Лутфий Лутфий Аёқингға тушар ҳар лаҳза гису... Аёқингға тушар ҳар лаҳза гису, Масалдурким: «Чароғ туби қоронғу». Тутурмен кўзки, кўрсам оразингни, — Ки дерлар: «Оққан ариққа оқар су(в)». Юзунгни туттум ортуқ ой-у кундин, «Кишининг кўзидур, оре, тарозу». Кўзинг қонимдин ийманмас, ажабтур, — Ки: «Қўрқар, қайдаким қон кўрса ҳинду». Тилар васлингни Лутфий, қил ижобат, — Ки айтурлар: «Тилоганни — тилогу”. Боғи ҳуснунгдин гуле гар тергамен... Боғи ҳуснунгдин гуле гар тергамен. Бош агар борса бу йўлда, тергамен. Ой юзунгни кунга ўхшатқон учун Ғарқа бўлмишмен уёттин терга мен. Бу кўнгул Мени шайдо қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул, Хор-у расво қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Ўқдайин қоматимизни қора қошлиғлар учун Муттасил ё қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Мени ёзғурма «севар» дебки менинг ҳаддим эмас, Ул таманно қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Борма дерлар эшики сори дамо-дам, нетайин, Кўп тақозо қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Тори мўйин ҳаваси бирла қоронғу кечада Жонни савдо қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Душман-у дўст орасинда мени ғофилни (мудом), Бесар-у по қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Ўзгадин кўрмаки кўзунг ёшини, эй Лутфий, Айни дарё қиладурғон, бу кўнгулдур, бу кўнгул. Бу не қошу ғамзайи айёр эрур... Бу не қошу ғамзайи айёр эрур? Бу не шаклу, шеваю рафтор эрур? Сизга осондур агар мен бўлмасам, Сизсизин лекин менга душвор эрур. Чархи кажрафтор элидин ёзамен... Чархи кажрафтор элидин ёзамен, Чиқмадим ҳижрон қишидин ёза мен, Бир мени ёрлиқ била йод этмас ул, Ҳар неча ул шаҳға қуллуқ ёзамен. Дилбаро, Юсуф жамоли сендадур... Дилбаро, Юсуф жамоли сендадур, Дилраболиқнингки холи сендадур. Умр кечти-ю мени бир сўрмадинг, Бевафолиқнинг камоли сендадур. Эй кўнгул, бу йўлда не ғамдур сенга... Эй кўнгул, бу йўлда не ғамдур сенга Ким, хаёли ёр ҳамдамдур сенга. Севдунг ўз ҳаддингдин ортуқ ёрни, Гар сени куйдурсалар, камдур сенга. Эй кўнгул, ёрсиз санго не бор, бор... Эй кўнгул, ёрсиз санго не бор, бор, Қайдаким ул зулфи анбар бор, бор. Чек жафо-ю жавр-у нози борини, Бир кун ўлғайким, дегайдур: бор-бор Эй, висолинг давлати аҳли футуҳ... Эй, висолинг давлати аҳли футуҳ, Зулфу юзунг ёдидур ороми руҳ. Гар илик тутсанг, равон тутқил, бегим, Сабри Айюб ўлса, йўқтур умри Нуҳ. Фурқатингни чеккали жон қайдадур... Фурқатингни чеккали жон қайдадур, Сабр этарга сенсиз имкон қайдадур! Бизни бир йўли фаромуш айладинг, Ул бурунқи аҳду паймон қайдадур?! Гарчи қурутмас кўзумнинг ёшини... Гарчи қурутмас кўзумнинг ёшини, Ҳақ узун қилсун ул ойнинг ёшини. Йиғлама кўп, бу вужудинг ишқ ўти, Не қуруғин қўйғуси,не ёшини. Жоним чиқадур дард ила, жононима айтинг... Жоним чиқадур дард ила, жононима айтинг, Мен хаста гадо ҳолини султонима айтинг. Ўртанмагу кўз ёшию ўлмактурур ишим, Бу қиссани ул шамъи шабистонима айтинг. Қат-қат юрагим боғлади қон ғунча менғизлик, Бу дарди дилимни гули хандонима айтинг. Қон ёшим эрур юх уза юлдуз каби сонсиз, Ул кўзлари чўлпон, маҳи тобонима айтинг. Лутфийи дилафкор тилар ҳажр элидинг дод, Аҳволини ул бегимау хонима айтинг. Келмади сентек жаҳонда дилбари ayyorae... Келмади сентек жаҳонда дилбари ayyorae, Насли одам ичра йўқ мундоқ пари ruxsorae. Қон тўкар, эл билмасунлар деб ўзин тўғри қилур, Қўрмади ҳеч ким кўзидек жодуйи makkorae. Тортарам юз минг жафо кўнглум элиндин, кошки Бергай зрди ҳақ кўнгул, бергунча санги xorae. Ёпма юзким, ҳақ яратмиш яхшиларни лутф ила Ким, аларнинг кўркидин осонлагай bechorae. Ҳажр узотур эрди кўп зулм илгини тан мулкида, Бўлдилар жону кўнгул бир-бириси ovorae. Ҳусн тўнин кийдингу эскинг учун бўлди талош, Тортишиб гул топти охир кўнглаги sadporae. Лутфийнинг ё кўнглин олгил, ёхуд ўлтур тийғ ила, Ҳар нетак кўнглунг тилар, бечораға қил chorae. Кўнглума ҳар ёнки боқсам, доғи бор... Кўнглума ҳар ёнки боқсам, доғи бор. Ҳар неча дардимни десам, доғи бор. Қилча танга бори ишқинг ёр эди. Бир сори бўлди фироқинг, доғи бор. Кўргамен ногаҳ янгоқинг дардини... Кўргамен ногаҳ янгоқинг дардини, Тортайин кўзга аёқинг гардини. Топқамен деб васлидин бир кун даво, Тортарам доим фироқинг дардини. Кўз ёшим тупроқ ила гар қотила... Кўз ёшим тупроқ ила гар қотила, Келмагайман жавридин, ҳаққо, тила. Ғамзаси ўлтирди-ю, ул бехабар, Мен агар ўлсам, не ғам ул қотила. Кўзунг қораси фитна, вале оқи балодур... Кўзунг қораси фитна, вале оқи балодур, Жонлар оладур, ваҳ, не бало кўзи қародур? Кўз устида жон олғувчидур холию қоши, Бир-бирга бари фитна қотилған не балодур? Ҳамдардтур айтай анга ҳолимким, инонғай, Гулшандин ўшул булбули мискин, ки жудодур. “Бош ўйнайину жон берайин васл учун” – айттим, Хуш-хуш кулуб айтур мангаким: ”Яхши баҳодур!” Кўп қилма анинг жавридин, эй Лутфий, шикоят, Ким, ҳусн элининг шеваси пайваста жафодур. Мен сенинг илкингдин, эй дил, бандамен... Мен сенинг илкингдин, эй дил, бандамен. Ваҳ, қачон еткаймен ут дилбанда мен Бевафоларга мени қилдинг асир. Сен менга султонсен, эй дил, банда мен. Нега жонима жафо қилурсан... Нега жонима жафо қилурсан? Вақти ўлди агар вафо қилурсан. Жоним чиқадур фироқ ўтиндин Дардимға қачон даво қилурсан? Ул зулфни солма юзунг узра, Ким юз била минг бало қилурсан. Бўйнунгда қоним, ки бизни,эй кўз, Хўблар билан ошно қилурсан. Жондин иликингни, Лутфий, ювғил, Чун ишқ била марҳабо қилурсан. Озғурур оламни сўзунг, эй бегим... Озғурур оламни сўзунг, эй бегим, Не балодур фитна кўзунг, эй бегим? Айтайин дерман сенга кўнглумдағин, Не дейин, билурсан ўзунг, эй бегим. Қаду оғзингға боқсам, оҳ дерман... Қаду оғзингға боқсам, оҳ дерман, Сени кўрган сайин Оллоҳ дерман. Тилар кўнглим сени оламдау бас, Бу нисбатин сени дилхоҳ дерман. Мени ҳаддим эмаски, истаса васл, “Кўз учи бирла боқ гоҳ-гоҳ” — дерман. Қусури табъдин дерман сени сарв, Эрур ул нораво бир оҳ дерман. Этагингга кишининг илки этмас, Сени бу важҳ ила мен моҳ дерман. Сенинг қаддинг била нозик юрурда, Эрур ўзга нима ҳамроҳ дерман. Жамолинг Лутфи сўзин қилди рангин, Сенинг ҳуснунгга “шайъанлиллоҳ” дерман. Қоматимни неча қошинг ё қила... Қоматимни неча қошинг ё қила. Неча ҳажр ўти жонимда ёқила. Ғамза бирла тўкти қоним ул санам. То ҳинотек қон элина ёқила. Қон бўлди кўнгул фироқингиздан... Қон бўлди кўнгул фироқингиздан, Жон куйди ҳам иштиёқингиздан. Дину дилу ақл бўлди яғмо, Жон олғувчи ул қароқингиздан. Ўқтек бўйимиз эгилди ёдек, Ул фитналик икки тоқингиздан. Су бўлди жоним, вале дамо-дам Ўтқа ёқилур дудоқингиздан. Олтун каби чеҳра бўлди сориғ, Ул сим тикин сақоқингиздан. Кўрсам керак ою кун булутсиз, Сочни кеторинг янгоқингиздан. Бу Лутфийи хастани сўрунгким, Бечора ўлар фироқингиздин. Қошларинг хуш ложувард-у тоқ эрур... Қошларинг хуш ложувард-у тоқ эрур, Хуш ичинда беназир-у тоқ эрур. Торта олмасман фироқинг, нетайин, Қилча танга бори ишқинг тоқ эрур. Сайд қилди бизни жайрон кўзлари... Сайд қилди бизни жайрон кўзлари, Делва бўлди жон эшитиб сўзлари. Ёр агар қилса иноят не ажаб, Қулни чун девона қилди ўзлари. Сен латофат пайкарининг хонисен... Сен латофат пайкарининг хонисен, Ҳусн авжининг маҳи тобонисен. Гар пари десам сени, маъзур тут, Чин кўзум инсонидин пинҳонисен. Сенга не «Дудоғинг маъдани жондур»,— дедим, айтур:«Сенга не?!» «Қоматинг сарви равондур»,— дедим, айтур:«Сенга не?!» «Қамар отлиғ юзунг оллидадур ой бир ҳабаший, Дағи юзунгда нишондур,»—дедим, айтур: «Сенга не?! «Талъатинг ҳусни жаҳонию онинг устидаги Сочинг ошуби жаҳондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!» «Ёю ўқ қоп-қора бўлмас, магар ул қошу кўзунг Не ажаб тийру камондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!» Хизрдин сўрмишам: «Ирнингму дурур оби ҳаёт, Исо анфоси ҳамондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?» Хурдабинлар ул оғизники: «Адамдур»,— дедилар, «Онда бир зарра гумондур»,—дедим, айтур: «Сенга не?» «Зулфу юзу кўзу қошу, менгу ғамзанг — барча Фитнайи аҳли замондур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!» «Ой юзунг кун киби зарроти жаҳон мазҳарида Барча оламға аёндур»,— дедим, айтур: «Сенга не?!» Бўлди кўп фикри дақиқ ичра хаёли Лутфий, «Бу не мўю не миёндур?»—дедим, айтур: «Сенга не?!» Сенсизин айшу сурурим қолмади... Сенсизин айшу сурурим қолмади, Йиғламоқтин кўзда нурим қолмади. Ул қуёш юзунгдин айрулғон учун, Қайғудин зарра ҳузурим қолмади. Тортадур Кўргали лаълинг ақиқин кўнглум ул ён тортадур, Бу ямон андишалиқни гўиё қон тортадур. Дод кўзунгдинки, динга неча юз урсам, мени Куфр сори сеҳр ила ул номусулмон тортадур. Олида жон тортадурман, то магар тушғай қабул, Бир назар қилмас бу мискин сориким, жон тортадур. Хоки поеким анга зулфи тегар кўп истарам, Yo мени тупроқ, ё ризқи паришон тортадур. Майл этар ўз жинсиға ҳар жинс ўзини ложарам, Бели сори ул каманди анбарафшон тортадур. Қошлари ёсин қулоққа еткура тортар кўзи, Икки ёни масти лўяқил не осон тортадур? Йўқ турур ёлғуз бу Лутфий жониға жаври рақиб, Қайда бир доно дурур, ул жаври нодон тортадур. Тўнга сиғмасмен... Тўнга сиғмасмен фараҳдин гул каби, Келса ул сарви равон бир-бир манға. Мунча йил кетган бу бахт-у давлатим Шукрлиллаҳким, келур бир-бир манға. Туз, бегим, бу дамда суҳбат кўкини... Туз, бегим, бу дамда суҳбат кўкини, Тут аёғ, кес дарду ғамнинг кўкини. Иликингдин чиқса бошқа бир аёқ, Кўзга илмон дунёнинг ер-кўкини. Ул менинг жону жаҳонимға салом... Ул менинг жону жаҳонимға салом, Жондин ортуқ меҳрибонимга салом. Бир замон холи эмасмен ёдидин, Муниси жону равонимга салом. Ул санамға бормағин Неча дедим: ”Ул санамға бормағин!” Қилмади ул тарк охир бормағин. Мунчаким, худрайлиғ кўргузди ул, Ақл ҳайрат қилди тишлаб бармоғин. Улки, халқ они малоҳат кони дер... Улки, халқ они малоҳат кони дер, Руҳ они ҳусн ичра хўблар хони дер. Ўртади, кул қилди бизни ишқ ўти, Ул жиҳатдин бизни оташдони дер. Умримиз кечти ғаму меҳнат била... Умримиз кечти ғаму меҳнат била, Хизматингда юз туман ҳасрат била. Ёрлиғингдин бизга нафъе тегмади, Эмди озод айлагил миннат била. Хоҳ инон, хоҳ инонма Сенсен севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма, Қондур жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ҳижрон кечаси чархи фалакка етар, эй моҳ, Оҳи саҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ҳаққоки қилич келса бошимга, эшикингдин Йўқтур гузарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Усрук кўзинг ашколина ҳар гаҳ назар этсам, Қолмас хабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Яъқуб бикин кўп йиғидин қолмади сенсиз Нури басарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ой юзунға кўз солғали ўзга киши бирла, Йўқтир назарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ишқ ўтида Лутфий юзи олтунни ёшурди, Эй сиймбарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Лутфий). Downloaded from uzbekai.com.