Замона бўлса охир кўп аломатлар чиқар дедим... Маъдан Замона бўлса охир кўп аломатлар чиқар дедим, Чиқиб Дажжол ила Яъжуж бу оламни ютар дедим, Улардин илгари ҳар шаҳра бир офат тегар дедим, Бу юз ўттиз қароқчи мулки Панғозни бузар, дедим, Амон сақла, худоё, бу балодин алҳазар дедим. Силар давринда бўлмас ҳеч мушкил ишга осонлик, Эру хотин аросинда бўлуб ғавғо паришонлик, На боғда боғбон қолди, на деҳқонларда деҳқонлик, Бу юз ўттиз балоға даф’ бўлмас хайру қурбонлиқ, Худо сизларга берсун манзили нори сақар дедим. Халойиқ қилдилар деҳқончилик, ман ҳам ҳавас қилдим, Ки гўё мурғи жонимни гирифтори қафас қилдим, Қароқчиларға учраб, хирманим донини хас қилдим, Ки мундин сўнгра шундай ишни қилмоқликни бас қилдим, Силар ҳар қайсингизни турли офатдан батар дедим. Хизрға учраб айттим: «Эй надими ҳазрати бори! На бўлғай бир назар қилсанг борибон хирманим сори, Анга ёлбордиму қилдим тавалло нолаю зори, Хизр бориб назар солди самонға қолди дон нори, Қудуминг тегса ҳар ер сабз бўлғай пурсамар, деднм. Баногоҳ бўлди пайдо учта бедоди падарлаънат, Хизр қочди улардин қилмади хирман сари рағбат. Кўзим очсам, қани Хизру қани хирман, қани баркат, Касофат шумлуғидин текгуси ҳар ерга бир офат, Бу бадхўликларидин ҳар балоға йўлиқар, дедим. Кел, эй Маъдан, қуруқ най бўлма, ҳамчун найшакар бўлғил, Булар бўлди худодин бехабар, сен бохабар бўлғил, Ямонлардин қочиб сен яхшиларға ҳамсафар бўлғил, Қарилик вақтида қаддингни букма, шери нар бўлғил, Ямонлардин фано берғил, худоё, алҳазар дедим. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Замона_бо%E2%80%98lsa_охир_ко%E2%80%98p_аломатлар_чиқар_дедим.... Downloaded from uzbekai.com.