Ушбу тун кўнглумда ёру кўзум эрди масти хоб... Комрон Ушбу тун кўнглумда ёру кўзум эрди масти хоб, Ким етишти қойилим юз ноз ила айлаб итоб. Хаста кўнглум музтарибдур зулфи тобиға тушуб, Шаст аро тушкан балиғ янглиғки айлар изтироб. Хоки раҳ бўлдум, гузар гар қилмаса, эрмас ажаб, Мен гадойи бенаво, ул хусрави олийжаноб. Кимки жонон чеҳрасида ишқ сиррин билмагай, Не ажаб, андин деса «ё лайтани кунту туроб», Комрон, жонон таманноси мени пир айлади, Эй дариғо, онсиз ўтти аҳди айёми шабоб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ушбу_тун_ко%E2%80%98nglumda_ёру_ко%E2%80%98zum_эрди_масти_хоб.... Downloaded from uzbekai.com.