Ҳар kimy илгида синған жом ила саҳбоси бор... Маъдан Ҳар kimy илгида синған жом ила саҳбоси бор: Жоми Жам, миръоти Искандардин истиғноси бор. Бир мувофиқ бўлса ёри даҳр аро ҳар кимсани, Лайлию Ширину Узродин қачон парвоси бор?! Офтоби оразингдин баҳрае, жоно, олур, Ушбу олам ичра кимнинг дийдаи биноси бор. Соқиё, кўрсат жамолинг аксини жом ичраким, Хаста кўнглум илгида жон нақдидин барноси бор. Кўҳкан Ширина, Узросига Вомиқ фахр этар, Ишқ бозорида ҳар Қайсни бир Лайлоси бор. Ғам емам кофир кўзунг ўлдурса минг йўл не учун, Лаъли жонбахшингда бил юз минг Масиҳ анфоси бор Даҳр маҳбубиға, Маъдан, боғламас кўнгул не деб, Бир пари-пайкар, қуёш юзлук малак сиймоси бор. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ҳар_kimy_илгида_синг%E2%80%98an_жом_ила_саҳбоси_бор.... Downloaded from uzbekai.com.