На мавзундир кўнгул боғида зебо қадди шамшодинг... Маъдан На мавзундир кўнгул боғида зебо қадди шамшодинг. Таолиллоҳ, на соат бирла соне’ қилди ижодинг. Соғиндим қумри янглиғ қоматинг кўзлаб хиёбонлар Ки, бўлмас ҳар қаю мавжуда тушса сарви озодинг. Паривашларга ҳуснинг лавҳи таъвизи тағофулдур Ки, маҳжубларға тумори жунундур хатти иршодинг. Китоби оразинг ул саждаи меҳроби хат ўлмас, Эрур зуҳҳодлар зикрнла урён шарҳи авродинг. Сенга ҳирзи нафас вобастаи қайди таманнодир, Биёбонларда Мажнун роғиби, тоғ узра Фарҳодинг. Кўнгул сайд ўлди кўргач донаи холинг саводинким, Қўйиб ул дона бирлан доми тазвир бўйла сайёдинг. Итобу шеваи жавру жафо ўрганди сендин чарх Ки, чарх устоди сансан, эй муаллим, кимдур устодинг? Менинг ҳар кунда юз минг қатла ўлмакдур фаолимким, Менга ўлмақ фароиз, сенга вожибдур бу муътодинг. Халойиқ нақди умри сарфи туғёни қазо бўлса, Эрур Маъдан шаҳиди ғамза бирлан тиғи бедодинг. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/На_мавзундир_ко%E2%80%98ngul_бог%E2%80%98ида_зебо_қадди_шамшодинг.... Downloaded from uzbekai.com.