Аввало ғам лойидин жисмимни ижод этти чарх... Маъдан Аввало ғам лойидин жисмимни ижод этти чарх, Ғамга хў қилдим доғи юз қатла ғамбод этти чарх. Нола таъсир этмади туздум тазарру’ торини, Ул тазарру’ узра юз минг зулму бедод этти чарх. Бир неча ағёрдин сирримни ихфо асрадим, Эл аро расволиғим таҳрири бунёд этти чарх. Талх комим ўлмайин Ширин мазоқи лаълидин, Хусрави Парвиздек.хасмимни Фарҳод этти чарх. Шоҳиди жоми нишотим соз эди май базмидин, Синдуруб май зарфини кўнглумни ношод этти чарх. Кунда юз минг жабр ила зулм этмакин, эй дўстлар, Билманам пўшида кимдин ўрганиб, йод этти чарх. Қилди таъзирим менинг хуршеддек гардун аро, Ўлдурурға вазъининг қатлимға жаллод этти чарх. Бул тириклик домидин бўлдим сиво, минг шукрким, Ўлдуруб ғам илкидин Маъданни озод этти чарх. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Аввало_г%E2%80%98am_лойидин_жисмимни_ижод_этти_чарх.... Downloaded from uzbekai.com.