Саводи хаттинга гар истамас бўлмақ макон коғаз... Комил Хоразмий Саводи хаттинга гар истамас бўлмақ макон коғаз, Баёз ичра недин дафтар бўлуб очмиш дўкон коғаз. Кўзу, қадду, хату, лаълинг сифотин қилғали таҳрир, Мидодим — кўз, мижам — ҳомам, сиёҳим — ашку жон — коғаз. Сариғ чеҳрамдурур ишқини қилғон фош оламға, Нечукким лафз рухсориғадур ойинасон коғаз. Кўнгулнинг доғи бўлса не ажаб зоҳир жабинимдин, Назарларға саводи нуқтани айлар аён коғаз. Замирим лавҳида нақши хаёлинг ўйладур маҳфуз, Ки маъни шоҳидиға бордурур доруламон коғаз. Фалак меҳри жамолинг васфини таҳрир қилмоқға, Шаҳобин хомаи анжумдин айлар зарфишон коғаз. Жамолинг васфи таҳририн тамом этмак эмас мумкнн, Қалам ашжор эса, дарё сиёҳи, осмон коғаз… Ёзибму ул пари Комилға гулгун сафҳаға нома, Ўқурда ё кўзи хунобидин бўлмишму қон коғаз? — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Саводи_хаттинга_гар_истамас_бо%CA%ББлмақ_макон_ког%CA%ББаз.... Downloaded from uzbekai.com.