Бўлубон жолиси авранги жаҳолат жуҳало... Комил Хоразмий Бўлубон жолиси авранги жаҳолат жуҳало, Урдилар олам аро кўси ҳукумат жуҳало. Нўш этиб ришва майин етмай улус додиға, Билмадилар даме ойиаи адолат жуҳало. Бўлубон ҳомии арбоби фасоди сарка, Жам’ қилдилар укуш давлату сарват жуҳало… Уламоға бериб ижрои шариатда шикаст, Бердилар жоҳили нодонға ҳимоят жуҳало. Қилиб ўз ройича иш амри ҳукуматда мудом, Қилдилар тарк басе фарз ила суннат жуҳало. Арзу дод амрида аҳкоми шариатни қўюб, Юрутуб ўрниға қавлияти одат жуҳало. Бўлуб ўз бошлариға феъли мусаллат, ё раб, Бўлмағай боиси манкуби вилоят жуҳало. Комило, тутса не тонг вартаи зиллатда мақом, Топдилар маснади иззатда садорат жуҳало. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бо%CA%ББлубон_жолиси_авранги_жаҳолат_жуҳало.... Downloaded from uzbekai.com.