Кўзунг қораси фитна, вале оқи балодур... Лутфий Кўзунг қораси фитна, вале оқи балодур, Жонлар оладур, ваҳ, не бало кўзи қародур? Кўз устида жон олғувчидур холию қоши, Бир-бирга бари фитна қотилған не балодур? Ҳамдардтур айтай анга ҳолимким, инонғай, Гулшандин ўшул булбули мискин, ки жудодур. “Бош ўйнайину жон берайин васл учун” – айттим, Хуш-хуш кулуб айтур мангаким: ”Яхши баҳодур!” Кўп қилма анинг жавридин, эй Лутфий, шикоят, Ким, ҳусн элининг шеваси пайваста жафодур. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%99zung_қораси_фитна%2C_вале_оқи_балодур.... Downloaded from uzbekai.com.