Ютубон бу замонда қон фузало... Комил Хоразмий Ютубон бу замонда қон фузало, Кулфат ўқиғадур нишон фузало. Қалам ила китобдин ўзга, Топмағай ёру ҳамзабон фузало. Қатнабон суфлалар эшикига, Топмас ўлтурғали макон фузало, Жуҳало зумраси келиб ғолиб, Бўлди мағлубу нотавон фузало. Сўзни фаҳм этгали киши топмай, Не осиғ бўлса нуктадон фузало. Кимга кўрсатса биргина беҳбуд, Топар ўтруда минг зиён фузало. Жуҳалоға қилиб мулозимлиқ, Топмадилар емакка нон фузало. Майи гулранг ўрниға тайёр, Кўзлари сағарида қон фузало. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ютубон_бу_замонда_қон_фузало.... Downloaded from uzbekai.com.