Мандин ўлмиштур букунлар оҳким жонон малул... Комил Хоразмий Мандин ўлмиштур букунлар оҳким жонон малул, Бу жиҳатдан айламиш чиқмай танимдин жон, малул. Жоми васлин нўш этиб ағёр доим шод эрур, Ман ичиб тун, кун эрурман соғари ҳижрон малул. Рўзу шаб зиндони ғамда йиғларам Яъқубдек, Бўлғали ман хастасидин ул маҳи канъон малул. Фурқатидин оҳу нолам баски дардомиз эрур, Айлади бедардларни ҳам ўшул афғон малул. Бўлдилар бегона борча oshnou ёрлар, Бўлғали бу бекасидин ул шаҳи хубон малул. Бўлмиш олдида рақиби кинавар ёлғони рост, Ман нечук бўлмай гар ўлса ростим ёлғон, малул. Ҳайф, юз минг ҳайфким, фазл аҳлини маҳрум этиб, Маҳрам ўлуб айладилар зумраи нодон малул. Арзи ҳолимни ман эмди кимга айларман баён, Ул гадо ҳолиға вой, андин эса султон малул. Гар малул ўлса жаҳон аҳли не ғам Комил манго, Бўлмаса басдур агар ул сояи субҳон малул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мандин_о%CA%ББлмиштур_букунлар_оҳким_жонон_малул.... Downloaded from uzbekai.com.