Ёрим узори авжи саодат маҳи эрур... Комил Хоразмий Ёрим узори авжи саодат маҳи эрур, Бу важҳ бирла ҳусн эли шоҳаншаҳи эрур. Бордур чу хўблар аро мумтоз, гўйё, Ҳусн авжининг нажуми алар, бу маҳи эрур. Беҳроқ кўрар чу мандин ул ой ғайрни, не тонг, Гар чеҳра сарғариб, менга рашки беҳи эрур. Не нав’ оҳу нола била ҳамраҳ ўлмайин, Доим рақиб онинг билаким, ҳамраҳи эрур. Йўқ булҳавас онинг каби қаддинг ҳузурида, Ҳар одамики мойили сарви саҳи эрур. Мақсад юзин ҳамиша анга кўргуьур жаҳон, Ҳар кимки чашми нури хираддин тиҳи эрур. Комил, не тонг, гар огаҳ эса сўз камолидин, Доим аниси Рожий ила Огаҳий эрур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ёрим_узори_авжи_саодат_маҳи_эрур.... Downloaded from uzbekai.com.