Кўзим гирёнлиқиға ул лаби хандон эрур боис... Комил Хоразмий Кўзим гирёнлиқиға ул лаби хандон эрур боис, Кўнгул маҳзунлиқиға кулфати ҳижрон эрур боис. Ғами ишқим улусға фош ўлурға, эй гули раъно, Сариғ рухсор уза оқғон кўзимдан қон эрур боис. Дили тангим очилмас жуз насими илтифотингдан, Дами субҳ, ўлмоқиға ғунчанинг хандон, эрур боис. Не тонг ул ойға таъсир этмас эрса ашксиз оҳим, Ҳадафға етмакиға тийрнинг пайкон эрур боис. Етурса кўнглига захм эл, тили мавзун сўзингдиндур, Садаф чокига йўқ ханжар, дури ғалтон эрур боис. Десанг озод ўлай ғамдин сухансанж ўлма, булбулинг Қафасбанд ўлмақиға шакаринилҳон эрур боис. Мусоффодур кўнгул кошонаси доим хаёлингдин, Безарга кулбасини мевбон, меҳмон эрур боис. Малул ўлма мазаллат тийра чоҳи ичра қолдим деб, Азиз бўлмақға Юсуф, Миср аро, зиндон эрур боис Не тонг Комил Навоий янглиғ ўлса сўз аро сармаст, Бу сархушлиқға жоми суҳбати султсн эрур боис. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%CA%ББзим_гирёнлиқиг%CA%ББа_ул_лаби_хандон_эрур_боис.... Downloaded from uzbekai.com.