Мени Мажнун бўлубман бир пари ишқида девона... Комил Хоразмий Мени Мажнун бўлубман бир пари ишқида девона, Ки ёдидин бўлубдур кўнглум андоқким парихона. Эрур ул мансизин доим нишоту айш ила ҳар дам, Вале ман онсизин тун-кун ғаму кулфатға ҳамхона. Тутар ҳар субҳ элга коса-коса бодаи васлин, Ичиб ман заҳри ҳижрон, ҳар кеча паймона-паймона. Не тонг, тушсам ман ул кони малоҳат мажлисидин дур. Муяссар бўлғаму ҳаргиз гадоға базми шоҳона. Не ҳожат бодаким, ул муғбача масти мудом айлар, Мани йўқ, борчани мажлис аро гар кирса мастона. Чу қилди тийра кулбам, эй саодат ахтари, ҳажринг, Мунаввар бўлмоқи мумкин эмас гар келмасанг ёна. Кўнгулда сирри ишқинг ёшурурман халқдин доим, Нединким бордурур ул ганжға мадфан бу вайрона. Манга қил зулму бедодингни бас, эй маҳваши Чини, Йўқ эрса айларам бир кун қулингдин арз хоқона, Ҳаводис сангборидин десанг маҳфуз ўлай хумдек, Бўлуб саршор майдин, қил мақоминг кунжи майхона. Мулозимпеша бўлма жоҳ учун ҳар пастфитратға, Таваккал шоҳроҳида таку-пў айла мардона. Агар бор эт, вагар йўқ, Комил айрилмас даме сендин, Ким улдур зарра, сен хуршид, сан шамъу у парвона. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мени_Мажнун_бо%CA%ББлубман_бир_пари_ишқида_девона.... Downloaded from uzbekai.com.