Шеър кўб вақт камбаҳо эрди... Комил Хоразмий Шеър кўб вақт камбаҳо эрди, Шуаро бахти ҳам қаро эрди, Лиллоҳилҳамду вассаноки бу дам, Жўш уруб сизга баҳри жуду карам, Сажъи бир тангадин баҳо бўлди, Шуаро киссаси тўло бўлди, Сўзни гавҳар демишлар ўтканлар, Фазл дўконини юрутканлар, Бу замонда гуҳар жуган бўлмиш, Дурни сотмок, жуганга фан бўлмиш, Yo жавоҳиршунос эмасму алар, Танимаслар жуган била гавҳар. Yo ғалат деб дурурлар аҳли садаф, Yo жуган бордурур гуҳарға халаф. Ёки лафзи қадимда дерлар, Жугари отини алар гавҳар. Улки огоҳларнинг огаҳидур, Фаҳму дониш сипеҳрининг маҳидур, Сўзи ортиқдурур гуҳардин ҳам, Фазлу донишда олам ичра алам, Сўзни ҳар неча қизса бозори, Бордур оламда бир харидори, Минг балоғат била сўз айлаб адо. Қилур они жуган била савдо. Ул доғи ушр, ё закотдурур, Анга инъому базл от дурур. Мани бечорау ғарибу ҳақир, Ки сўзум ичра заррайўқ таъсир. Сўз десам ким анга қулоқ солур, Ким ани ёки бир кўнакға олур. Ман не янглиғ сўз айлайин иншо, Сўз дуриға бу нав’ бўлса баҳо, Сўзума ҳеч киши жуган бермас, Берсалар ҳам самон — ёмон эрмас. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ше%E2%80%99r_ко%CA%ББб_вақт_камбаҳо_эрди.... Downloaded from uzbekai.com.