Аёқингға тушар ҳар лаҳза гису... Лутфий Аёқингға тушар ҳар лаҳза гису, Масалдурким: «Чароғ туби қоронғу». Тутурмен кўзки, кўрсам оразингни, — Ки дерлар: «Оққан ариққа оқар су(в)». Юзунгни туттум ортуқ ой-у кундин, «Кишининг кўзидур, оре, тарозу». Кўзинг қонимдин ийманмас, ажабтур, — Ки: «Қўрқар, қайдаким қон кўрса ҳинду». Тилар васлингни Лутфий, қил ижобат, — Ки айтурлар: «Тилоганни — тилогу”. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Аёқингг%E2%80%98a_тушар_ҳар_лаҳза_гису.... Downloaded from uzbekai.com.