Оразинг фикри била гулзор аро бемор гул... Маъдан Оразинг фикри била гулзор аро бемор гул, Септи шабнамдин юзига сув магар афгор гул, Сайри гулзор айладим гўё кўруб акои рухинг, Элга олмиш мушти зар қилмоқ учун исор гул. Ҳар баҳор истаб насиминг васлидин юз тил била Айламиш ҳар бир нидо аҳлидин истифсор гул. Гашти гулзор айласанг, кел дийдам узра, эй санам, Бермасун ногаҳ кафи пойингға бир озор гул. Оғзингу кўзунг хаёли бирла фикр айлаб юзунг, Ғунча қон юттию наргис бўлди бемиқдор, гул. Айламиш боди сабо ул дам сазовори хазрн, Оразингдин лаҳзаи ким айласа изҳор гул. Заррае хуршид рухсорингни рахшон айладинг, Халқ аро Маъдан киби бўлғай адам гуфтор гул. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Оразинг_фикри_била_гулзор_аро_бемор_гул.... Downloaded from uzbekai.com.