Қайси фалак буржининг меҳри пуранворисен... Комил Хоразмий Қайси фалак буржининг меҳри пуранворисен? Қайси садаф дуржининг гавҳари шаҳворисен? Қайси Хўтан оҳуси, нофайи тоторисен, Қайси чаманзорнинг лолав-у гулнорисен? Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Қоматинга бандадур боғ аро сарви равон, Лаъли лабинг рашкидин ғунча эрур бағри қон. Чунки чаман саҳнида бўлса юзинг гулфишон, Ноласин айлар фузун булбули бехонумон, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Йиғлатур ошиқларинг лаъли лабинг хандаси, Тўби-ю шамшод эрур сарв қадинг бандаси. Ҳусн-у жамол авжининг меҳри дурахшандаси Кўрса маҳи оразинг, бўлғуси шармандаси, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Эй, юзи ҳусн-у жамол боғининг аҳмар гули, Жон ила кўнглум эрур ушбу гулинг булбули. Қумрийи нолон эрур сарв қадингнинг қули, Йўқ эса нечун онинг бўйнида бордур ғули. Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Сен киби бир дилбаре гулруҳ-у сиймин бадан, Вақти такаллум аро тўтийи шаккар сухан. Мажлис аро айласанг шуъбадайи лаъб фан, Вола ўлурлар санго аҳли замон-у заман, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Айш-у нашот истабон ғамға дучор ўлмағон, Меҳрингга дил бастайи зор-у низор ўлмағон. Лаъли лабинг шаҳдиға борму хумор ўлмағон, Даҳр аро йўқтур санга ошиқи зор ўлмағон, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? Бир кеча айлаб манго меҳр-у муҳаббат аён, Ҳамраҳ-у йўлдошсиз борча улусдин ниҳон. Кулбайи аҳзонима бўлсанг агар меҳмон, Комили маҳзунингга ростини этғил баён, Сўйла манго, эй санам, кимни севар ёрисен? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Қайси_фалак_буржининг_меҳри_пуранворисен.... Downloaded from uzbekai.com.