Не суд очилса гул, ўлса баҳор ғурбат аро... Комил Хоразмий Не суд очилса гул, ўлса баҳор ғурбат аро, Менгаки бўлмаса ёру диёр ғурбат аро. Очилмади чаманистон ҳавосидин кўнглум, Кўзимга гул эрур андоқки, хор ғурбат аро. Фироқ даштида бир мушкбў ғизол истаб, Кўзимни қилди чу дом интизор ғурбат аро. Йироқ тушкали аҳбоб суҳбати майидин, Нишот жомиға бўлдум хумор ғурбат аро. Чаманда гулдек аҳиббо ватан аро хандон, Чу лола бағрим эрур доғдор ғурбат аро. Ватанда кўзима чангалистонча йўқ Маҳмуд, Аёз боғида тутдим қарор ғурбат аро. Чиқай ватан садафидин дема гуҳар янглиғ, Агарчи бўлса сенга эътибор ғурбат аро. Ниҳон эт ўзни ватан қрфи ичра анқодек, Сенга йўқ ўлса мурод иштиҳор ғурбат аро. Ватанда сокин ўлуб сайр эт олами боло, Сафарни айламағил ихтиёр ғурбат аро. Тоб эмди Хева ила Паҳлавони Комил эсанг, Дема — Бухори шарифу Мазор ғурбат аро. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Не_суд_очилса_гул%2C_о%CA%ББлса_баҳор_г%CA%ББурбат_аро.... Downloaded from uzbekai.com.