун-кун уфуқ майдонида, Бирдек эрди субҳи софу шоми тори Тошканд. Сарбасар ашжор заррин баргидан боди хазон, Фарш қилғон барча қасри зарнигори Тошканд. Хуш ҳаволиғ мунча бўлса анда айёми хазон, Ёраб, эркандур нечук фасли баҳори Тошканд. Бўлди меҳмон жойимиз ҳақ лутфидин бир боғким, Мевадору, лолазору нахлдори Тошканд. Гарчи анда боғ ила бўстонға йўқ хадду шумор, Зийнат афзолиқда чун холи узори Тошканд. Вусъату назҳатда рашки жаннатул-маъводурур, Кавсари тасними наҳру жўйбори Тошканд. Тўби осо бош чекиб чархи муалло сориға Арчау ел бирла шамшоду чинори Тошканд. Ҳар куни сайр айлар анда ҳуру ғилмон ўрнига, Сарвқадду, гулжабину, гулузори Тошканд. Лекин ушбу йилға тўғри айлабон беад ҳисоб, Деди тарихини ҳотиф чашмасори Тошканд. Умр боқи бўлса олти йил яна Комил сенга, Ёзғил онинг солли тарихин шумори Тошканд. Менга зулмин кам этмас гунбази даввор ҳар соат... Менга зулмин кам этмас гунбази даввор ҳар соат, Тўкар ғам хирманин бошимға юз хирвор ҳар соат. Не ул ойдин келур йиллар аро бир васл пайғоми, Не онинг мажлисидин айрилур ағёр ҳар соат. Не аҳволимни арз айларға ҳомию муиним бор, Не шаҳ йилларда ҳолим айлар истифсор ҳар соат. Кима бир хизмат этсам, айлагай ўрниға юз туҳмат, Асалға, заҳру гул ўрниға, санчар хор ҳар соат. Бўлуб бегонаваш йиллар ёмонлиғ ошкор этти, Кима ким ошнолиғ айладим изҳор ҳар соат. Етар афғонга нодои дўстларнинг ихтилотидин, Кўнгул ойинасиға юз туман зангор ҳар соат. Жаҳон пасту баланди, соқиё, қон қилди кўнглумни, Мани масти мудом эт, қўймайин ҳушёр ҳар соат. Бўлур ҳар соатим бир кун, куним юз йил, йилим минг ой, Менга лутф этмаса, шоҳи фалак миқдор ҳар соат. Ҳамиша ўз тама’ шоҳи жаҳондин ўзгадин. Комил, Десанг бўлмай жаҳон ичра залилу хор ҳар соат, Мени Мажнун бўлубман бир пари ишқида девона... Мени Мажнун бўлубман бир пари ишқида девона, Ки ёдидин бўлубдур кўнглум андоқким парихона. Эрур ул мансизин доим нишоту айш ила ҳар дам, Вале ман онсизин тун-кун ғаму кулфатға ҳамхона. Тутар ҳар субҳ элга коса-коса бодаи васлин, Ичиб ман заҳри ҳижрон, ҳар кеча паймона-паймона. Не тонг, тушсам ман ул кони малоҳат мажлисидин дур. Муяссар бўлғаму ҳаргиз гадоға базми шоҳона. Не ҳожат бодаким, ул муғбача масти мудом айлар, Мани йўқ, борчани мажлис аро гар кирса мастона. Чу қилди тийра кулбам, эй саодат ахтари, ҳажринг, Мунаввар бўлмоқи мумкин эмас гар келмасанг ёна. Кўнгулда сирри ишқинг ёшурурман халқдин доим, Нединким бордурур ул ганжға мадфан бу вайрона. Манга қил зулму бедодингни бас, эй маҳваши Чини, Йўқ эрса айларам бир кун қулингдин арз хоқона, Ҳаводис сангборидин десанг маҳфуз ўлай хумдек, Бўлуб саршор майдин, қил мақоминг кунжи майхона. Мулозимпеша бўлма жоҳ учун ҳар пастфитратға, Таваккал шоҳроҳида таку-пў айла мардона. Агар бор эт, вагар йўқ, Комил айрилмас даме сендин, Ким улдур зарра, сен хуршид, сан шамъу у парвона. Не суд очилса гул, ўлса баҳор ғурбат аро... Не суд очилса гул, ўлса баҳор ғурбат аро, Менгаки бўлмаса ёру диёр ғурбат аро. Очилмади чаманистон ҳавосидин кўнглум, Кўзимга гул эрур андоқки, хор ғурбат аро. Фироқ даштида бир мушкбў ғизол истаб, Кўзимни қилди чу дом интизор ғурбат аро. Йироқ тушкали аҳбоб суҳбати майидин, Нишот жомиға бўлдум хумор ғурбат аро. Чаманда гулдек аҳиббо ватан аро хандон, Чу лола бағрим эрур доғдор ғурбат аро. Ватанда кўзима чангалистонча йўқ Маҳмуд, Аёз боғида тутдим қарор ғурбат аро. Чиқай ватан садафидин дема гуҳар янглиғ, Агарчи бўлса сенга эътибор ғурбат аро. Ниҳон эт ўзни ватан қрфи ичра анқодек, Сенга йўқ ўлса мурод иштиҳор ғурбат аро. Ватанда сокин ўлуб сайр эт олами боло, Сафарни айламағил ихтиёр ғурбат аро. Тоб эмди Хева ила Паҳлавони Комил эсанг, Дема — Бухори шарифу Мазор ғурбат аро. Оҳким бир сарви гулрухсора ошиқ бўлмишам... Оҳким бир сарви гулрухсора ошиқ бўлмишам, Бемурувват қотили хунхора ошиқ бўлмишам. Олди жоним, нозу истиғноу ёлғон ваъдаси, Бир ситамгар золиму маккора ошиқ бўлмишам. Оҳу нолам қумри-ю тўтидин ўтса, не ажаб, Бир сихиқомат, шакаргуфтора ошиқ бўлмишам, Сарву гул хасча кўрунмас кўзима, эй боғбон, Бир юзи гул, қадди хушрафтора ошиқ бўлмишам. Дўстлар, гаҳ бехуду, гаҳ хастаҳол ўлсам не айб, Кўзлари ҳам масту, ҳам бемора ошиқ бўлмишам. Ҳажрида кўздин тўкарман тун-кун ашки лолагун, Токи ман ул хильати гулнора ошиқ бўлмишам. Ёрута олмас шабистоним қуёшинг, эй сипеҳр, Ул юзи хуршиди пуранвора ошиқ бўлмишам. Айлама, Комил, манга фирдавсу ризвон васфини. Васли ишратгоҳида дийдора ошиқ бўлмишам. Пўстин Чу бўлди танимга макон пўстин, Ўлук жисмима берди жон пўстин. Қилиб даф и дай шиддати офатин, Манга бўлди доруламон пўстин. Вужудим риёзиға баҳман ели Эсар чоғда берди амон пўстин. Агар жон қушиға қафас тандурур, Валек эрур ошиён пўстин. Ичи хазз-у дебо-ю қоқим дурур, Тоши атлас-у парниён пўстин. Совуқ қаҳридин ғам эмаским эса Анго лутфи шаҳи жаҳон пўстин. Эсанг оқил, эгнингдин айирмоғил, Ҳамиша баҳор-у хазон пўстин. Биров қоқма чакмонга зор-у фалак Бировга бериб минг дўкон пўстин. Бериб ашк-у дуррин, сариғ юз заррин, Олибман эмас ройгон пўстин. Қайси фалак буржининг меҳри пуранворисен... Қайси фалак буржининг меҳри пуранворисен? Қайси садаф дуржининг гавҳари шаҳворисен? Қайси Хўтан оҳуси, нофайи тоторисен, Қайси чаманзорнинг лолав-у гулнорисен? Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Қоматинга бандадур боғ аро сарви равон, Лаъли лабинг рашкидин ғунча эрур бағри қон. Чунки чаман саҳнида бўлса юзинг гулфишон, Ноласин айлар фузун булбули бехонумон, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Йиғлатур ошиқларинг лаъли лабинг хандаси, Тўби-ю шамшод эрур сарв қадинг бандаси. Ҳусн-у жамол авжининг меҳри дурахшандаси Кўрса маҳи оразинг, бўлғуси шармандаси, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Эй, юзи ҳусн-у жамол боғининг аҳмар гули, Жон ила кўнглум эрур ушбу гулинг булбули. Қумрийи нолон эрур сарв қадингнинг қули, Йўқ эса нечун онинг бўйнида бордур ғули. Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Сен киби бир дилбаре гулруҳ-у сиймин бадан, Вақти такаллум аро тўтийи шаккар сухан. Мажлис аро айласанг шуъбадайи лаъб фан, Вола ўлурлар санго аҳли замон-у заман, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Айш-у нашот истабон ғамға дучор ўлмағон, Меҳрингга дил бастайи зор-у низор ўлмағон. Лаъли лабинг шаҳдиға борму хумор ўлмағон, Даҳр аро йўқтур санга ошиқи зор ўлмағон, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Бир кеча айлаб манго меҳр-у муҳаббат аён, Ҳамраҳ-у йўлдошсиз борча улусдин ниҳон. Кулбайи аҳзонима бўлсанг агар меҳмон, Комили маҳзунингга ростини этғил баён, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Саводи хаттинга гар истамас бўлмақ макон коғаз... Саводи хаттинга гар истамас бўлмақ макон коғаз, Баёз ичра недин дафтар бўлуб очмиш дўкон коғаз. Кўзу, қадду, хату, лаълинг сифотин қилғали таҳрир, Мидодим — кўз, мижам — ҳомам, сиёҳим — ашку жон — коғаз. Сариғ чеҳрамдурур ишқини қилғон фош оламға, Нечукким лафз рухсориғадур ойинасон коғаз. Кўнгулнинг доғи бўлса не ажаб зоҳир жабинимдин, Назарларға саводи нуқтани айлар аён коғаз. Замирим лавҳида нақши хаёлинг ўйладур маҳфуз, Ки маъни шоҳидиға бордурур доруламон коғаз. Фалак меҳри жамолинг васфини таҳрир қилмоқға, Шаҳобин хомаи анжумдин айлар зарфишон коғаз. Жамолинг васфи таҳририн тамом этмак эмас мумкнн, Қалам ашжор эса, дарё сиёҳи, осмон коғаз… Ёзибму ул пари Комилға гулгун сафҳаға нома, Ўқурда ё кўзи хунобидин бўлмишму қон коғаз? Сенсизин, эй дилрабо, жаннатда ғилмон бўлмасун... Сенсизин, эй дилрабо, жаннатда ғилмон бўлмасун, Демайин ғилмонки, бал жисмим аро жон бўлмасун. Бўлмаса васлинг муяссар, эй парипайкар, манго, Тўбию кавсар била фирдавси ризвон бўлмасун. Лаъл жонбахшинг фироқида манго, эй гулузор, Гулшани жаннат ичида оби ҳайвон бўлмасун. Бу жаҳон гулрухлари бўлсун санго фармонпазир, Ҳусн иқлимида сандин ўзга султон бўлмасун. Дўстлар, доим деманг нечун паришонҳол сан, Ҳеч кишининг дилбари кокулпаришон бўлмасун. Ишқ элин қатл эткали чиқмиш дедилар бир пари, Бир хабар олинг бизинг ошуби даврон бўлмасун. Комилосо бодаи васл ила лабтар бўлмайин, Ҳеч кимса мубталои жоми ҳижрон бўлмасун. Шеър кўб вақт камбаҳо эрди... Шеър кўб вақт камбаҳо эрди, Шуаро бахти ҳам қаро эрди, Лиллоҳилҳамду вассаноки бу дам, Жўш уруб сизга баҳри жуду карам, Сажъи бир тангадин баҳо бўлди, Шуаро киссаси тўло бўлди, Сўзни гавҳар демишлар ўтканлар, Фазл дўконини юрутканлар, Бу замонда гуҳар жуган бўлмиш, Дурни сотмок, жуганга фан бўлмиш, Yo жавоҳиршунос эмасму алар, Танимаслар жуган била гавҳар. Yo ғалат деб дурурлар аҳли садаф, Yo жуган бордурур гуҳарға халаф. Ёки лафзи қадимда дерлар, Жугари отини алар гавҳар. Улки огоҳларнинг огаҳидур, Фаҳму дониш сипеҳрининг маҳидур, Сўзи ортиқдурур гуҳардин ҳам, Фазлу донишда олам ичра алам, Сўзни ҳар неча қизса бозори, Бордур оламда бир харидори, Минг балоғат била сўз айлаб адо. Қилур они жуган била савдо. Ул доғи ушр, ё закотдурур, Анга инъому базл от дурур. Мани бечорау ғарибу ҳақир, Ки сўзум ичра заррайўқ таъсир. Сўз десам ким анга қулоқ солур, Ким ани ёки бир кўнакға олур. Ман не янглиғ сўз айлайин иншо, Сўз дуриға бу нав’ бўлса баҳо, Сўзума ҳеч киши жуган бермас, Берсалар ҳам самон — ёмон эрмас. Сўзунг Бухл элига демагил, эй зубдаи даврон сўзунг, Ҳайф этар қадрини билмай сифлайи нодор сўзунг. Гарчи сўзунг гавҳари қимматбаҳо йўқ даҳр аро, Бор аларнинг қошида хармуҳрадин арзон сўзунг. Улки қилмайдур маони баҳриға ғаввослиқ, Кўрмагай минчоқча гар бўлса дурри ғалтон сўзунг. Паст фитратларга дунё моли учун тутма кўз, Бир қаро пул бобида мушкул қилур осон сўзунг. Бухл зангин қира олмас кўнглидин, Гар итиклик ичра бўлса ўйлаким суҳон сўзунг. Гар сўзунгдин бир нимарса унмаса бу дунёда, Тингламаслар охиратда берса ҳам имон сўзунг. Илтимос этма алардин бир капанакни зинҳор, Синдурур гар берса ҳам ўлғон баданга жон сўзунг. Дониш аҳли қошида ҳар бири бир лаъли хўша, Лек аларға бордурур лаъл ўлса ҳам пайкон сўзунг. Топмасанг сўз лаззатидин огоҳ-у Комил киши, Соқлағил бўлғунча кўнглунг пардасида қон сўзунг. Сўз дури ноёб эрур, они қилур изҳор тил... Сўз дури ноёб эрур, они қилур изҳор тил, Ҳуснидин фоида гар бўлмаса дурбор тил, Ўзга сўзлар дегач, ўлди мужиби озор тил, Базм аро мундоқ такаллумға чу очти ёр тил, Ҳуққаи ёқутдин сочди дуря шаҳвор тил. Гарчи қотил кўзлари ушшоқиғадур жонситон, Лек жонпарвар каломи бордурур руҳи равон, Бу жиҳатдин ишқ йўлида мангадур бийми жон, Юз ўлукни тиргузуб тўтидек айлар хушбаён Ул масиҳ очса қачон сўз дерга шаккарбор тил. Сўз чоғи алфозининг беҳадду поён лаззатин, Топғолв кўнглум соғинмас оби ҳайвон лаззатин, Васф юз минг тил била қилмоқ не имкон лаззатин, Чуи эшитгач, ҳар сўзидин топғоман жон лаззагин, Ваҳ бўлур эркои нучук одамға бу миқдор тил. Ҳажр аро гар минг алам етсун мани берморға, Тиғи ғам юз заҳм еткурсун дили афгорға, Тарки ншқ эт дема ҳаргиз, носиҳо, ман зорға, Йўқ ғамим ишқ ичра ўлмакдин, нединким ёрға Қилғуси ҳар дам масиҳо мўъжизин изҳор тил. Эйки бир Лайли ғами кўнглингда тушмишдур қарор, Фош этиб, бўлма ани, девонау Мажнуншиор, Бўлмасун десанг бу махфи розим элга ошкор, Ишқ сиррин тилга келтурма кўнгулдин зинҳор, Ким эмастур ишқ элига маҳрами асрор тил. Ҳар неча бўлсун сўзунг мавзуну, нугқунг жонфизо, Аҳли дунё оллида йўқтур анга қадру баҳо, Улки икки нукта дебтур бордурур бири хато, Эътибору иззат истар; кимсаким олам аро, Yo керак бисёр зар, йўқ эрса пургуфтор тил. Комило, нутқунг агарчи гулдурур бехор эмас, Сўз неча ширин эрур хомўшлиғча бор эмас, Оқил улдур даҳр аро ҳаркимки пургуфтор эмас, Бўлма маҳзун, Огаҳий, гар тил сенга ҳамвор эмас, Санда худ гар бўлмаса хомангда бор ҳамвор тил. Сув Очғали отланди то султони Жам иқбол сув, Бу шарафдин борча мазра бўлди моломол сув. Тез келди деб таажжуб қилмангиз ҳар йилғидин, Шоҳи одил қоршусиға қилди истиқбол сув. Очғоч — ўқ жори бўлуб келди қанотлиғ қуш киби, Каф била амвождин гўё чиқорди бол сув. Зўрларнинг тахтасин сув зури ўтди синдуруб, Эл баробар ичди бедаъвов-у бежанжол сув. Уйла амвож-у талотум бирла жори бўлдиким, Ёфларни қилди дарё, солмаларни кол сув. Тўлдуруб олам зироатгоҳини ондин ўтуб, Душт-у саҳроларни қилди, ўйлаким ғарбол сув. Сувни келтирмоқға саъй этмак басе лозимдурур, Бўлмаса тақви-ю тоат топмас истиъмол сув. Шоҳлар отланса дойим юрти ободон бўлур, Бор далил ушбу сўзимға қилсанг истидлол сув. Илтифоти баҳридин бир қатра Комил ичмади, Очғоли отланди то султони Жам иқбол сув. Тафаъул айлар эдинг, эй кўнгул, қилиб ният... Тафаъул айлар эдинг, эй кўнгул, қилиб ният, Ки раф’ бўлғуси деб тоза йилда наҳсият. Чу қилмас ахтари бахтим сафар манозилға, Иқомат этти магар буржи наҳсда ният. Муҳаррам ўлди ҳаром ўлди элга кулфату ғам, Ва лек бир манго юзланмади рафоҳият. Жаҳони буқаламун ҳодисоти фикридин, Етушмади бу паришон кўнгулга жамъият. Анингдек ўлмишам ушбу диёрда бекас, Ки қатл қилсалар олмоқға йўқ кишим дият. Йироқ тут жуҳало ихтилотидин ўзни, Ки ўтқа ёқмоқ ўлубдур ёвуқни хосият. Тамаъни тарк эту, чиқ гўшаи қаноат аро, Санго йўқ ўзга жаҳон ичра жойи амният. Тамом қилдинг этиб банда хизматин умринг, Ҳам айлагил. гаҳи маъбудинга убудият. Тут ўзни пасту кичик борча халқдан, Комил, Азим офат эрур нихвату аноният. То сайри гулшан ноз ила ул сарви озод айламиш... То сайри гулшан ноз ила ул сарви озод айламиш, Сарв ўзни айлаб бандаю, гул барг барбод айламиш, Гулзор аро рухсорини чун кўрди шайдо андалиб, Гул инфиолиға боқиб, афғону фарёд айламиш. Жоним халос ўлғай нечук, онинг кўзу мижгонидин, Бу бирни ханжар айлабон, ул бирни жаллод айламиш. Ман не сифат тарк айлай ул ширин шамойил ишқини, Ғам беситунин қозғали кўнглумни Фарҳод айламиш. Қошу кўзининг шаклидин қатлимға насс зоҳир бўлур, Чекканда гўё суратин бу нақш Беҳзод айламиш. Мандин қочинглар бахтдек, эй айшу ишрат: шоҳиди, Бир шўх кўнглум меҳнаяу кулфатға муътод айламиш. Жавру жафоларким манга етмиш онинг ҳижронида, Билмас ҳисобини анинг, ақл аҳли теъдод айламиш. Таъсир қилмас нолишим бир заррача, гўё қазо, Хилқатда бағрин тош этиб, кўнглини фўлод айламиш. Эрмас пари гар, не учун ҳам йиғлатиб ҳам кулдурур, Бу нав’ афсунни қачон бир одамизод айламиш. Ғамзангга тақлид айлабон эл қатлини айлар ажал, Ори қилур шогирди ҳам ҳар ишки устод айламиш. Гулрух санамлар, не ажаб, қилса итоат амринга, Ким ҳақ азалда шоҳға лашкарни мунқод айламиш. Ким сифла эрса шод этар бу чархи душманком они, Воҳким ҳамиша имтиёз аҳлиға бедод айламиш. Ноқислар иззу жоҳини ҳар кун баланд айлаб фалак, Комиллар ўрнин паст этиб, маҳзуну ношод айламиш. Ваҳки, кўзларим гирён қилди лаъли хандонлар... Ваҳки, кўзларим гирён қилди лаъли хандонлар, Жам’ қўймади кўнглум кокули паришонлар. Боғу ғунча сайридин бўлдим эмди мустағни, Очти гул хадангингдин кўнглум ичра пайконлар. Орази арақнокинг кўрди чун чаман ичра, Ғуллар ўлди шабнамдек, барча чашми ҳайронлар. Токи ғамзау нозинг кўз уйин мақом этти, Ташқарида мижгонлар бордурур нигаҳбонлар. Ишқ сўзу дардидин нола қилма кўп, эй дил, Бўлмасунлар озурда бу азиз меҳмонлар. Қайси холи оразининг доғидур чаманларким, Лола доғу, гулларга чок эрур гирибонлар. Чини остинингдур, мавжи жавҳари шамшир, Йиғнама бу зорингни қатл этарга домонлар. Бу шаҳодат иқболин ким топар экан, ё раб, Нози олди мижгондин қўлға тиғи урёнлар. Кимки ҳусн шоҳиға бегунаҳ — гунаҳкор ул, Анга зулф эрур занжир. чоҳ эрур занахдонлар. Ҳусни кўзгуси бордур мазҳари жамолулло, Манъи ишқим этманглар, эй гуруҳи нодонлар. Комило, шаҳаншоҳинг назми гавҳар афшонин, Кўрса банда бўлғайлар Фазлию Умархонлар. Хабар топмиш бу маҳфилда жамолингдан магар кўзгу... Хабар топмиш бу маҳфилда жамолингдан магар кўзгу Камоли ҳайрат ила ўздин ўлмиш бехабар кўзгу. Узори оташининг шуъласи бскғач, ёқар жоним, Кўрубму ҳеч нозир зоҳир этканни шарар кўзгу. Юзунг хуршиди зулф остида жабҳангдин намоёндур, Қуёш рухсориға бўлғон каби шому саҳар кўзгу. Руҳинг миръотини тут зоҳиди худбин кўзидин дур, Не баҳра топғуси кўрган била ул бебасар кўзгу. Тамошойи жамолингдин, не тонг, ширинкалом ўлсам, Ки тўтиларни доим сўзлатур ширин-шакар, кўзгу. Жамолинг иштиёқидин мудом эрмас эса гирён, Недин бошдин аёқ бўлмишдурур бир чашми тар кўзгу. Юзунг миръоти ҳижронида бўлдим неча кундур лол, Сухансанж ўлмакиға келди тўтининг ҳунар кўзгу(?) Рухинг наззораси фикридин ўзга йўқ менга мақсуд, Кўзумға жилвагар бўлғонда гар хуршид, гар кўзгу. Бу важҳ ила алар наззораси бордур манга матлуб, Жамоли безаволингға эрур шамсу қамар кўзгу. Жамоли жилвасин Комил замиридин тамошо қил, Ки мазҳарлиқға лойиқ бўлмағай ул юзга ҳар кўзгу. Ёрим узори авжи саодат маҳи эрур... Ёрим узори авжи саодат маҳи эрур, Бу важҳ бирла ҳусн эли шоҳаншаҳи эрур. Бордур чу хўблар аро мумтоз, гўйё, Ҳусн авжининг нажуми алар, бу маҳи эрур. Беҳроқ кўрар чу мандин ул ой ғайрни, не тонг, Гар чеҳра сарғариб, менга рашки беҳи эрур. Не нав’ оҳу нола била ҳамраҳ ўлмайин, Доим рақиб онинг билаким, ҳамраҳи эрур. Йўқ булҳавас онинг каби қаддинг ҳузурида, Ҳар одамики мойили сарви саҳи эрур. Мақсад юзин ҳамиша анга кўргуьур жаҳон, Ҳар кимки чашми нури хираддин тиҳи эрур. Комил, не тонг, гар огаҳ эса сўз камолидин, Доим аниси Рожий ила Огаҳий эрур. Ютубон бу замонда қон фузало... Ютубон бу замонда қон фузало, Кулфат ўқиғадур нишон фузало. Қалам ила китобдин ўзга, Топмағай ёру ҳамзабон фузало. Қатнабон суфлалар эшикига, Топмас ўлтурғали макон фузало, Жуҳало зумраси келиб ғолиб, Бўлди мағлубу нотавон фузало. Сўзни фаҳм этгали киши топмай, Не осиғ бўлса нуктадон фузало. Кимга кўрсатса биргина беҳбуд, Топар ўтруда минг зиён фузало. Жуҳалоға қилиб мулозимлиқ, Топмадилар емакка нон фузало. Майи гулранг ўрниға тайёр, Кўзлари сағарида қон фузало. Юзу холинг ғамидин гар эмастур нотавон лола... Юзу холинг ғамидин гар эмастур нотавон лола, Недин бўлмиш ҳамиша сина доғу, бағри қон лола. Хижолатманди холу оразинг эрмас эса, нечун, Қўюб гулшанни дашту тоғ аро тутмиш макон лола. Бўёлди қонға ғамзанг тийрборонддин ул гўё, Қочиб кўҳсор ғорин англамиш дориламон лола. Туну кун давр этиб, ҳеч кўрмадилар дашту гулшанда, Юзингдек сабъаи сайёра бирла осмон, лола. Очибму боғ аро устида гуллар сарв ё шамшод, Бошиға қистирибму ёки ул сарви равон, лола. Қадам қўй сарвнннг боши уза, эй шўх, гулшанда Ки то билсун сени бир хисрави олий макон лола. Чаманда хизмат учун бир аёқда тик туруб шамшод, Тутар йўлингда наргисдин қўлида шамъдон лола. Кўнгул доғини кўрсатмак кўзунгга мумкин эрмастур, Агар кўрмак тиларсен бордурур андин нишон лола. Ани ҳеч гулга ташбиҳ айламас Комил киши, мундин, Бирин бош узра қўйсанг, исми зот айлар аён лола. Зинҳор эл ихтилоти бирла хуррам бўлмангиз... Зинҳор эл ихтилоти бирла хуррам бўлмангиз, Меҳнати ҳар дам фузуну роҳати кам бўлмангиз, Мен каби бори надоматдин қади хам бўлмангиз, Дўстлар, олам элиға ёру ҳамдам бўлмангиз, Ёр ила ҳамдам демайким, ошио ҳам бўлмангиз. Олам аҳлидин вафо осорини килманг гумон, Нақд умрим сарф этиб килдим аларни имтиҳон, Узлат истаб аҳли оламдин қочинг борича жон, Ошнолиғ айлабон, ўз жонингизға ҳар замон, Боиси юз мииг balou меҳнату ғам бўлмангиз. Руҳпарвар лабларидин истабон нўши ҳаёт, Урдим ўз жонимға ўз илким била ниши мамот, Ваъдасида йўқтурур ҳаргиз вафо бирла сабот, Еб паривашлар фирибин, сўнгра топмай илтифот, Мен каби девонау расвои олам бўлмангиз. Ердин гар марҳамат етсин ва гар ранжу алам, Ошиқи содиқ тутар они ҳамиша муғтанам, Кўрмагумдур васлидин андуҳи ҳижронини кам, Васли айш омода қилса халқни, эй дарду ғам, Сиз бузуқ кўнглумдин ўзга ерга маҳрам бўлмангиз. Гарчи бу дам хотиримдур дарду меҳнат маъдани, Жисми зорим юз туман андуҳу кулфат маскани, Сизни ҳам мандек қилур ул дилраболар пурфани, Эй висол аҳли, ул ойнинг дарди ҳажридин мани, Кўб кўруб ғамнок асру шоду хуррам бўлмангиз. Оҳким, ҳар кимга молу жоними қилдим фидо, Қилдилар яхшилиғимға минг ямонлиғ борҳо, Аҳли оламдин вафо айлаб тама’, чекманг жафо, Эй харобот аҳли, йўқ инсонда имкони вафо, Мастлиғдин дев ўлунг, зинҳор одам бўлмангиз. Гарчи Комил бўлди фурқатдин алил, эй аҳли васл, Ҳажр ўтиға тушти андоқким халил, эй аҳли васл, Лек топти ёр васлиға далил, эй аҳли васл, Гар Навоий ҳажр аро бўлди залил, эй аҳли васл, Эмди яавбат сизгадур, мунча муаззам бўлмангиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Комил Хоразмий). Downloaded from uzbekai.com.