Хоҳ инон, хоҳ инонма Лутфий Сенсен севарим, хоҳ инон, хоҳ инонма, Қондур жигарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ҳижрон кечаси чархи фалакка етар, эй моҳ, Оҳи саҳарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ҳаққоки қилич келса бошимга, эшикингдин Йўқтур гузарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Усрук кўзинг ашколина ҳар гаҳ назар этсам, Қолмас хабарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Яъқуб бикин кўп йиғидин қолмади сенсиз Нури басарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ой юзунға кўз солғали ўзга киши бирла, Йўқтир назарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. Ишқ ўтида Лутфий юзи олтунни ёшурди, Эй сиймбарим, хоҳ инон, хоҳ инонма. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Хоҳ_инон%2C_хоҳ_инонма. Downloaded from uzbekai.com.