Ҳар неча айлабон изҳор фасоҳат шуаро... Комил Хоразмий Ҳар неча айлабон изҳор фасоҳат шуаро, Сочар элга дури дарёи балоғат шуаро. Очибон лутфи малоҳат гулин ашъоридин Рангбўйи чамани, фазлу фатонат шуаро. Қилсалар ҳар иеча изҳори садоқат шабу рўз, Кўрар ўтрусида ҳар дамда сад офат шуаро. Килмас уммид, қилур шукур, шарорат элининг Тилу илкидин агар қолса саломат шуаро. Ҳақ сўзин шоҳу гадо қошида китмон этмас, Бу жиҳатдин ҳадафи тийри маломат шуаро. Яхшидур қонии қашшоқ ғани томиъдин, Тутди бу важҳдин ойини қаноат шуаро. Қилмас ўлганда тама’ сифла тазонгарлардин, Бордурур жавҳар ойинаи ҳиммат шуаро. Қилмағай жоҳилу нодонға итоат ҳаргиз, Кўрмаса бир кишидин ҳукми сиёсат шуаро. Чун itooti улул-амир вужубин биладур, Тарк қилмас нафасе вожибу суннат шуаро. Кеча кундуз қиладурлар суфаҳоға хизмат, Гарчи шойистаи авранги садорат шуаро. Бор алардин неча бекорлар иззатда зиёд, Тилу илки била ҳам айласа хизмат шуаро. Эмди соч сўз дури Комил садафи табъингдин, Тобти шоҳ ҳазратида қадр ила симмат шуаро. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_неча_айлабон_изҳор_фасоҳат_шуаро.... Downloaded from uzbekai.com.