Алишер Навоий ғазалига мухаммас (Маъдан) Маъдан Букулған қоматим ҳижррн элинда нотавон эрмиш, Дағи ошуфта кўнглум анжуман тиғиға қон эрмиш, Бу ғайратдин юрогим чок, рангим заъфарон эрмиш, Менга номеҳрибон ёр, ўзгаларга меҳрибон эрмиш, Менинг жоним олиб ағёрға ороми жон эрмиш. Ҳаводис тошидин синди фалак жоми-аёғимни, Қазо овора қилди андалиби нахли боғимни, Улус халқи тополмас йўқлуғум истаб сўроғимни, Тан узра эмди фаҳм эттим ададсиз тоза доғимни, Қи ул ҳар бир қарорғон доғи ҳижрондин нишон эрмиш, Кезиб ғам водисин чекдим жафою жабру эмгаклар, Жудолиғ ўтиға ёндим, куйиб кул бўлди сўнгаклар, Тегиб фурқат ўқи сўрох-сўрох бўлди кўкраклар, Бузулғон кўнглум атрофидаги захм ичра новаклар Балият қушларига захмлардан ошён эрмиш. Кўзим ёши-оқар тинмай дамодам ўлмайин таскин, Ниҳоятсиз, ададсиз, ҳаддин эрмиш лоалол таъйин, Мснга сабр айла, деб саъй этма, эй шўхи jafooyin, Рақибинг синдурур кўнглумни мен йиғлаб анга лекин, Сув келтирмоқ ҳамону кўза синдирмоқ ҳамон эрмиш. Ўқуб тумори оҳим эл ани афсун соғинмишлар, Маосирлар нишотимдин ғамим афзун соғинмишлар, Каломим Вомиқу Фарҳода бир мазмун соғинмишлар, Менинг овора кўнглум доғини Мажнун соғинмишлар, Жунун даштида юрган ман киби бехонумон эрмиш. Сухан туғросин эрмиш осмон лавхиға сабт этган, Табиат файзидур кавну макон лавҳиға сабт этган, Эрур, Маъдан, хаёлим имтиҳон лавҳиға сабт этган, Навоий назмини кўрдум, жаҳон лавҳиға сабт этган, Буюрган они олийқадр шоҳи хурдадон эрмиш. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Алишер_Навоий_г%E2%80%98azaliga_мухаммас_%28Ma%E2%80%99дан%29. Downloaded from uzbekai.com.