Бу гулшан сайридин келдим алимда гулзорим йўх... Маъдан Бу гулшан сайридин келдим алимда гулзорим йўх, Ғамим ғам тоғидин ошти, ғамим айтурга ёрим йўх, Жунун даштида Мажнунам манам, Лайли нигорим йўх, Маломат тоши ёғдурди бошимга нангу орим йўх, Ажаб ошуфта аҳволамки жузве ихтиёрим йўх. Манга, эй муҳтасиб, таъзир этма эҳтисобингдин, Санинг бу эҳтисобинг ман ҳам ўртандим китобингдин, Сўрарсан ҳар дақойиқ, ожиз эрмасман жавобингдин, Манга арз айлама Мансурдек дори танобингдин, Лналҳақ риштаси бўйнумдадур, парвойи дорим йўх. Имоми ишқа қилдим иқтидо тарки сужуд айлаб, Зарарга кўнгул олдурдим сувои нафъи суд айлаб, Муғон дайриға юзландим, доғи қатъи шуҳуд айлаб, Мано ўлдум, йўх ўлдум, нафйи исботи вужуд айлаб, Манга таън айлама, эй зоҳидо, зуҳдингга корим йўх. Харобот ичра кирдим, риндлар базмин талош эттим, Ўзим расволиғим билди^диму, сирримни фош эттим. Ичиб май зарфини, бағрим эзиб, қоним маош эттим. Кўнгул хунобасин кўздин т-ўқуб ёш узра ёш эттим, Ғараз бу инфиоли зишти атворимға ворим йўх. Туганмас заррае ҳар қанча изҳори алам қилсам, Хуш улким ўз-ўза ўт ёқсаму жисмимни кул қилсам, Самандардек куйиб кул бўлсаму сайри адам қилсам, Сазовор улки Яъқуби ҳазиндек хўйи ғам қилсам Ки, Юсуф талъатим васлингга етмак ифтихорим йўх. Насойиҳлар мақомин кездиму кўнглумни тиндурдим, На воизларға мухтор ўлдуму илгимни топширдим. Риёйи шайхлардин бездиму паймона синдурдим, Кириб бебоклар диниға байъатнома еткурдум, Қуюндек телбалик даштида сарсонман, ғуборим йўх. Жунун кайфиятин бехудлйғимдин имтиёз эттим, Ҳақиқат нашъасидин чектиму тарки мажоз эттим, Тағофил шевасин кўргузди дунё анга ноз эттим, На янглиғ мазҳаби бутлон экан деб эҳтироз эттим, Таваккал қилдиму ўтга ёқилдим, фикри норим йўх. Мани маҳзуну урён, бодайи жоми нишот эрмиш, Доғи ҳар мисраим сармояи базми бисотермиш, Анинг таҳрир этарға килки маъни ихтилот эрмиш, Сўзум ҳар нуқтасинда лаззати қанду набот эрмиш, Ки беидроклар фаҳмида, Маъдан, эътиборим йўх. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бу_гулшан_сайридин_келдим_алимда_гулзорим_ё%E2%80%98x.... Downloaded from uzbekai.com.