Манга, эй пари, кўб итоб айлама... Комил Хоразмий Манга, эй пари, кўб итоб айлама, Ғам ўтиға бағрим кабоб айлама. Тузуб суҳбат, аҳли жаҳолат била, Камол аҳлидин ижтиноб айлама. Висолингда роҳат етургил даме, Фироқингда доим азоб айлама. Чу келдинг қоншмға кетарман дебон Яна умр янглиғ шитоб айлама. Ҳузурингда хандон этиб душманим, Эшикда кўзумни пуроб айлама. Қовуб мажлисингдин мени, ғайрни Мақомимда ноиб маноб айлама. Мени соядек хоксор айлабон, Они сарбаланд офтоб айлама. Эағанға бериб булбул ўрнида жой, Ҳумо ҳамнишинин уқоб айлама. Қилиб йод шойиста хизматларим, Хато бирла саҳвим ҳисоб айлама. Боқарда кўзум чеҳраи лутфинга, Ғазаб бирла қаҳринг ниқоб айлама. Фироқингда Комилни ноком этиб, Нифоқ аҳлини комёб айлама. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Манга%2C_эй_пари%2C_ко%CA%ББб_итоб_айлама.... Downloaded from uzbekai.com.