Жонбахш лаъгинг устида ул хол ҳиндулармудур... Комил Хоразмий Жонбахш лаъгинг устида ул хол ҳиндулармудур, Yo чашмайи ҳайзон уза зоғи сияҳ мўлармудур? Боғи жамолинг саҳнида ўйнар кўзинг мардумлари, Ёхуд Хўтан гулзорида тайр эткан оҳулармудур? Сунбул эрурму сарвға чирмошиб ўскан боғ аро, Ёхуд чўлашған қаддинга шабранг гесулармудур. Хатти муанбарму эрур чоҳн занахдон даврида, Yo салсабил атрофида райҳони хушбўлармудур? Шаҳло кўзинг атрофида кирпикларингму, йўқ эса, Қурғон кийиклар сайдиға сайёд мўндулармудур? Ғамзанг мижанг новакларин отмоқдадур икки камон, Yo кўзларингнинг устида пайваста абрўлармудур? Зоҳир ареқларму эрур, гулбарги хандонинг ува, Yo лаъли хотам даврида сероб луълулармудур? Ғамзанг хадангин ҳар тараф отсанг тегар ман зоринга, Жону кўнгулму, ёхуд ул ўқларга қопулармудур? Ҳайрони дидоринг бўлуб турмуш қошингда хўблар. Йўқ эрса қўйғон ўтруда машшота кўзгулармудур? Тортар риёий шайхлар масжидда жаҳр айлаб фиғон, Yo кўкка боқиб кўчада ҳар кеча иг увлармудур? Комил қошиға келдиму барча рақиби ҳиласоз, Yo шери ғуррон оллида бир неча тулкулармудур? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Жонбахш_ла%E2%80%99гинг_устида_ул_хол_ҳиндулармудур.... Downloaded from uzbekai.com.