Зиҳи ҳар заррадин ҳуснунг ҳувайдо... Комрон Зиҳи ҳар заррадин ҳуснунг ҳувайдо, Жамолинг офтоби оламаро. Агар зоҳир, агар ботинда сенсен, Кўзу кўнглум аро пинҳону пайдо. Агар юмсам кўз, ар ҳар сори очсам, Сенинг ҳуснунгни айлармен тамошо. Гаҳи ошиқ, гаҳи маъшуқ этарсен, Бўлуб ҳар суврат ичра ошкоро. Эрур Лайло била Ширин баҳона, Жаҳонда сен солибсен шўру ғавғо. Қилурмен навҳалар Мажнун ғамидин, Қачонким хотиримға келса Лайло, Этишти Комрон ул турки сармаст, Хирад мулкин қилур яғмо ҳамоно. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Зиҳи_ҳар_заррадин_ҳуснунг_ҳувайдо.... Downloaded from uzbekai.com.