Сўз дури ноёб эрур, они қилур изҳор тил... Комил Хоразмий Сўз дури ноёб эрур, они қилур изҳор тил, Ҳуснидин фоида гар бўлмаса дурбор тил, Ўзга сўзлар дегач, ўлди мужиби озор тил, Базм аро мундоқ такаллумға чу очти ёр тил, Ҳуққаи ёқутдин сочди дуря шаҳвор тил. Гарчи қотил кўзлари ушшоқиғадур жонситон, Лек жонпарвар каломи бордурур руҳи равон, Бу жиҳатдин ишқ йўлида мангадур бийми жон, Юз ўлукни тиргузуб тўтидек айлар хушбаён Ул масиҳ очса қачон сўз дерга шаккарбор тил. Сўз чоғи алфозининг беҳадду поён лаззатин, Топғолв кўнглум соғинмас оби ҳайвон лаззатин, Васф юз минг тил била қилмоқ не имкон лаззатин, Чуи эшитгач, ҳар сўзидин топғоман жон лаззагин, Ваҳ бўлур эркои нучук одамға бу миқдор тил. Ҳажр аро гар минг алам етсун мани берморға, Тиғи ғам юз заҳм еткурсун дили афгорға, Тарки ншқ эт дема ҳаргиз, носиҳо, ман зорға, Йўқ ғамим ишқ ичра ўлмакдин, нединким ёрға Қилғуси ҳар дам масиҳо мўъжизин изҳор тил. Эйки бир Лайли ғами кўнглингда тушмишдур қарор, Фош этиб, бўлма ани, девонау Мажнуншиор, Бўлмасун десанг бу махфи розим элга ошкор, Ишқ сиррин тилга келтурма кўнгулдин зинҳор, Ким эмастур ишқ элига маҳрами асрор тил. Ҳар неча бўлсун сўзунг мавзуну, нугқунг жонфизо, Аҳли дунё оллида йўқтур анга қадру баҳо, Улки икки нукта дебтур бордурур бири хато, Эътибору иззат истар; кимсаким олам аро, Yo керак бисёр зар, йўқ эрса пургуфтор тил. Комило, нутқунг агарчи гулдурур бехор эмас, Сўз неча ширин эрур хомўшлиғча бор эмас, Оқил улдур даҳр аро ҳаркимки пургуфтор эмас, Бўлма маҳзун, Огаҳий, гар тил сенга ҳамвор эмас, Санда худ гар бўлмаса хомангда бор ҳамвор тил. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Со%CA%ББз_дури_ноёб_эрур%2C_они_қилур_изҳор_тил.... Downloaded from uzbekai.com.