Сув Комил Хоразмий Очғали отланди то султони Жам иқбол сув, Бу шарафдин борча мазра бўлди моломол сув. Тез келди деб таажжуб қилмангиз ҳар йилғидин, Шоҳи одил қоршусиға қилди истиқбол сув. Очғоч — ўқ жори бўлуб келди қанотлиғ қуш киби, Каф била амвождин гўё чиқорди бол сув. Зўрларнинг тахтасин сув зури ўтди синдуруб, Эл баробар ичди бедаъвов-у бежанжол сув. Уйла амвож-у талотум бирла жори бўлдиким, Ёфларни қилди дарё, солмаларни кол сув. Тўлдуруб олам зироатгоҳини ондин ўтуб, Душт-у саҳроларни қилди, ўйлаким ғарбол сув. Сувни келтирмоқға саъй этмак басе лозимдурур, Бўлмаса тақви-ю тоат топмас истиъмол сув. Шоҳлар отланса дойим юрти ободон бўлур, Бор далил ушбу сўзимға қилсанг истидлол сув. Илтифоти баҳридин бир қатра Комил ичмади, Очғоли отланди то султони Жам иқбол сув. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Сув. Downloaded from uzbekai.com.