Ийд ўлди олам аҳлиға юзланди ибтиҳож... Комил Хоразмий Ийд ўлди олам аҳлиға юзланди ибтиҳож, Шаҳ тораки муборакидин қадр тобти тож. Май тарки бирла ринд эли гирёну зор эди, Атфолдекки йиғлар анго киссалар сужож. Жоми сабуҳидин топибон қуввати тамом, Рўза риёзати била бир заъфлиғ мизож. Ўткарди рўзаии ебон аҳли ғино шакар, Бечоралар саҳарлику ифтори бир кулож. Атфоли ағниё олиб ийдонаға тило, Қашшоқлар боласи дирам tobmly олди кож. Аҳли карам сахосидин уммид айлабон, Ийдонадур баҳонаи арбоби эҳтиёж. Шоҳи либослар кийибон барча хослар, Маълум бўлди ким синуқу ким берур ривож. Yo раб, шаҳим ҳукуматини мустадом тут, Авранги адл узра мақом айла тахту тож. Комилча бўлмағай шуаро мадҳинга фасиҳ, Булбул каби наво қила олурму сору сож. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ийд_о%CA%ББлди_олам_аҳлиг%CA%ББа_юзланди_ибтиҳож.... Downloaded from uzbekai.com.