Дардоки, йўқ жаҳон элида шармсорлиғ... Комил Хоразмий Дардоки, йўқ жаҳон элида шармсорлиғ, Кўрганлар иззатимни менга берди хорлиғ. Эркан абас ўз элидин дўстдорлиғ, Яхши кунимда ҳар кишиким қилди ёрлиғ, Дўнгач замона, айлади душман шиорлиғ. Улким эди вужуди вафо маъдане бу кун, Душманға лутф-у зулм мангодур фанне бу кун. Дерким: «Рақиб сонида кўрмон сани бу кун». Атфол, этакка тош йиғингизким, мани бу кун Девоналиқға еткурадур беқарорлиғ. Ҳар кимса ўз нигори висоли замонида, Иззат майини нўш этар ишрат маконида, Фарёдким, бўлолмадим ағёр сонида, Итлар азизроқ кўринур халқ ёнида Мендинки кўюнг ичра чекарман бу хорлиғ. Борсен, агарчи давр элиға фойиқ, этма рад, Ушшоқ аро билиб мени ҳам содиқ, этма рад, Кўргоч юзингни бўлдум агар ошиқ, этма рад, Мен гарчи суҳбатингға эмон лойиқ, этма рад, Бу гулшан ичра гул ул эрур бўлса хорлиғ. Ушшоқни қилурға чу қилдинг фиғон асир, Нағмангға бўлди барча эшитмак ҳамон асир, Не нав’ бўлмайин мени бехонумон асир, Эй мутриб, ўлди ҳалқайи нағмангға жон асир, Созингға ёр зулфидин олдингму торлиғ. Сенсан сарир-у ҳусн узра шаҳаншаҳ, эй Масиҳ, Гар хўблар кавокиб эрур, сен — маҳ, эй Масиҳ. Комилға кўюнг ўлғали манзилгаҳ, эй Масиҳ, Мунисни ғам етурди ҳолатға, эй Масиҳ, Мақтулинга даме қила кўр ғамгусорлиғ. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Дардоки%2C_ё%E2%80%98q_жаҳон_элида_шармсорлиг%E2%80%98.... Downloaded from uzbekai.com.