Баҳори ҳусни рухсоринг гулидин бўлмоға тоза... Маъдан Баҳори ҳусни рухсоринг гулидин бўлмоға тоза, Бу кўнглум булбулининг нолишиға йўқтур андоза, Эрур юз пора кўнглум тори зулфунг ёдидин, ваҳким, Магарким бу китоб ул ришта бирлан топти шероза. Юзунг кўрган киши не важҳдин қонлар ютар мандек, Лни гар қилмаса машшота ранги зулмдин тоза. Жамии хўблар даъвоси ботил бўлди ҳуснингдин, Баробар келмагандек сеҳрлар изҳори эъжоза. Эмасдур кўзларим кўрмак учун бул тан ҳисориға, Кезиб фикринг чиқарға жон эрур бу икки дарвоза. Бу зулфу кўзу қошингни таманносида ҳар соат, Жафолар тўрт ёндиндур манга беҳадду андоза. Жарасдек нола қилсам, айб қилманглар мани Мажнун Ки, эй Лайливашим, чексам агар ҳар сори хамёза. Не тонг, ўртанса жоним шам’ ўтиға шавқдин ҳар тун, Эрур то халқ аро, эй бевафо, ҳуснингдин овоза. Мани бу Волаи шайдолиғимға чекмағай таъна, Киши бир қатла кўз солса агар ул ҳусни навтоза. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Баҳори_ҳусни_рухсоринг_гулидин_бо%E2%80%98lmog%E2%80%98a_тоза.... Downloaded from uzbekai.com.