Юзу холинг ғамидин гар эмастур нотавон лола... Комил Хоразмий Юзу холинг ғамидин гар эмастур нотавон лола, Недин бўлмиш ҳамиша сина доғу, бағри қон лола. Хижолатманди холу оразинг эрмас эса, нечун, Қўюб гулшанни дашту тоғ аро тутмиш макон лола. Бўёлди қонға ғамзанг тийрборонддин ул гўё, Қочиб кўҳсор ғорин англамиш дориламон лола. Туну кун давр этиб, ҳеч кўрмадилар дашту гулшанда, Юзингдек сабъаи сайёра бирла осмон, лола. Очибму боғ аро устида гуллар сарв ё шамшод, Бошиға қистирибму ёки ул сарви равон, лола. Қадам қўй сарвнннг боши уза, эй шўх, гулшанда Ки то билсун сени бир хисрави олий макон лола. Чаманда хизмат учун бир аёқда тик туруб шамшод, Тутар йўлингда наргисдин қўлида шамъдон лола. Кўнгул доғини кўрсатмак кўзунгга мумкин эрмастур, Агар кўрмак тиларсен бордурур андин нишон лола. Ани ҳеч гулга ташбиҳ айламас Комил киши, мундин, Бирин бош узра қўйсанг, исми зот айлар аён лола. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Юзу_холинг_г%CA%ББамидин_гар_эмастур_нотавон_лола.... Downloaded from uzbekai.com.