Муанбар кокулингни мушк бирлан ғола ёзмишлар... Маъдан Муанбар кокулингни мушк бирлан ғола ёзмишлар, Лабингга уқдай кофурдин buthola ёзмишлар. Муқаддар муншилар арбоби ҳуснинг мушафи узра Тўлун ой жадвалиға сун’ бирлан ҳола ёзмишлар. Пари гулчеҳралар тумори тасхири алойиқдур, Фусун аҳли қиёмат насридин тимсола ёзмишлар. На янглиғ қона табдил ранг олибдур кифрикинг ўқи, Юраклар порасидин анга юз паркола ёзмишлар. Эмасму мазҳаби ишқ ичра жойиз Кўҳкан шавқи, Ки лавҳи Бесутун сатрига тарҳи лола ёзмишлар. Кўнгул пурғам, юрак обила ҳамдам кўзда ёшим қон, Санго ҳусну латофат, манга оҳу нола ёзмишлар. Шаби оҳимдин онжоқ Маъдан ўлди тийра гардунким, Сиришкимдин тақи ким Шому Чинни ола ёзмишлар. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Муанбар_кокулингни_мушк_бирлан_г%E2%80%98ola_ёзмишлар.... Downloaded from uzbekai.com.