Бода тут, соқий, раҳи майхона кўргузгил манга... Маъдан Бода тут, соқий, раҳи майхона кўргузгил манга,. Барқи истиғнойи ишрат ёна кўргузгил манга. Чархдин ком истамак эрмас бани одамга қурб, Муттақойи ишқдин афсона кўргузгил манга. Водийи ҳижрона чеккан ранждин ўлмам малулг Суҳбати чуғз истарам вайрона кўргузгил манга. То нузул ўлдум, қадаҳдин дайр аро бўлдум хумор Соқиё, раҳм айлагил паймона кўргузгил манга. Қатраи ашкимни тўфони жунунсоз айлагил, Маърифат дарёсидин дурдона кўргузгил манга. Шоми ҳижрон узра кўнглум зоҳири эрмиш хомуш, Шоҳсори субҳдин уйғона кўргузгил манга. Ҳар қачон базм аҳлидин қатъи тааллуқ айларам, Бори ғамдин соғари риндона кўргузгил манга. Ишқдур, Маъдан, рафиқим вақти ғам туғёнида, Пайкарим урёни ғам парвона кўргузгил манга. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бода_тут%2C_соқий%2C_раҳи_майхона_ко%E2%80%98rguzgil_манга.... Downloaded from uzbekai.com.