Эй кўнгул, зинҳор қилма аҳли даврондин тама... Комил Хоразмий Эй кўнгул, зинҳор қилма аҳли даврондин тама’, Бор эса бу хаста жисмингға агар жондин тама’. Чунки йўқ эрмйш жаҳон аҳлида холис дўстлиғ, Кимки ондин яхшироқ йўқ, айлама ондин тама’. Даҳри дундин кўрмагунг жуз ҳасрати нокомлиғ, Гавҳари мақсудни қилма бу уммондин тама’. Солим ўлмоқнинг сипеҳр осибидин имкони йўқ, Қилма ҳаргиз офият кунжин бу вайрондин тама’. Кўзлари жаллодидин қилмсқ мурувват орзу, Аҳли иймон айлагандек кофиристондин тама’. Истайин не нав’ жоним роҳатин мижгонидин, Қилғому мажруҳ марҳам тиғи урёндин тама’. Шарбати лаъли ҳавосин истамаклик бодадян. Айлама жонбахшлиғ жуз оби ҳайвондин тама’. Хони васлиға рақибидин ионат истамак, Айлаган янглиғ гадо илкидағи нондин тама’. Олам ичра гар бўлай десанг азизу аржуманд, Айлама Комил каби жуз зилли субҳондин тама’. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Эй_ко%CA%ББнгул%2C_зинҳор_қилма_аҳли_даврондин_тама.... Downloaded from uzbekai.com.