Зинҳор эл ихтилоти бирла хуррам бўлмангиз... Комил Хоразмий Зинҳор эл ихтилоти бирла хуррам бўлмангиз, Меҳнати ҳар дам фузуну роҳати кам бўлмангиз, Мен каби бори надоматдин қади хам бўлмангиз, Дўстлар, олам элиға ёру ҳамдам бўлмангиз, Ёр ила ҳамдам демайким, ошио ҳам бўлмангиз. Олам аҳлидин вафо осорини килманг гумон, Нақд умрим сарф этиб килдим аларни имтиҳон, Узлат истаб аҳли оламдин қочинг борича жон, Ошнолиғ айлабон, ўз жонингизға ҳар замон, Боиси юз мииг balou меҳнату ғам бўлмангиз. Руҳпарвар лабларидин истабон нўши ҳаёт, Урдим ўз жонимға ўз илким била ниши мамот, Ваъдасида йўқтурур ҳаргиз вафо бирла сабот, Еб паривашлар фирибин, сўнгра топмай илтифот, Мен каби девонау расвои олам бўлмангиз. Ердин гар марҳамат етсин ва гар ранжу алам, Ошиқи содиқ тутар они ҳамиша муғтанам, Кўрмагумдур васлидин андуҳи ҳижронини кам, Васли айш омода қилса халқни, эй дарду ғам, Сиз бузуқ кўнглумдин ўзга ерга маҳрам бўлмангиз. Гарчи бу дам хотиримдур дарду меҳнат маъдани, Жисми зорим юз туман андуҳу кулфат маскани, Сизни ҳам мандек қилур ул дилраболар пурфани, Эй висол аҳли, ул ойнинг дарди ҳажридин мани, Кўб кўруб ғамнок асру шоду хуррам бўлмангиз. Оҳким, ҳар кимга молу жоними қилдим фидо, Қилдилар яхшилиғимға минг ямонлиғ борҳо, Аҳли оламдин вафо айлаб тама’, чекманг жафо, Эй харобот аҳли, йўқ инсонда имкони вафо, Мастлиғдин дев ўлунг, зинҳор одам бўлмангиз. Гарчи Комил бўлди фурқатдин алил, эй аҳли васл, Ҳажр ўтиға тушти андоқким халил, эй аҳли васл, Лек топти ёр васлиға далил, эй аҳли васл, Гар Навоий ҳажр аро бўлди залил, эй аҳли васл, Эмди яавбат сизгадур, мунча муаззам бўлмангиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зинҳор_эл_ихтилоти_бирла_хуррам_бо%CA%ББлмангиз.... Downloaded from uzbekai.com.