Мани афгор эданлар, кош, ман янглиғ фигор ўлсун... Маъдан Мани афгор эданлар, кош, ман янглиғ фигор ўлсун Ки, фурқат бодасин синғон тараб жомиға зор ўлсун. Менинг маҳбуси зиндони маломат айлаганлар ҳам Мазаллат туфроғина ёстониб хор ўлса хор ўлсун. Чекиб ишратрабосин сукр ўлуб бехуд ўланларға Мудаққиқ дард берким, эл ичинда шармсор ўлсун. Дегил ушшоқаким мажзуби ишқ ўлмиш будур чора, Чиқиб саҳроя, Мажнун дафъидек бенангу ор ўлсун. Туробимға қадам қўйғач таҳаммул пеша қилғилким Мабодо ҳилъати нозинг ғуборимдин ғубор ўлсун. Жаҳон маъмурасидин ўзга мақсуди муродим йўқ, , Бошим фарши ҳарими даргаҳи ул шаҳсувор ўлсун. Залилу мустаманду хор деб, Маъданға таън этма, Анга ҳижрон муборак, санга давлат пойдор ўлсун. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Мани_афгор_эданлар%2C_кош%2C_ман_янглиг%E2%80%98_фигор_о%E2%80%98lsun.... Downloaded from uzbekai.com.