Бўлмаса гардуни суфладўст гар дун, эй кўнгул... Комил Хоразмий Бўлмаса гардуни суфладўст гар дун, эй кўнгул, Нега дунни шод этар, донони маҳзун, эй кўнгул. Чун фалак нодон навозу, хасми донодур, не суд, Дониш иқлимида бўлсанг гар Фалотун, эй кўнгул. Иззат ила неъмат авжида бўлур олий мақом, Ҳар ким ўлса каж нечукким айн ила нун, эй кўнгул, Зойл этмак истасанг ўздин мазаллат қони’ ўл, Олмас ул чиркингни мундин ўзга собун, эй кўнгул. Жавҳари жон ул матў эрмаски сотқун олғасен, Не осиғ гар ҳосил этсанг ганжи Қорун, эй кўнгул. Оқил эрсанг кибру нахват қилма иззу жоҳинга, Бўлди истикборидин иблис малъун, эй кўнгул. Эмин ўлма кайдидин ёру биродарман дебон, Не жафолар қилмади Юсуфға Шамъун, эй кўнгул. Даҳрнинг пасту баландидин десанг, фориғ бўлай, Қўйма илкингдин замоне жоми гулгун, эй кўнгул. Тобти шоҳи нуктадон алтофидин сўз аҳли қадр, Зоҳир эткил эмди бикри софмазмун, эй кўнгул. Бу гулистондин бақо бўйини истаб бўлмағил Лола баргидек саропо доғу дилхун, эй кўнгул. Комил эрсанг, одат айла сабр ила хомушлиғ, Гар бор эрса, ҳар сўзунг бир дурри макнун эй кўнгул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%CA%ББлмаса_гардуни_суфладо%CA%ББст_гар_дун%2C_эй_ко%CA%ББнгул.... Downloaded from uzbekai.com.