Тафаъул айлар эдинг, эй кўнгул, қилиб ният... Комил Хоразмий Тафаъул айлар эдинг, эй кўнгул, қилиб ният, Ки раф’ бўлғуси деб тоза йилда наҳсият. Чу қилмас ахтари бахтим сафар манозилға, Иқомат этти магар буржи наҳсда ният. Муҳаррам ўлди ҳаром ўлди элга кулфату ғам, Ва лек бир манго юзланмади рафоҳият. Жаҳони буқаламун ҳодисоти фикридин, Етушмади бу паришон кўнгулга жамъият. Анингдек ўлмишам ушбу диёрда бекас, Ки қатл қилсалар олмоқға йўқ кишим дият. Йироқ тут жуҳало ихтилотидин ўзни, Ки ўтқа ёқмоқ ўлубдур ёвуқни хосият. Тамаъни тарк эту, чиқ гўшаи қаноат аро, Санго йўқ ўзга жаҳон ичра жойи амният. Тамом қилдинг этиб банда хизматин умринг, Ҳам айлагил. гаҳи маъбудинга убудият. Тут ўзни пасту кичик борча халқдан, Комил, Азим офат эрур нихвату аноният. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Тафа%E2%80%99ul_айлар_эдинг%2C_эй_ко%CA%ББнгул%2C_қилиб_ният.... Downloaded from uzbekai.com.