Кўнгул уммиди чўх ул моҳпайкар илтифотидин... Маъдан Кўнгул уммиди чўх ул моҳпайкар илтифотидин, Карам йўхму гадоя бўсайи ҳуснинг закотидин. Мени масрур этарсан чошнии лаъли лабингдинким, Хуш эрмас Хизра муҳтож ўлдуғум оби ҳаётидин. Эрурким ҳар итобинг ҳиндулар тарёкидин аччиғ, Сўзунг лаззатлидур ул мисрилар қанду наботидин. Каломинг сирридин бир зарра роҳибларга фош этсам, Кечибон бутпарастлар, безилур лоту манотидин. Юзунг кўргач дамодам жазбаи шавқим бўлуб ғолиб, Ёнар кўнглум қуши парвона янглиғ ўз висоқидин. Сариғ рухсорима ҳар дам қизориб онинг олидан, Чиқарман эл аро машшрта айлаб эл уётидин. Харидори матои ишқман ҳайрат дўконида, Маломатлар бошимда, хижлати нақди касотидин. Битилди ҳар на мақсуд роқимима мақсадим, воиз, Манго шарҳ этма зикри дўзахинг фикри бахотидин. Керакмас ҳуру жаннат муддаодин ўзгага, Маъдан, Муфассирлар демангиз равзаи ризвон сифотидин. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Ко%E2%80%98ngul_уммиди_чо%E2%80%98x_ул_моҳпайкар_илтифотидин.... Downloaded from uzbekai.com.