Менга зулмин кам этмас гунбази даввор ҳар соат... Комил Хоразмий Менга зулмин кам этмас гунбази даввор ҳар соат, Тўкар ғам хирманин бошимға юз хирвор ҳар соат. Не ул ойдин келур йиллар аро бир васл пайғоми, Не онинг мажлисидин айрилур ағёр ҳар соат. Не аҳволимни арз айларға ҳомию муиним бор, Не шаҳ йилларда ҳолим айлар истифсор ҳар соат. Кима бир хизмат этсам, айлагай ўрниға юз туҳмат, Асалға, заҳру гул ўрниға, санчар хор ҳар соат. Бўлуб бегонаваш йиллар ёмонлиғ ошкор этти, Кима ким ошнолиғ айладим изҳор ҳар соат. Етар афғонга нодои дўстларнинг ихтилотидин, Кўнгул ойинасиға юз туман зангор ҳар соат. Жаҳон пасту баланди, соқиё, қон қилди кўнглумни, Мани масти мудом эт, қўймайин ҳушёр ҳар соат. Бўлур ҳар соатим бир кун, куним юз йил, йилим минг ой, Менга лутф этмаса, шоҳи фалак миқдор ҳар соат. Ҳамиша ўз тама’ шоҳи жаҳондин ўзгадин. Комил, Десанг бўлмай жаҳон ичра залилу хор ҳар соат, — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Менга_зулмин_кам_этмас_гунбази_даввор_ҳар_соат.... Downloaded from uzbekai.com.