Хабар топмиш бу маҳфилда жамолингдан магар кўзгу... Комил Хоразмий Хабар топмиш бу маҳфилда жамолингдан магар кўзгу Камоли ҳайрат ила ўздин ўлмиш бехабар кўзгу. Узори оташининг шуъласи бскғач, ёқар жоним, Кўрубму ҳеч нозир зоҳир этканни шарар кўзгу. Юзунг хуршиди зулф остида жабҳангдин намоёндур, Қуёш рухсориға бўлғон каби шому саҳар кўзгу. Руҳинг миръотини тут зоҳиди худбин кўзидин дур, Не баҳра топғуси кўрган била ул бебасар кўзгу. Тамошойи жамолингдин, не тонг, ширинкалом ўлсам, Ки тўтиларни доим сўзлатур ширин-шакар, кўзгу. Жамолинг иштиёқидин мудом эрмас эса гирён, Недин бошдин аёқ бўлмишдурур бир чашми тар кўзгу. Юзунг миръоти ҳижронида бўлдим неча кундур лол, Сухансанж ўлмакиға келди тўтининг ҳунар кўзгу(?) Рухинг наззораси фикридин ўзга йўқ менга мақсуд, Кўзумға жилвагар бўлғонда гар хуршид, гар кўзгу. Бу важҳ ила алар наззораси бордур манга матлуб, Жамоли безаволингға эрур шамсу қамар кўзгу. Жамоли жилвасин Комил замиридин тамошо қил, Ки мазҳарлиқға лойиқ бўлмағай ул юзга ҳар кўзгу. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хабар_топмиш_бу_маҳфилда_жамолингдан_магар_ко%CA%ББзгу.... Downloaded from uzbekai.com.