Кима шўри жунундин ранжи нуқсон ўлмасун, ёраб... Маъдан Кима шўри жунундин ранжи нуқсон ўлмасун, ёраб, Ман ўлдум ғам asiry ҳеч инсон ўлмасун, ёраб, Боши чархи фалак гўйинда чавгон ўлмасун, ёраб, Қуюндек ғам биёбонида сарсон ўлмасун, ёраб, Ғариқи баҳри ҳайрат маҳзи ҳижрон ўлмасун, ёраб, Бу фоний даҳр аро эл кўрмаган меҳнатни ман кўрдум На тамкини фароғат, на ҳаловоти вататсжўрдум, На сайри лолау боғу тамошойи ватан кўрдум, На гулгашти биёбон, накҳати ранги суман кўрдум, Наким бағрида мандек доғи ҳижрон ўлмасун, ёраб. Гули боғи нишотим сўла ўхшар даҳр боғинда, Ки қумри гул яқосин ёзадурмиш давр оёғинда, Топиб, анжоқ зиёе яъс кулбам ғам чароғинда, Кетиб ақлим маним оворадур ko‘nGlum сўроғинда, Қаю инсон бу янглиғ зору ҳайрон ўлмасун, ёраб. Солиб меҳри фалак жонимға юз маҳшар аломоти, Қаён борсам бошимдин кам эмасдур ғам балиёти, Манга ҳар нав’ даврон кўрсатур ранги адовоти, Туганмас заррае бир умр гар қйлсам шикоёти, Наким мандек Қатили тиғи ҳижрон ўлмасун, ёраб. Фалак вожун, замон аҳли забун, шоҳ илтифоти кам, Таним мажруҳ, ҳижрон ханжари дил чокина марҳам, Маконим қўҳи меҳнат, ҳамдамим — оҳу, рафиқим — ғам, На маъкуле муқаррар мазраи ризқим уза марқам, Маишат оз, мунча ғам фаровон ўлмасун, ёраб. Мани атвори зиштим айлагач дун аҳлиға муҳтож, Шукуҳи фитратим мулки тамаъдин бўлмади ихрож, Келанда шоми фурқат бўлди айёми тараб торож, Қани оҳи муассир fath уйина ёнғали минҳож, Ки мифтоҳи ижобат лавҳн пинҳон ўлмасун, ёраб… Машаққат чўх, фароғат йўх, алам беҳад, фиғон афзун, Ичим ғамлиқ, юрак доғлик, юзим сориқ, кўзим пурхун, Тунум зулмат, кунум меҳнат, бошим чарх узра чун . гардун, Қилур нафрин бу янглиғ иззатимга Вомиқу Мажнун, Жафо ҳар қанча мушкил менга осон ўлмасун, ёраб. Куйиб кул бўлди ҳижрон шамъидек эжод ўлуб Маъдан, Фано бўлғач совурди ахгарин ғамбод ўлуб Маъдан, Ҳаловат жомидин шод ўлмади дилшод ўлўб Маъдан, Қазо жомин ушотти журъати Фарҳод ўлуб Маъдан, Бу расволиғда бағрим лоладек қон ўлмасун, ёраб. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кима_шо%E2%80%98ri_жунундин_ранжи_нуқсон_о%E2%80%98lmasun%2C_ёраб.... Downloaded from uzbekai.com.