Маҳмудхўжа Беҳбудий Маҳмудхўжа Беҳбудий Аъмолимиз ёинки муродимиз Маълумдурки, дунёда ҳар ким умид ва аъмол ила яшайдур. Кеча-кундуз меҳнат ва машаққат тортмоқ оянда учундур. Ҳар ким ўз ояндасини яхшиликка ҳаракат этар ва келар замонда ўз орзуси ва ҳавасиға етмоқ учун ҳеч дам олмасдан ҳол қадаринча ҳаракатдадур. Тириклик кулфати ва меҳнати асносинда ҳар ким ўз ояндаси ва истиқболиға бир нав яхши умид ила қараб ва ўзиға бир муддао қарор бериб ва ўшал муддао ва ёинки муродин ҳосил қилмоқ учун қўшиш этиб, ҳар кун чекатурган кулфатини ўшал муддаосини ҳосил қилдирмоқ учун ўзига олмай яна зиёдароқ интиладур. Ва баъзан ўшал муроду муддаосини, гўё ҳосил бўлди, деб роҳатланиб ўзиға тасалли берадур. Ва ҳеч аҳади ушбу muddaou муродни орқасидан югурмоқдан холи эмас. Ана шул муддао ва муродларни илми ислоҳ ила аъмол дерлар. Энди аъмолимизға диққат қилмоқ керак. Аксар халқимизни аъмоли шулки, ишласа ва фойда қилса. Шоядки, ўғил ва қизини тўй қилса ва ҳам қандай! Ўз қаториндаги одамларни қилган тўйидан зиёдароқ! Бечора косибни аъмоли тўйдур. Ўзи роҳат юзи кўрмайдур. Кеча-кундузки 18, балки 20 соатни меҳнатға ўткаратурғон косибларимиз бордур. Ҳаққинча емайдур, киймайдур. Ўн ва йигирма саналар меҳнат ва машаққат этар ва худодан ўғил тилар, тўй қилмоқ учун. Ана, бечорани аъмоли. Йигирма саналик меҳнати уч кун тўйда тамом. Яна Аҳмад порина ҳавли ва хона гирад. Тўй мусрифи учун қарз эгаларидан қочадур. Катта тўй қилиб хотун олғон бир қисм бечораларни ҳолиға йиғламоқ керак. Уч кунлик тўйни азоси баъзи оилаларда ўн йил, ҳатто, бир умр сурар, балки беватан ва хонавайронликға сабаб бўлур. Бир косибни ақду никоҳиға, тўю обрўсиға минг сўм. Бир ўртаҳол учун 2000 ё 3000 сўм. Нимбой учун тўрт-беш минг сўм керак. Бу сўмларни юздан етмиш беши ейилиб-ичилиб… кетар. Бу сўмлар аслинда кимники эди? Бонка, фирма, фойдахўрники. Табиий, буларға пулларини бермоқ лозим, на берилур? Боғу хона ва уйи ичиндаги асбобни сотиб бермоқ керак. Бечора келин ва куёвни кўрпа ва либосиғача сотилур, қарзхоҳға берилур. Нимбойлар синар. Тириклигинда бўлмаса, ўлганда синар. Аҳлу аёли дарбадар бўлур. Ой, бу нима? Тўғриси, бир нав девоналик эмасми? Субҳоноллоҳ, қарз олиб халқға ош бермоқ ақлсизлик эмасми? Ҳамда иллати бедавосидур. Ҳар киши бир уйланса ва сўнгра оиласидан бир ўлук кўмса, оллоҳи акбар. У хона аҳли косиб бўлса, бу дунёға ўзиға келмасдан кетар. Ҳоло, баъзи бечора ўлса, ани бой қариндошлари, обрў қилурмиз, деб сағир молини халқға эллар ила йиртиш, палов қилиб берар. Бечора сағирлар нонини бой кишилар қўлтуғига олиб кетар. «Ло такулу’ амволил ятима. Кулу’ ва ишрабу ва ло тасрафу», қанда қолди?.. Эй мусулмонлар, бу ояту масъалаи шаръиға ким амал қилур? Ва муни халойиқға ким билдурар? Ҳар кун бир мусулмонни нимарсалари бозорға дини учун… сотилур. Ва ҳар кун судда нақадар ҳовли, хона, боғ сотилур. Ҳар кун нақадар векселлар «протест», нақадар дўкон, корхона ҳажз (печат) бўлур. Бу ниманинг жазоси? Тўй, маърака, Тазия, кўпкари, базм. Бир маҳаллада аҳли савод йигирмадан бир йўқ. Имони исломни далиллари ила билатурғонларни нари қўйдук. Эрта қозилар барҳам бўлса, замонча қози бўлатурғон биргина киши бутун ўн милйўн Туркистонда йўқ… Йўқ, яна йўқ. Ҳой, ҳой, халойиқ! Бизлар девонами соғ? Албатта… Биз тўй ва маърака хаёлидан лаззат олардук. Тўю маъракамиз ила фахр қилар эдук. Тўю маъракага сарф қилинатурғон оқчани жамламоқ иа ё қўлға киргузмоқ учун ҳаракат этардук. Агарда тўй ва маъракаға қадимгидек оқча тўкмасак, ул оқчани на қилмоқ керак? Мунга жавоб берилурки, тўй ва маърака қилинсун. Аммо ҳозиргидек исроф этмасдан қилинсун. Ва мумкин қадаринча кичик қилинсун. Ва ортуқча пул ила болаларни мусулмон ва руси яхши ўқитулсун. Тўю маъракаға сарф қилинатурғон оқчани эски мадраса ва мозору масжид ҳамда мактабларни шикаст-рехтлариға сарф қилинсун. Тўй ва маърака оқчасидан болаларни ҳукумат мактабларига берилсун ва бу оқчадан талабаларни Макка, Мадина, Миср, Истанбулға ва Русия дорилфунун ва дорулсаноатлариға юборилиб диний ва дунёвий ва замоний одамлар етишдурмоқға саъй қилинсун. Бизни Туркистонда муаллим оздурки, тўю маъракаға сарф қилинатурғон оқча ила Кафказ, Қирим, Урунбург ва Қозонға усули таълим ўрганмоқ учун бола юбормоқ керакдур. Ҳукумат мактаблариға кирмоқ учун русча билмоқ ва имтиҳон бермоқ лозим. Ва бу имтиҳонни бермоқ учун ҳар болани икки сана русча ўқутуб, тарбият этмоқ керак. Ва бул икки сана учун ҳар бир болаға 600 сўм ақча керакдур. Ақчалик оталар, албатта, тўй ва маъракага қизғонмаганларидек, болани ўқутишға ҳам қизғонмасалар керакдур. Болалар учун тарбиятхона (пансиён) очмоқ керак. Ва бу тарбиятхоналар замонча ва ҳам миллий ва диний руҳда бўлиши керакдур. Бу тарбиятхоналарни очмоқ учун ва ҳукумат мактаблариға бола тайёр қилмоқ учун нашри маориф ёинки жамияти хайрия ва ёинки тарбияти атфол жамияти ва ё ўзга исм ила, хулоса, жамиятлар керакдур. Токи бул жамият(лар) халқдан оқча жамлаб миллат болаларини ўқутиш ва миллатни ояндаси учун керак бўлатурғон қози, яъни судья, закунчи, яъни ҳуқуқшунос, инжинер, яъни муҳандис, муаллим, яъни замона мактабдори, миллатни ҳомийси ва ходими, яъни Давлат Думасиға депутат, миллий саноатхоналаримизни ислоҳ ва иҳё этгувчи, яъни техник, тижоратхона ва бонкаларда бизға ёрдам бергувчи, яъни тижорат илмини ўқуғон коммирсант, шаҳар думахоналариға ва минбаъд Туркистонда очилатурғон земства идораларинда бизни тарафдан кириб ва сайланиб, биз учун, ватани Рус учун, дин, мубаййини ислом учун, зауфо учун, фуқаро учун ишлайдурғон одамларни етушдурмоқ керакдур. Ҳозирги мўйсафидларимиз турсун, ўрта ёшлар яқинда ўлиб кетар, замона ҳар куни янгилашур. Янги илм ва янги фикрлик ва фунуни замонияни дарбар қилган одамларни талаб қилур. Букундан бошлаб, ҳар шаҳардан ҳар сана ўн-йигирмалаб ҳукумат мактабларинда бола берилса, ўнбеш сана сўнгра ҳар шаҳарда 4—5 замона одами тайёр бўлур ва ҳукумат мансаблариға, замона доиралариға, тижорат ва саноатхоналаринда кириб, бизларға манфаат еткурар. Келар замон бошқадур. Ҳатто, ҳозирда иккимиз урушсак, яҳудий ва ажнабий закунчилариға борурмиз. Бошимиз оғриса, ажнабий дўқтуриға борурмиз. Сабаб надурки, ўзимиз ўқуб замоний одам бўлмаймиз? Ана энди биз учун тўй ва маърака ва кўпкари ўрнинда шул юқоридаги айтулғон ишлар аъмол — идеал — мурод — тилак — муддао бўлсун. Вало, мун(и)сиз биз кундан кун йўқ ва забун бўлармиз. Баёни ҳол «Самарқанд» газити сармоясиз, фақат ваъда ва умнд илан чиқарилиб эди. Умидлар тасаввурдан феълға келмади. Зарар ва оқчасизлик сабабли чору ночор беш он давом этиб, 1913 йил 13 сентябр 44 адади-ла вақтинча ётиб эди. Сўнгра Хўқанддан 500 сўм иона таклиф қилинди. Аммо бу 500 сўм ила «Самарқанд» жаридасининг адад-давоми маълумлиги учун ионани қабул қилолмай, ширкат таъсис этилиб, жаридани давом этдирмоқ учун идора тарафидан миллатға 17 сентябр ойи 45-адад «Самарқанд» ила мурожаат қилиниб, бир ой муҳлат қўюлуб эди. Аммо маатаассуф, бу бир ой муддатда (17 ўктабрғача) «Самарқанд»ни чиқаратурғон ширкат пайдо бўлмади. Дигар тарафдан, «Самарқанд» муштарийларининг баъзилари ва бошқа туркистонли ҳамватанларимиз ташвиқномалар ила «Самарқанд»ни чиқармоқни таклиф қилдилар. Инчунин, Русиядаги матбуоти исломия «Самарқанд» таътилини(нг) таассуфлар ила маррат баъд охири ёзиб, яна чиқишини таманнода бўлинди. Алалхусус, Русия мусулмонлари жароидининг аноси ва пири муҳтарами ўлан «Таржимон» ва «Вақт» ва бошқалари янадан чиқишиға дуочи бўлуб ва «Самарқанд» жаридасининг маслакиға, мундарижотиға ҳусни занларини изҳор этдиларки, «Самарқанд» муҳаррири масъули барча ҳамватанларига ва Кафкоз, Қрим ҳам Тотористон матбуоти исломиясиға бул бобда ташаккуроти қалбиясини ожизона тақдим ва миннатдорлигини изҳор ва ояндаға маънан ва моддатан иона ва ҳидоят этмоқларини таманно этар. Бир важҳи боло таклиф ва ташвиқлар, ваъда ва дуолар бизга яна қувват ва умид бериб, ишға савқ этди. Аввалан, «Самарқанд»ни чиқармоқға қасд этилди. Аммо охири яна аввали каби сармоясиз эди. Ва зарарини таҳаммулиға қувватимиз етмаслиги зоҳир бўлди. Дигар тарафдан, асаб(ий), яъни сингир хасталиги ва ҳам кўз касалиға гирифторлигимиз учун ҳафтада икки ё уч дафъа газитни таҳрир ҳам идораси бизға мумкин эмас эди. Таҳрири учун вазифа ила ражо ва талаб қилинган дароятли муҳтарам муҳаррир жанобларида баёни муаззот этдилар. Хулоса: ақча қаҳати, рижол қаҳати бизни мушкул ҳолда қўйди, Ва охири, ҳафталик «Ойна» мажалласини чиқариб турмоқни таржиҳ қилинди. Газитни идорасиға кофий муштарий мавжуд бўлгунча ва ё оқча топулгунча «Ойна» давом этар. «Ойна» зарар этса-да, зарари нафсимизға оид ва муштарийларға асло зарар юкланмайдур. Мажалла баҳосини-да арзон қилинди. «Ойна»ға муқтадир муҳаррир ва ҳар тарафдан мухбирлар даъват қилинди. Тили аввалгидек туркий ва форсий назм ва наср бўлуб, мундарижоти илмий, адабий, сиёсий, фаний ва тарихий мақолалардан, вуқуот ва ахбори ҳафтадан, киноя ва мудоҳакадан иборат ва тасвирлик бўлур, Тадрижи мукаммалият, нафосат ва интизомиға диққат қилинур. Баъзан русча мақолаларида дарж қилинур. Арбоби қалам ва хабардан рижо этармизким, бизға қалам ва донишлари ила танбеҳотда, ионатда бўлинсалар, мажалла бизники эмас, миллатникидур. Сўйланатурган сўзлар шахсий эмас, умумийдур, ғурурий эмас, динийдур. Қориларға салом ва эҳтиром. Бир аъмо боланинг ҳасрати Эшитарманки, кун (офтоб) кўб гўзал… Наҳр бўйинда, сувнинг устида узайиб осилган гулларнинг кўруниши кўб латиф эмиш… Нозик-нозик сайраган қушларнинг …ҳавойи қўш қанотларининг учушинда кўрулатургон нимарсалардан эмиш!.. Эшитарманки, кечалари кўк юзинда ёшурунгон ёруқлар кўрунар эмиш… Мавж ва гирдобларидек ҳазин бўлган денгиз ичинда оқ чотирлик кемалар оқуб кетарлар эмиш!… Эшитарманки, гулларнинг ранглари ислариндан, сулувликда яна зиёда эмиш. Даралар… Тоғлар… Майдонлар… Сувлар, бешалар, хусусан, тонг замонлари у қадар латиф… у қадар тотли эмишларки, бу қадар буюклик ва эҳтишомға қарши инсон ҳайратиндан саждаға кетармиш. Лекин, ман ана ул гулдурагани эшитилатургон денгизни… на у ранглик гулларни… на кўк юзини… на кунни… на бешаларни… на у яхши меваларни… на қушларни… на ойдинликни… кўролмаслигимдан таассуф этмайман. Хайр, Оллоҳим! Хайр! Шу фоний оламнинг яхшилигиндан ҳеч бирини орзу этмайман, магар… Ҳайҳот!… Онажонимни кўрсайдим! Бизни ҳоллар ва ишлар 12-адад «Ойна»да Самарқанднинг Мирзо Улуғбек ҳазратлари жомеъинда муаззин тарафидан усули жадид мактабинда ва ҳам русча ўқумоқни ямонлиги ҳақинда жумаъдаги мусулмонларға нутқ қилингони ва ҳар ким усули жадида мактабиға бала берса, ўзи кофир, хотуни талоқ дегани ва бир неча самарқандийни от тутуб, «алар кофир ва ўрус» дегани ёзилиб эди. Ушбу нутқ ҳукуматға маълум бўлуб, ҳукумат тарафидан Мадрасаи Тиллакори ва Мадрасаи Мирзо Улуғбек мударрислари жаноб Мулло Имомназар ва жаноб Мулло Салим ва ҳам нутқ қилгон муаззиндан сўралибдур. Жаноб мударрислар ушбу нутқдан хабаримиз йўқ дебдурлар. Муаззин айтибдурки, «Ман усули жадид ва ё русча ўқумоқ ва ё усули жадидчилар ҳақинда ҳеч бир нимарса айтганим йўқ. Фақат «Анжумани арвоҳ» исмлидаги янги чиқғон рисолаға эътиқод қилманглар, дедим» деб бошқа айтганлариға мункир бўлубдур. Ҳукумат тарафидан билдурулубдурки, баъзинда мундай ямон ҳаракатлар воқе’ бўлса, сабабчини беш йиллик бадарға қилинур. Китоб тўғрисинда закун бўйинча ҳаракат лозим. Бечора муаззин масжиди жомеъда ва бир неча минг киши ҳузуринда айтғон сўзиға мункир бўлгани, ани қайси даражадаги одамлигини кўрсатур. “Ойна” муҳаррири имониға ҳам ўшал муаззин чанг солибдур деган сўзлар ҳам эшитиладур. Бул сўз собит бўлганда, «Ойна» муҳаррири, албатта, анга даъво (қазаф) қилур. Аълон муаззин сўзиға умумий тарафдан қараб бир оз муҳокама қилармиз. Усули жадид ва русча ўқумоқ раддиға сўйлагани собитдур. Биз, аввалан, шуни ёзармизки, на усули жадида мактабиға ўқуғон сабабли ва на русча ўқуғон важҳидан киши кофир бўлмайдур. Муаззин мунга ҳеч далили шаръий ва ақлий кўрсатолмайдур. Мундан қатъи назар муаззинни устози муҳтарам Ҳожи Мулло Тўрахўжа мударрис жаноблари усули жадид мактабининг бонийси ҳисобланурлар. Усули жадидчиларни ва русча ўқугонларни «маълум мажлис»да куфр қудуғи бўйиғача судраган самарқандий муҳтарам Мулло Саидаҳмад Васлий шоир жаноблари ва Ҳожиаҳмад мударрис жанобларининг устодлари муҳтарам Ҳожи Мулло Тўрахўжа жанобларига: «Истанбул шайхулисломи Туркистон ва Бухорода усули жадид мактабларини ривож бермоқға ва Русия мактаблариға бола бермоқға уламонинг саъйи ва ҳаракати лозимдур», — деб айтганларини мазкур муҳтарам Ҳожи Мулло Аҳмад мударрис жаноблари нақл қилиб эдилар ҳамда Ҳожи Мулло Аҳмад афанди айтиб эдиларки: «Истанбул шайхулисломини устодим Эшон Тўра илан зиёрат қилдим. Шайхул-ислом жаноблари дедиларки, биз эшитармизки, Бухоро ва Туркистон уламоси усули жадидни ямон дер эмишлар, ажабо! Далиллари надур? деб мавоҳаза қилмоқчи бўлганда, ман, Мулло Ҳожиаҳмад, дедимки, — афандим, бизни шайхимиз (Эшон Тўрахўжа домлани мурод этар) усули жадидни мудофеъи ва ҳомийсидурлар»,—деб қутулдик. Ажабо, Ҳожи Мулло Аҳмад мударрис жаноблари Истанбулдан шул қадар сўзлаб, яна қандай номи киромийлари илан бир-икки жадидчини «маълум мажлис»да алар ғойибонасиға жаноб устоди муҳтарам Ҳожи Мулло Абдужалил махдум мударрис ва Ҳожи Мулло Тўрахўжа мударрис ҳузурларинда куфрға нисбат бериб, бадном этарлар. Ҳолбуки куфрға нисбат берган одамлариданки, бири руси ўқугон, расмий омури ҳукумат, дигари русча билмайдургон оддий бир кишидур. Алар ҳақинда ҳурмат ва риоят, балки ионатдан бошқа бир нимарса содир бўлгон йўқдур. Ўтайлук. Ҳануз олти ой бўлган йўқ усули жадид мактабинда волийи вилоят ҳузуринда Самарқанд қозиси ва Самарқандни акбари уламо ва содотидан жаноб Қози Мулло Muhammad Исохўжа мударрис ва қози Абдулҳайхўжа ва қози Мулло Абулқосим ва қози Мулло Бақохўжа жаноблари усули жадид мактабини айни шариат ва усули қадимдан кўра нофеълигини баён қилиб эдиларки, «Самарқанд» жаридаси ёзиб эди. Ажабо, олти ой ўтмасдан, қандай бўлдики, усули жадид мактаби ва усули жадидчилар мажлисларда, ҳатто, жомеъи шарифда такфир қилинадур? «Анжумани арвоҳ» рисоласи ҳақинда ҳам жаноб Қози Мулло Muhammad Исохўжани «сўзлари ҳамма(си) тўғри ва дуруст» дегонлари ривоят қилинур. Ҳаммадан ажойиби булки, муаззин минглар ила киши ҳузуринда айтгон сўзиға ҳукумат ҳузуринда ҳамда ўзини устоди ҳузуринда мункир бўлур. Биз бу сўзни ёзмас эдук ва аммо бутун халқ орасинда шуҳрат тобгани ва жомеъи шарифда сўйлангани учун ва Туркистондаги юз минг оталарга болалари усули жадид мактабиға ўқуйдур. Аларға дафъи иштибоҳ қилмоқ учун ва халойиқни ҳар нимарсадан азиз имониға чанг урулгон учун ёзиб фурсатимизни фавт қилармиз. Валлоҳ айтиб туруб, мункир бўлгучи киши сўзини бир пуллик эътибори йўқдур. Оҳ! Биз қандай кейин қолганмиз. Халқи олам усули жадид ва илми замоний ила осмонларға учар, биз ҳануз бир-биримизни такфир ва талъин ила вақт ўткарармиз. Бизни кемиргувчи иллатлар Бизни кемиргувчи иллатлар деганда, захму маразними гумон этарсиз? Ёинки, сил, сил-ар-ия ва махавликними дерсиз? Йўқ, андан ҳам ямонроқ ва андан ҳам жонхарош, бевоя, хонавайрон ва ғариб этгувчи бир дард, биз — туркистонийларни шаҳри ва қишлоқи ёйинки ярим маданий, ярим ваҳший синфларимизғача истило этиб, бутун тириклигимизға сорилгон ва бизни инқирозға ва таҳликаға ва жаҳаннамға юмалататургон тўй, азо исминдаги икки қаттол душманни дерман. Атомиздан меҳрибон Тангримиз жалла ва аъло Қуръони каримда «Ло талаққу би ядикум ала таҳликкатиҳи», яъни ўз қўлларингиз ила ўзингизни таҳликага отмангиз, дер. Биз бўлса, бадбахтона ва Худонинг амриға бўюн қўймасдан кофирона бир суратда тўй ва азо деган, йўқ бўлушимизға сабаб бўлган одатларга бору йўқимизни сарф ва исроф этармиз. Йилда икки ой наврузи кофири учун сайр этармиз. Бир ой муқаддам Самарқандни Панжакент қасабасидаги наврўз сайриға мушак-фишанг отишдан учгина киши ўлуб, ўндан зиёда киши мажруҳ бўлди. Кўпкари ва улоқ чопмоқлик одати малъунонасиға ҳар вилоятдан ҳар сана юзлар ила киши охиратға кўчар, на қадар киши мажруҳ ва маъюб бўлар. Кўп кишилар сайр ва кўпкари шумлиги ила ишдан ва зироат вақтидан қолур. Уйиға озуқаси йўқ, ҳўкузи ва соғар сийири йўқ экан, бир неча юз сўмға от олиб ва ҳар куни анга ҳиндидек парастиш этибу ҳар кун бир сўм сарф этар, на учун? Тўй ва сайрға кўпкари чопмоқ учун. Ўн-йигирма чақиримға тўй бўлдими, ҳар ким ишини, деҳқончилигини қўюб, отланиб кўпкарига кетар. Деҳқон учун олтундан азиз вақт фавт бўлди-кетди. Экин биргина кун кейин сепилган учун пишмай қолар. Биргина кун сўнгра йиғилган учун ёғинга қолиб, баъзи хирманлар чириб кетар. Маълум бир шаҳарда яҳудийлар баъзан ўлукларини оқшом элтиб кўмарлар. На учун? Кундузи ишдан қоларлар. Биз бўлса, ўлук ва тўй учун ҳафталар, ҳатто, ойлар ила ишдан қолурмиз. Ҳолбуки, шореъи аъзам, пайғамбари акрам саллоллоҳи алайҳи васаллам ҳазратлари ўлганни тез кўмуб ва кўмгандан сўнгра тез тарқалиб, ишға кетмоқға ва ўлукхона халқини уч кундан зиёда таъзия тутмасға, қаро киймасға, кир, фалокат бўлмасға амр этарлар. Эй халқ! Эй мусулмонлар! Биз на учун Худо ва расулни сўзиға ва ўзимизни нафъимизға амал қилмаймиз? Биз девонами? Биз таклифдан ташқарими, Худо учун сўйлангиз. Биз нима?! Шариат китобларидан «Фароиз, яъни Худони буйруғи деган китобларға: «Ўлукни молидан аввалан ўлукға керакли мувофиқ суннат ва исрофсиз кафан -қилиб, дафн қилмоқға сарф қилинсун, сўнгра қарзини берилур. Сўнгра ортган молларни варасасиға мувофиқи шариат тақсим қилиниб берилур», — дейилган экан, биз билъакс кафандан сўнгра қарзға бермай ва ҳатто, сағир ва бенаво хотунларни меросини йиртиш, азойи, садақа, хайрот, билмайман, нималар ужраси деб, қарздан ворисидан илгари тақсим қилиб олармиз. Беш-олти маърака ва худойи, 8—10 жумъа оқшоми деб бутун маҳалла ва қишлоқ халқиға палов берармиз. Баъзи бир бечора сағир ва муштипар аёллар меросдан ва ҳақларидан ноқис олурлар. Баъзи қарзхоҳларни ҳаққи худойи ва хайрот, нохудойи ва шаррот сабаби ила куюб кетар. Бечора ўлукни зиммаси қарздан қутулолмай қолур. Худо учун айтингиз, бу хайротми, бу худойими? Беш-олти кун сўнгра бу худойи ва хайротлар учун варасани ҳаққи бўлган мол ва ерлар сотулур. Берилган дангга адрас, азойи ва ғаниларни олган йиртиш ва садақалари учун берилур. Энди бечора вариса дарбадар, ҳам отадан, ҳам ватандан айрилди-кетди. Бир ўртаҳол, бир бечора фақир ўлар. Онинг ғани яқини ўлукни эгаси бўлуб, вариса молини «обрўй» этарман, деб исроф ва барбод этар. Натижада бечора вариса дарбадар. Эй, уйинг обод, обрўй қилғувчи! Ўлган ул, санга нима? Сан, ғани, ўз ўлукингға обрў қилгонинг бас эмасми? Астағфурилло, субҳонолло. Бизни қилатургон ақлсизлигимизни қайси миллат қилур? Никоҳ, хатна, бу икки бало шундоғ қаттиқ бир иллатки, ўлмагунча қутулуб бўлмайдур. Шаҳарларда ўртаҳол, яъни ўтурарға хона ва боғи бор бир киши никоҳ учун икки минг сўм сарф этар ва ўғул хатнаси учун ҳеч бўлмаганда минг сўм. Ҳар бир бенаво киши бу мавридларга 200 сўмдан 1000 сўмгача сарф этар. Бой ва зўраки бойлар эса беш минг, ўн минглаб сарф этар. Охири нима бўлур? Нима бўлур дейсиз? Ота-бобосидан қолган мулк ва ватанини ўз ихтиёри илан зўраки бойни ўзи ўлгандан сўнгра бир яҳудий ё бир армани ажнабийға сотиб, тўй ва таъзия қарзини берар. Ўзи сотмаганда судға сотилур. Мана, юқоридаги сарлавҳада «Бизни кемир-гувчи иллатлар» деган одатларимиз, шу тўй ва таъзия исминдаги девоналигимиздан иборатдур. Бир дўкончи, бир гулкор, бир фақирҳол, бир косиб учун бу тўй ва таъзиялар ўлумдан қатиғдурки, мунинг учун бечора ҳар кун ўлур. Ҳар кун ўлгон ила-да қутулмас. Ўзидан сўнгра аҳлу аёлиға бу йўқсуллик ва бу мусибатни мерос қўяр. Хўб, яхши, ўз молини тўй ва таъзияға исроф этсун, барбод этсун, кўзи чиқсун. Ҳай, бонка оқчасини, биров пулини на учун барбод этар. Бу девоналикни у тарафи эмасми? Бу ҳол ила 20—30 сана ўтса, ер ва ҳавлилар ажнабийларға ўтуб, аксар халқимиз гадойлик даражасига инур. Эллик сана муқаддам ер сотилса, бир мусулмон оларди, энди бошқалар олур. Мана, энди биз шу ҳол илан яна йигирма — ўттуз йил ўткарсак, халқимизни ярмидан зиёдаси ватансиз, ерсиз, дарбадар бўлатургони маълум ва ошкордур. Бир ҳавлида, бир рўзғорда, масалан, икки ўғул, икки қиз бор. Ато ўлса, ани моли тўрт бўлунур. Аларни ҳар бириға никоҳ ва хатна ва ўлум мавридлари муқаррардур. Ўзларини замонча илми ва ҳунари йўқки, контурға, маҳкамаға, бонкаға кириб вазифа олса. Энди ноилож атторлик ва ё баққоллик ва у бўлмаса, муздурлик ва мардикорлик қилиши лозим келиб, бу ишлардан фақат аларни қорни тўядур. Ортдурмоққа йўқ. Мунинг устиға тўй ва таъзия деган даҳшатлик балолар келгандан сўнгра бу азиз оила ва рўзғорға ёниб кул бўлмоқдан бошқа илож йўқдур. Эллик сана муқаддам бир қариш ер бир пул экан, энди бир олтун ва келарға ер олтунға ҳам топилмайдур. Қирим ва Қафкоз мусулмонлари-да бизлардек ер қадрини билмаслар экан. Энди Қиримда бир таноб (600 сажин) ер ўн минг сўмдан ўттуз минг сўмғачадур. Биз бир таноб еримизни 200 сўм сотиб тўй қилмоқчи бўлсак, «эрни хўб пулға урдум» деб мажнунона шодланурмиз. Инсонни бу қадар аҳмоқлиги ажибдур. Бизға лозимки, тўй ва таъзияларни кичик қилиб ва ҳолимизча ҳаракатда бўлуб, келар замонамизни ўйлайлук. Валлоҳ, хору зору мунқариз бўлмоқ эртаға офтобни чиқишидек муқаррардур. Самарқандда бир маҳалла борки, аксар халқи фақру заруратдан, тўғриси, ақл ноқислигидан ҳавлиларини пулға қизиқиб яҳудийларға сотган учун маҳаллаға оз мусулмон қолди. Маҳалла мактаби йўқ бўлди. Масжиди-да яқинда йўқолур. Мана, бизни ақлсизлигимизни охири ва исрофларимизни хотимаси динимизға футур келмоқиға сабаб бўлур. Дин учун, масжид ва мактаб учун ақча, сарват, давлат, сомон керакдур. Тўй ва таъзияға сарф қилинатургон оқчаларимизни биз, туронийлар, илм ва-дин йўлиға сарф этсак, анқариб оврупойилардек тараққий этармиз ва ўзимиз-да, динимиз-да обрўй ва ривож топар. Йўқ, ҳозирги ҳолимизға давом этсак, дин ва дунёға зиллат ва мискинатдан бошқа насибамиз бўлмайдур. Қо эътабару ё аввал ул-абсар! Эҳтиёжи миллат «Бошқа миллатларга қаралса кўрилурки, мунтазам мактаблари бор ва аввал мактабда диний илм устида дунёвий илм ва фанлар ҳам ўқилур. Чунки дунёда турмоқ учун дунёвий фан ва илм лозимдур. Замона илми ва фанидан бебаҳра миллат бошқа миллатларга поймол бўлур. 50 сана муқаддамги замонда, биз туркистонлилар якка ва танҳо яшаб, бошқалар ила муомала ва муносабатимиз йўқ эди. Энди замон ўзгариб, бошқа миллатлар ила махлут бўлдук, шариъат ва ўз урфимиз устига қонун ва Оврупо одатига итоат қилмоққа мажбурмиз. Аммо қонун ва Оврупо одатларини билмаганимиз учун бойимиз бўлсун, қози ва миллий ҳукамомиз ва аҳолимиз бўлсун кўб ташвиш ва зарар кўрар. Замони собиқда фақат шариъат билмоқ кифоя этарди. Энди қонун ва закунни билмоқ ҳам лозимдур. Шариъат илми мадрасаларга, қонун илми Русия дорилфунунларига ўқилур. Дорилфунунга кирмоқ учун, аввало, ўн сана гимназияга ўқумоқ керак. Сўнгра тўрт сана дорилфунун ўқуб андан ҳуқуқшунос, юрист, таъбир жоиз бўлса, замона фақиҳи бўлиб чиқар. Суд маҳкамаларинда, давлат доираларинда, кириб, ҳар ҳуқуқшунос ўз муваккили ва ўз миллати ва ўз тойифаси ва ўз Ватани ва ўз давлатининг нафъига сўйлашур, мудофаа қилур. Масалан, давлат думасинда биз Туркистон мусулмонларидан шундай ҳуқуқшунос вакил бўлса, бизни дин ва миллатимиз нафъига ҳаракат қилур. Аммо шундай одам бизда йўқ. Давлат думаси нари турсин, судга ва расмий маҳкамаларга кириб, бизни мудофаа қиладургон кишимиз йўқ. Бошимиз оғриса дўқтурга борамиз, аммо дардимизни айтмоқга тил йўқ. Ўзимиздан дўқтур йўқ. Иккимиз бир-биримиз ила низо қиламиз. Кетамиз закунчига, сўйламоқға тил йўқ. Орадаги одамлар яна бизға фириб берар, пул берармиз, югурармиз, яна ишлар барбод, охири йўқ. Иморат қилмоқчи бўлсак, плон-лойиҳаси лозимки, инжинерга муҳтож бўлармиз. Аммо биз ҳануз «муҳандис» исмини билмаймиз. Контур ва расмий дафтар тутиб, касса қуриб тижорат этмоқ лозим. Илм тижорат била турган бухгалтерик ҳисоби юритадургон бойларимизга керак, ул ҳам ўзимиздан бир нафар топилмайдур. Ҳаммолликдан бу ишлар яхши бўлса керак. Бир неча бойваччани биларманки, энг қаттиқ хизматларга гирифтор. Сабаби надур — илмсизлик. Ҳолбуки аларни «тўйи»га атоси 5 минг сўм сарф этиб эди. Туркистон меваси, донаси, тоши, туфроғи, эски нимарсалари Оврупо бозорига кетар. Муни Оврупо даллоллари келиб оз баҳога олиб кетар, меҳнатни биз қилурмиз, фойдани улар кўрар. Ўз нимарсамизни Оврупо бозорига элтиб, яхши баҳога сотатургон бизда бир одам йўқ. Азбаски, Оврупо ила савдо қилатургон кишини (ўзи) аввал ўн сана замона илми ўқумоғи лозим. Бизда шоҳи, адрас, беқасам, алоча… бофликлар бор. Агарда бир нафар техник ва муҳандисимиз бўлса бу дастгоҳларни ислоҳ этар, аҳоли обод бўлур. Валлоҳ, яқин вақтда «дока» бофилларимиздек зое’ бўлиб кетар. Чунки Оврупо янги асбоб ила мундин яхши қилиб чиқорур. 30 сана муқаддам Самарқандни Ёмини маҳалдасинда 300 алочабоф ишчи бор эди. Ал-он 30 нафар йўқ. 10 сана сўнгра тамоман маҳв бўлур. Хулоса, мактабимиз, дўконимиз, корхонамиз, мадрасамиз ва ҳар нимарсамизни замонча ислоҳи лозимдур. Валлоҳ, ҳар нимарса қўлдан кетар, бизда муздурликдан бошқа ҳеч иш қолмас. Бир ускуна, дўкон ва саройни ишлатмоқга ҳам илми замоний ва замона шумлигини билмоқ лозим. Валлоҳ, биздан дунё илмини яхши билатургонларга мулк ва асбобимиз ўтар ва ўтуб турубдур. Қисқа қилайлик, бошқа миллатларни бойлари фақир ва етимлар учун мактаб ва дорилфунунлар соладурлар, фақир ва етимларни ўқумоғи учун вақф «истипендия»лар таъйин қилур. Бошқа миллат милиўнерлари мактаби ила истипендияси-ла, идора қилатургон газет ва мажалласи-ла, бино қилган доруложизин (аёллар университети — Н. О.), барпо қилган жамъияти хайрияси-ла фахр қиладур. Бизникилар жуфт оти-ла, аробаси-ла, тўйи ила ва… ла фахр этар. Ҳатто, ўз ўғилларини ўқутмайдургон бойлар бордур. Бу кетишни охири ямондур, ўқумоқ, ўқутмоқ керакдур. Болаларга оталардан илм диний ва илми замоний мерос қолсун. Бутун Туркистондан ўн бой йилинда минг сўмдан берса, 25 бола учун Тошканда «диний ва замоний» бир «пансиун» лайли ва наҳори 5 мукаммал мактаб бино бўлуб, ҳар йил ҳукумат мактабинда 50 бола тайёрлайдур. Ўн йилда булардин… 200 муҳандис, дуқтур, ҳуқуқшунос, муаллим, техник, замона тожири, валлоҳ… чиқар ва бизни замон одамлари қаторида қўярлар ва давлат ишига кирарлар. Руслар ила бизни ҳасан имтизожларимизга хизмат қиладурлар. Ал-он миллатимиз бойлардан шуни кўз тутар, халойиқни барбод этатургон тўйларни эмас. Оҳ, бу сўзларни тушунатургон бойлар бизда етушганми? Фавқулодда такфир 3 январь баъдаз жумъа Самарқанднинг мунажжим Мирзо Улуғбек мадрасаси ичиндаги жомеъда беш-олти минг мусулмон ҳузуринда муаззин тарафидан усули жадидачиларни ва русча ўқутмоқға ташвиқ қилатурғонларни кофирлиги ва ҳар ким боласини усули жадида мактабиға берса, «ўзи кофир, хотуни талоқ» бўлушини форсий тил ила узун ва ҳаяжонлик бир нутқ ила халойиқға билдуруб, ҳамда ………. ларни «кофир ва ўрус» ҳамда «кофир ва ўрус қилғучи» деб эълон қилинди. Халқ ҳеч бир нима демасдан тарқалди. Бир неча ҳафтадан бери жаноб қози ва мударрислардан баъзилари маълум ерларға мажлислар қилиб эканларки, бу фавқулодда ва умумий такфир шунинг натижасидур. Чунончи, муаззин дерки, «Бу сўзларни ўзумдан айтмайман, уламо қавли ва буйруғи ила берман. Мақзуф ва макдуҳлар ушбу тўғридан шариат ва қонун маҳкамалариға ва ер юзиндаги мусулмонларни виждониға ружу’ этарлар. Шуни-да фавран ёзайинки, кофир деган одамлари азалий ва абадий мусулмондур. Унлар куфрни абадан қабул этмайдурлар. Туркистонда юз минг оталар борки, балалари усули жадид мактабиға ўқуйдур. (Келар адад ояндада батафсил ёзармиз.) Ғалла, аскарлик, ер ва тазминоти ҳарбия Тошкандда бўлатурғон маориф қурултойиға қўшулмоқ учун Самарқанд анжумани маориф жамияти тарафидан бормоқчи эдим. 15 инчи июлда Самарқанд мусулмон шўросиға бориб, Тошкандға бормоғимни билдуриб, агарда ғалла тўғрисинда менга бирор иш тобшурилса, бир жой(и) кегуришимни ифода этдим. Мусулмон шўроси ҳам ғаллаларнинг забти ва қўлға олинишиға муқобил экан. Шунинг учун аввало маним фикримни эшитиб, фойдали билиб, сўнгра ман билан Тошканддаки Ниёзуф отиға мандат (ваколатнома) бердилар. 16nchi июлда Тошкандга кирдим. Йўлда вагўнда одам кўблиги учун ўтуриб бордик. Онда бориб Ниёзуф билан бирга ҳозирги Туркистон «ҳукуматининг раиси Тобулин афанди ҳузуриға кирдик. Ва ушбу тубандаги масъалалар тўғрисинда сўйлашдук: 1) ғалла; 2) аскар олиш; 3) тазминоти ҳарбия; 4) ер ва сув масъаласи. Ҳозирги ҳукумат ва ҳам Туркистон мусулмонларининг нафъи нуқтаи назаридан юқоридаги масъалалар хусусинда эътидол ва осон йўлларни кўрсатиб, таклиф этдим ва ўзимни йигирма йиллик муҳаррирлик ва журналистлик, 25 йил халқ ишига аралашиб ва бир неча дафъа саёҳат этиб, дунё ва мусулмон, хусусан, Туркистон мусулмонларининг тирикчилигиға ҳосил этган тажрибам юзасиндан хулоса ва салоҳияти ватан ва Туркистоннинг тинчлиғи номиға бир хейли таклифотда бўлдум. Туркистоннинг ҳозирги дохилий ва хорижий душманлари аҳволини ва халойиқнинг аҳволи руҳия ва эътиқодия ва маишиясиға бир оз бўлса ҳам аҳамият бермак ва риоя қилмоқ кераклигини билдирдим. Тобулин афанди бу сўзларға аҳамият бергандек кўрунди. Ниёзуф билан Жўрабоюф афандилар ҳам ҳозир эдилар ва маним сўзларимни таҳийя этдилар. Юқоридаги масъалалар тўғрисинда таклифларимнннг хулосаси шу эди: Биринчи, ғаллани тамоман ва ўзиға заруридан бошқасини ҳукумат бутун ўз қўлиға олиб, ғалла олиш ва сотишни, ғалла бозорини, ҳатто, хусусий нонвойхоналарни ман’ қилмоқ ва бу ҳақда лойиҳа тузмак учун мамлакат озуқа комитетлари тарафиндин сиезд чақирилғон экан. Бул тўғринда маним таклифим шу бўлдики. Бозор очиқ бўлсун, аммо вилоят ва уезддан ғалла чиқорилмасун ва омбордорларнинг ғалла олиши ман’ қилинсун. Такса (қатъий баҳо) асло бўлмасун. Фақат ғалла эккан деҳқонлар бир ботмон экилган ердан тўрт пуд ғалла такса юзасиндан берсунларким, бу ҳам, аввало, дафтар бўлуб, сўнгра берилсун. Иккинчи, аскар масъаласидирки, бу ҳар нарсадин муҳим ва мунинг умумий бўлуши лозим. Аммо мусулмонлар ҳануз шунга ўрганмаган ва ҳам дохили фитначилар қора халқнинг фикридан фойдаланиб, эҳтимолки, баъзи бир фитналарға сабаб бўлсалар. Ва ҳам номаълум ва сиёсатан фикри билкулли нотўғри кишилар қўлиға яроқ ўтуб, эҳтимолки, кутулмаган ёмон ҳодисалар пайдо бўлса. Шунинг учун таклиф қиламанки, то халқ ўрганиб, бироз аҳвол ўзгаргунча умумий аскар олинмай, кўнгилли тариқинда тарғиб ва ташвиқ билан ҳам халқнинг аҳволиға қараб олинса эди. Чунки… Учинчи, тазминоти ҳарбия масъаласидирки, бу Туркистоннинг ҳар ериндин зиёда Самарқандда ҳукм сурди ва Самарқанднинг бойлари бошқа жойлардан оз бўлса ҳам рус, яҳудий, мусулмонлар ёлғиз Самарқандда саккиз миллиюн қадар тазминот ва уч-миллиюн қадар очлиқ солиғи бердилар ва бу қаторда баъзи камбағал ва паст ҳолли кишилар ҳам жабр кўрдилар. Мунинг тақсими устинда баъзи бир одилсиз ва инсофсиз кишилар туруб ришватхўрликлар ҳам бўлиб ўтди. Хулоса: ҳар ҳолда Самарқанддин янгидин тазминоти олинмаса эди. Чунки ҳозирда маъишат ва сиёсат осойишталикни талаб этадур. Халқ ҳам очлиқ ва қимматчилиқ ва шунга ўхшаш оғирлиқлардан ҳориган ва асабийлашгандур. Оқча керак бўлса, бошқа йўллар билан солиғ тариқинда тўпланмоғи мумкиндур. Тўртинчи, ернинг тақсими масъаласидурки, баъзи бир агарчи кичик деҳқонларники бўлса-да, тақсим қилинмоқчи ва балки тақсим бошланибдур. Баъзи бир кичик деҳқонларнинг ғалласини ҳам тамоман забт қилмоқға қарор қилғон жойлар ҳам бор экан. Ҳолбуки бул бобда ҳануз Марказий Туркистон ҳукуматидан бир амр йўқ экан. Шунинг учун бу ишларни Марказий ҳукуматнинг чиқарғон қонунидан сўнгра қилинса эди. Мана ушбу ишлар ҳам ҳозирги ҳукуматнинг сиёсатиға зарарликдур. То таъқиқланиб Туркистоннинг умум халқи ва ери истатистиқ ҳисоби-ла рўйхат бўлиб, қонуний бир қарор чиқарилғунча, кичик деҳқонларнинг ва кичик тегирмон ва кичик корхона ва устахоналарнинг «ноциёлизация» си (ёинки тақсими) мавқуф (тўхтатиб) қолдурилса эди. Ҳолбуки, Туркистонда, бохусус бизнинг Самарқандда ери кўб киши ниҳоятда оз бўлуб, ерлар аксарияти ила деҳқон ва майда мулкдорлар қўлиндадур. Ҳозирги ҳукуматнинг раиси Тобулин афанди билан музокарамиз икки дафъа бўлуб, бир соатдин зиёда чўзилди. Тобулин афанди юқоридаги масъалаларнинг муҳимларини ёзиб олиб, яхши ваъдалар берди. Ғалла иши сиездида бўлур, деди. Самарқандда аскарнинг кўнгилли равишда олинишиға ва янгидин тазминот олинмаслигига ва ҳам ер тақсимини мавқуф қолишиға фикри бирлигини сўйлади. Ва бу тўғрида тадбирлар кўрарға ваъда этди. Ва ҳозирғи тақсимнинг нотўғрилигини сўйлади. Самарқанддаги доираларға бул тарзида қоғоз юбормакни ҳам ваъда этди. Хулоса: сўзимни яхши тинглади ва яхши қаради. Ман шундай билдимки, маъқул сўзни болшавик ҳукумати эшитар экан, айб ўзимиздаки қўшулмаймиз ва узулуқ йўриймиз. Ғалла тўғрисиндаки ишни тамом этмак учун Ниёзуф билан «Туркистон ўртоқ қурултойи»ға бордик. Кўб музокара ва сўзлардин маълум бўлдики, бир қисм аъзоларининг фикри шулки: Туркистон бутун ғаллаларни эгасининг ва деҳқонларнинг ўзига кифоя қилатурғон овқатиндан бошқасини бир ерда жамлаб, сўнгра ҳар кимга муқарраридек бир қадоқдин якун ва оз бермакчи ва бутун ғалла бозорини, ҳатто, хусусий нонвойхоналарни беркитмакчи эканларки, бу ишларни аввалдан «пализация» номини эшитгандин маълум бўлуб эди. Мунинг Туркистон аҳлининг маъишатига тўғри келмаслиги ва ғаллаларнинг ер остиға кириб кетиши, Бухоро ва бошқа тарафдин келмаслиги, хулоса: нарх ниҳоятда кўтарилиб, камбағалларға ва балки бутун халойиқға зарар ва машаққат бўлурға muny бир неча дафъа такса тайинланганда натижаси кўрулди. Агарда ғалла олинмоқчи бўлунса, уйлар ва ҳовлилар ахтарилиб маъмурлар билан халқ орасинда баъзи кутилмаган ҳодисалар чиқиб қолса ажаб эмасдур. Хулоса: кўб сўйланганум сўнгра бизнинг таклифимиз бироз ўзгартирилиб икки кунги мажлисдан сўнгра шул равишда қабул қилинди. Чунончи, бир дисатин (яъни- тўрт таноб) ғача экин эккан киши ҳеч нима бермайдур. Бир дисатиндин ўн дисатинғача ҳар дисатинасидан тўрт пуддин берадур. Ўн дисатиндин 50 дисатинғача экканлар ҳар дисатинасидан саккиз пуддин, юз дисатиндин ортуқ экканлар ҳар бир дисатиндан 10 пуддин берарлар. Ва бу олинғон ғаллалар муфт—тегин олинмайдур, балки такса тайинланиб пул тўлаб олинур. Ушбу таклифим унга мақбул 37 кишининг товуш ва икки кишининг бетарафлиги ила қарор берилур. Нархига келгунча ихтилоф бўлди. Бошқалар 30 сўмдин 15 сўмғача таклиф этибдурлар ва эҳтимолки ҳар вилоятнинг таксаси бошқа бўлса ва маҳаллий шўроларға такса иши ҳавола қилинса. Мана биродарлар, Тошкандға бориб қилғон ишимиз шудир. Бу майда-чуйда ғаллаларни розилик билан берсак керак. Ўшандоқ онбордорларнинг ғалла олмоқидин ўзларини сақламоқлари керакдур. Чунки онбордорларнинг ғалласини, эҳтимолки, тамоман забт қилинса. Маним юқоридаги таклифим бутун Туркистон учун қабул қилинди ва ўз фикримча, Туркистонли ватандошларимнинг буни жон ва дилдин қабул этиб, тезлик билан беришлари лозимдур. Агарда умумдан ғаллани олмоқға қарор бўлинса эди, ман халқнинг устиға бўлатурғон кулфат ва оғирлиқдин ниҳоятда қўрқар эдим. Ҳар кимнинг уйи охтарилур эди ва балки ёмон ҳодисаларға сабаб бўлуб, моли ва жони кўб зарар бўлишини ўйлардим. Лекин, алҳамдулиллоҳ бу таклиф қабул қилинди ва Туркистон учун миллиардларча зарар ва балки бизнинг андоза фикриямиз ҳам ташқари зарар ва кулфатларнинг йўлини бу таклиф ва қарор боғлади. Агарда умум тарафиндан бу таклиф ва қарор яхшилиқ билан қабул этилиб, кам ва зиёдасиз ижро қилинса, ўзимни хушбахт санар эдим. Муҳтарам уламо, ҳазрати ва аҳли фикр бу таклифни аҳли халқға тушунтуруб тездан ўрунға келтирмакликнинг нафъини халойиқға онглатсалар эди. Шуни ҳам билмак керакким, бир десатин, яъни тўрт танобғача экилган ғалладан ҳеч бир нарса олинмайдур. Мева ва бедазор, ер олмаси (картошка), сабзи ва бошқа шуларға ўхшаш нарсадин олинмай, фақат ғалла, яъни дони экилган ерлардин олинадур. Туркистоннинг баъзи ерларинда бир десатин 4 таноб ва баъзи ерларда 6 таноб ҳисобланадур. Аммо ҳозирғи қоидаға десатин ҳисоби ила яъни бир танобни 300 соржин ҳисоблаб олинур. Бир таноб 400 соржинлик жойлар бир ярим танобға бир пуд ғалла термарлар. Бир десатин 3400 мурабба’ (квадрат) соржундур. Фикримча, лозимки ҳар даҳа ва қишлоқ учун махсус комиссия сайлануб, ҳар кимнинг неча таноб ерда нима эккани, аввало, рўйхати ва ўлпон солиқ дафтаридек рўйхат бўлуб, уезд комиссориянинг ва бу тўғридаки алоҳида бош комиссиянинг мустаҳкам этишидан сўнгра, ғаллани йиғиштуруб, ҳар бир деҳқонға махсус дафтарда босма санад (ҳужжат) берилса эди. Токи, хиёнат бўлмасун. Албатта, бу иш тўғрисинда ҳар уезд ва вилоят учун алоҳида бош комиссия тайинланса лозим. Ҳар вўлустнинг ғалласи ўзинда тўпланиб керакинча бошқа жойларға олинур. Биз ҳозир бўлғон Тошканддаги Туркистон ўлкаси ўртоқ қурултойиға ҳар уезд шўроларидин уч нафардин киши чақирилғон экан. Сирдарё ва Фарғонадин бир неча нафар мусулмон бор эди. Аммо бизнинг Каттақўрғон, Хўжанд, Жиззах ва Самарқанд уездиндин биргина нафар ҳам мусулмон йўқ эди. Демакки, ҳануз халқимиз уйқуда бўлуб, ўз нафъи ва зарури учун қайғурмай, болта келгунча кундадек ётадур. Устиға бир юқни қўйғондан кейин дод деюрга ул вақтда иш ўтган бўлур. Бу ёмон одатни ташламоқ керак. Замон бошқа замондур. Тошканднинг барча расмий комиссорияти ва ҳукумат доиралари ҳозирда қайнайдур. Ҳар биринда Туркистон учун зокун (қонун) лойиҳалари тузилмоқдадур. Бир неча мажлисға каминани таклиф этдилар. Баъзисиға боролдим. Мусулмон тилини русий ҳукумат тили этмак мажлисиға ва ҳам Туркистон учун миллий комиссориятлар қонунининг музокараси мажлисиға бир неча дафъа бордим ва лойиҳалари боб-боб ўқулуб, бизнинг таклиф ва ташиҳларимиздин баъзнси қабул қилинди. Агарда одам бўлса, миллат нафъиға ишланатурғон ишлар кўб экан. Туркистон мактаб ва мадрасалари, вақф ва қозихоналар учун лойиҳалари тузилмакдадурки, бизнинг аҳли фикр ва донишларимизнинг иштирок этмаклари лозимдур. Мусулмон шўроларимизға вожибдурки, шундай ишлар учун одам — делегат талаб қилинғонда салоҳиятлик ва муносиб кишиларни сайлаб юборсалар. Ҳозирги ҳукуматга одам керакдурки, муни иш устундагилар ҳам сезибдурлар. Чунончи, ҳукумат аъзоларининг бир мажлисинда Эрон ва Афғонистон давлатлариға кўнсул юбормак масъаласи қўзғолиб, баъзи рус ва мусулмонлар бу хизмат учун мани муносиб кўруб юбормакчи бўлғонлар эканки, ман буни эшитиб, нохушлигим учун сафар машаққатини кўтара олмаслигимни баён этдим. Зотан мен мактаб ва мадрасалар учун бўлатурғон қурултойға борган эдим. Йўлларнинг боғланғони учун қурултой мавқуф қолди. Бовужуд шул бултурғидаги комиссияга бордим. Мадрасалар прўғроммасини кўруб бир оз зичлаштирмоқға таклиф этдим. Чунки мутасарруф прўғромдаки дарсларни мадрасаларға киргузмак билан ундай дарсларни айтатурғон мударрислар йўқдур… Фаннинг ибтидоий таълимини кўрмаган кишига киргузуб таълим бермакдин фойда чиқмайдур. Охиринда шуни мўал-таассуф иқрор этаманки: сиёсий, илмий, маиший ва аскарий йўлларда замон биздин кўб ишлар талаб этадур ва бу ишлар чун замонимиз мусоиддур. Аммо бизда ишлайтурғон одам ниҳоятда оз ва бори ҳам ишламайдур ва ёинки эгри кетадур. Бу фурсатлар ўтганларидек ўтуб кетар. Сўнгра пушаймонликдин бошқа қўлда бир нарса қолмас, масалан, ҳозирда аскарий ва илмий ишлардан қочамизким, бу, бир боланинг мактабдин қочғонининг ўзгинасидур. Икки эмас, тўрт тил лозим Биз туркистонийларға туркий, форсий, арабий ва русий билмоқ лозимдур. Туркий, яъни ўзбекини сабаби шулки, Туркистон халқининг аксари ўзбакий сўйлашур. Форсий бўлса, мадраса ва удабо тилидур. Букунғача Туркистонни ҳар тарафиндаги эски ва янги мактабларинда форсий назм ва наср китоблари таълим берилиб келгандур. Барча мадрасаларда шаръий ва диний китоблар арабий таълим берилса ҳам, мударрисларни тақриру таржималари форсчадур. Бу қоида, яъни дарс китоби —арабий, муаллим — туркий, тақриру таржимани форсийлиги хила ажибдур. Туркистонда қадимдан бери бу уч тил жорийдур. Чунончи, эски ёрлиқлардан маълум бўлурки, Туркистонда эски амир ва хонларни амри фармойиш ва муборак номалари доимо туркий, яна айни замонда dorulqazou адабиёт таҳрирлари форсий ёзилар экан. Бу қоидалар зотан яхшидур. Аммо бора-бора ёинки кела-кела усули таълим ва китобатға эҳмол пайдо бўлуб, ҳозир бир даражаға келибдурки, аҳли савод ёинки аҳли илмни юздан тўқсон тўққузи бу уч тилда мукаммал таҳрири адабийға молик йўқдур. Ya’ни усули таълим ва тадрисни ислоҳ этмак керак. Ўтайлук. Туркистоннинг Самарқанд ва Фарғона вилоятларинда форсча сўйлайтурган бир неча шаҳар ва қишлоқлар бордур. Бухоро ҳукуматининг тили форсийдур. Форс шоиру удабоси асарлари қиёматғача лаззати кетмайтурган хазинаи маънавийдурки, мундан фойдаланмоқ учун оврупойилар милярдлар сарф этарлар. Бизға саодатдурки, туркий ва форсийни таҳсилсиз билурмиз. Ҳар туркни форсий ва ҳар форсни туркин билмоғи лозимдур. Форсий билган киши Фирдавсий, Бедил, Саъдий, «Маснавий»дан қандай лаззат олса, туркий билганлар Фузулий, Навоий, Боқий, Сомий, Абдулҳақ Ҳомид, Акрамбек, Санойи, Нобий, Ножийлардан, яна Толстўй, Жул Верн ва уламои замоний асарини туркий таржимасидан лаззат шундай оладур. Фаранг ва рус донишмандларининг асарларидан фойдаланмоқ туркий ё русий ва фарангий билмак ила мумкин бўлур, на учунки бугун усмонли, Кафказ ва Қазон турклари замона уламоси асарини туркийға таржима қилиб, кўпайтиргандурлар, яъни туркий билган киши замонни билур. Турк тилиға ҳар бир янги ва нафълик китоблар барча тилда таржима бўлгандур. Араб маданияти юноний Суқрот, Буқрот, Фалотунлардан фойдаланганидек, замони ҳозира маданияти Толстўй, Жул Верн, Кеплер, Коперник, Ньютонлардан фойдаланур. Мақсаддан узоқ тушдик. Бизға лозимки ўз нафъимиз учун русча билайлук, ҳукумат мактабларинда ўқуйлик. Давлат мансаблариға кирайлук. Ватанимизға ва ўз динимизға хидмат этайлук. Мусулмон бўлуб туриб тараққий қилайлук. Бу замон тижорат иши, саноат ва мамлакат ишлари, ҳатто, дини ислом ва миллатга хидмат илмсиз бўлмайдур. Масалан, бугунги «подшолик дума»ға ўз дин ва миллатимиз нафъиға сўзламоқ бизлар учун мумкин бўлур. Аммо анда бориб сўйлагувчи киши бизға йўқ. Анда бориб нафъи бир ўн-сана ўқумоқ керак, замондан, қонундан хабардор бўлмоқ керакдур. Хулоса, бугун бизларга тўрт тилга таҳрир ва тақрир этгувчилар керак, яъни арабий, русий, туркий ва форсий. Арабий тил дин учун на даража лозим бўлса, русий ҳам тириклик ва дунё учун лозимдур. Ҳадиси шарифдан маълум бўладурки, жаноби пайғамбар ўз саҳобаларидан Зайд бин Собит(ға) яҳудий хатини ўқуб-ўрганмоқға буюрган эканлар. Ва ул жаноб Умар ҳазрат нубувват паноҳи ила яҳудий хатини ўрганиб ҳазрат пайғамбарға яҳудийлардан келатургон хатларни ўқуб берар эканлар (Саҳиҳи Бухорий, жуз 4, саҳифа 156). Ҳолбуки, ул зоти бобарокот пайғамбаримиз қуввати ҳокима эгаси эдилар. Яҳудийлар маҳкум ва тобе’ эди. Ал-он Русия ҳоким, бизлар анга тобе’ ва ўз тириклигимиз учун алар хатини билмоқ зарур ва ҳадиси шариф далолатинча дурустлигиға жойи инкор бўлмаса керакдур. Исмоилбек ҳазратлари Марҳум ходимул миллат Исмоилбек ҳазратлари 1268 ҳижрий, мутобиқ 1851 милодия санасинда Қиримнинг Ғаспра қариясинда дунёға келиб, Маскав эъдодий аскарий мактабинда ўқуган. Андан сўнгра Истанбул ва Парижга амалий ва назарий икмоли таҳсил этиб, Русияға қайтиб, «Русияда мусулмонлар» ном русча бир китоб ёзиб, Русия мусулмонларининг илмий, ижтимоий ва сиёсий ҳюлларидан баҳс ва Русия мусулмонларини ҳимоя этган. Ҳижрий 1297, милодий 1880 санасинда Қиримнинг мусулмон мадрасасинда русча муаллим тайинлангандурлар. 1883 милодия 10 апрелдан бошлаб мўтабар «Таржумон» ғарро жаридасини миллати ислом ва турклик хизмати учун чиқарган, Ва мусулмонларни нодон қисми тарафидан изо ва жафолар чеккан. Қашшоқлиги сабабли ўзи ва хотини ила «Таржумон» ни ёзмоқ, тартиб этмоқ, ҳарф термоқ ва почтаға топширмоқ тўғрисиндаги оғир ишларни ишлаган ва ҳатто, баъзан босмахонанинг мошина чархини ўзлари куч ва қўл ила айлантурған. Ва ҳар нав меҳнат ва кулфатларни ўзиға раво кўруб миллатни уйғотмоқға, дунёдан, сиёсати оламдан, маданий миллатларни ҳолидан хабардор бўлмоқлари учун жисман ва руҳан ҳеч тинмасдан 35 сана ишлагандурлар. Мусулмонларни дунёдан хабардор қилмоқ учун бутун Русияда, Туркия, Миср, Тунис, Жазоирда, Ҳинд ва Африқода, Туркистон ва Бухорода дафъалар ила саёҳат этиб, ҳар ерда мусулмонларни маданияти замонияға, улум ва фунуни асрияға, саноат ва тижорати қаринаға ва рус маданиятиға даъват ва ташвиқ этгандурлар. Усули савтия мактабларини Русияда бонийи муассиси Исмоилбек ҳазратларидур. Биринчи янги усул алифбони мураттиб ва ношири яна Исмоилбек ҳазратларидур. Тараққиёти замонияға ялғуз даъват эмас, фаълан ҳаракатда бўлуб, жамияти хайрия, қироатхона, тараққиюни ислом, таовун жамиятлари ва буларға ўхшаш асосларға тааллуқ низомномалар тузатиб, халқ аросинда нашр этиб, бу кун адади юзлар ила Русияда мавжуд илмий ва маданий жамиятларни барпо этдургандурлар. Ал-он Русиядаги минглар ила низомлик мактаблар ва собиқ нашр бўлган ва ҳозир фаълан нашр бўлуб турган юзлар ила исломий мажалла ва жаридаларнинг барча муҳаррир ва мудирлари ул зоти студа сифотни шогирдидурлар. Шундайки, бу кунда Русия мусулмонла-ри ичинда ҳар бир жаридахон ва ҳар бир муаллим ва ҳар усули савтия мактабларининг шогирди ва ҳар бир жарида муҳаррири марҳумнинг билвосита шогирдонидандурлар. Ya’ни устози муаззамнинг букун Русия мусулмонлари аросинда милйўнлар ила уламодан муҳарририн ва муаллиминдан ва ўқувчилардан шогирди бордур. Ҳам қандай шогирд! Ўттуз санадан бери доимо онга дарс ўқийдургон шогирдлардур. Яна бу шогирдлар ўз охир умрларинча устоднинг анфоси қудсияси сабаби ила илалабад жорий афкори олиясидан дарс ва файз олмоқда бўлурлар. Хулоса, Исмоилбек ҳазратлари сулс асрдан зиёда айём тадрисинда милйўнлар ила мусулмонларға доимо дарс берди. Энди илалабад анинг афкори ва руҳи ададсиз ва ниҳоясиз мусулмонларға дарси урфон берар… Хулоса, Русия мусулмонлари ичинда мундай бир зот келган йўқдур. Ана ушбу зоти ноёб ушбу сана бешинчи зулқаъда — 12 сентябрда бу олами фонийдан рихлат этиб, бутун дунё мусулмон уърафоларини асири ёс ва алам этди. Раҳматуллоҳи алайҳи раҳматан ва асъатан. Жаҳолат дардларидан Исмимизни билмаймиз! Нима учун? Бизға ўргатмабдурлар. Масалан, исмимиз Абдулсамад экан, «Абсамат», ҳатто, қишлоқларда «Апсат» дерлар. (Афу буюрулсун, адабдан хориж бўлса-да, адабға даъват этар.) Оти Ёдгор экан — «Жодигор», Лутфулло экан — «Нутфулло» аталадур. (Астағфурулло!) Ғалат атамоқ сабаби ила авом котиблар тарафидан қозихона, валаснойхона ҳужжатларинда ва ҳукумат маҳкамаларинда ҳам шул тариқа ғалат ва масхаралик ҳолатинда ёзилур. Ҳатто, шаҳарларда, дўкон ва корхоналарни тепасинда русча ва мусулмоний хат илан «Обдукодир», «Патхулла», «Санатулло» («Санъатулло»), «Обдурахмон» ва мундан ҳам ғалатроқ ёзилиб осилган лавҳалар бордур. Бу ғалатлар бонка ва хазина ва нотариўс-мақоволот муҳаррирлиги доиралариғача борар. Бир замон бу ғалат исмларни тўғри ёзиб маҳкамаға берилса, маҳкамадан тўғрини ғалат деб қайтарарларки, аларни қайтариши тўғридур. Бу ғалатларни тузатмоғи ва ё дурустларни ғалат қилмоғи учун иш эгасиға, яъни исмни соҳибиға ҳафталар ва ойлар ила югурмоқ лозим келур. Муни-да қўйдук. Шундай ғалат кета берса, йигирма-ўттуз сана сўнгра халқ янадан авомроқ бўлуб, мусулмон исмлари яна зиёдароқ бузилур. Дўкон ва корхоналар тепасиндаги унвонлар мундан зиёдароқ ғалат исмларни шомил бўлур. Энди мунга илож, исм қўйганда, исмни маъносини баён қилинмоқ ва кайфияти талаффузни ота-онаға билдурмоқ керак. Ва алар болани ўзиға ҳам билдурсунлар ва исмларни ёзганда ва чақирганда дуруст атамоқ керак. Ва ҳам «Жўрақул», «Норқул», «Тошмурод», «Болтақул»дек маъносиз исмлар ила болани аталмасун. Балки арабий, туркий, форсий маънолик исмлар ила аталсун… Ажаби шулки, идорада ғалат ёзилиб келган исмларни тўғри ёзиб юборилса, эгалари рози бўлмайдур. Исмлари арабий экан, араб қоидаси бўйинча «алиф» — «лом» ила ёзсанг, шикоят этарлар. Оре, ул бечораларға айб йўқ. Айб жаҳолатға ва мактабсизликға ва руҳонийларни(нг) мусоҳалаларинда, диний ва миллий ишларға диққат этмаганлариндадур. Исм тўғрисинда тотор биродарларимизни ҳам баъзи ҳоллари ажойибдур. Масалан, «Айнулло», «Набиюлло», «Руҳулло» деган исмларға учраладурки, бу ҳам бир нав’ диққатсизликдур. Миллатлар қандай тараққий этарлар? Миллатлар тараққийиға бир неча сабаблар бўлуб, туб сабаби уламо ила ағниёнинг ҳамийят ва ғайратларидур. Тараққий қилғон ва ё энди тараққий қилгувчи миллатлар аҳволиға диққат қилинса, мазкур икки синф муҳтарамни ўз миллатлариға сўз ва оқча ила хидмат этганлари фавран зоҳир бўлур. Ҳар миллатнинг уламоси, аҳли қалами, мутафаккири ўз миллатининг ояндаси учун йўл кўрсатур, машварат берур, миллат ахлоқининг ислоҳи учун масжидларда панд ва насиҳат берур, мактаб ва мадрасаларда дунё ва охиратда керак илм ва фан, таълим берарлар, китоб ва газет ила умматни муслиҳи учун баҳс ва муколамалар қилурлар. Тараққий қилгувчи миллатларнинг уламоси замондин бохабар бўлиб, ўз миллатининг «масолиҳа замонийя»си учун саъй этар, миллатни пешрафтиға оқча ила, ҳайрат ила иона қилмоқни миллат бойлариға таклиф этар, ташвиқ ва таҳрис этар. Хулоса, ҳар миллатни уламоси, аҳли қалами миллат учун сўйлар, ёзар ва ҳавоижи миллия ва замонияни ўз миллат мансубасиға билдирарлар. Замона ағниёлари ўз миллатларини замонийча кераклиги йўлинда оқча сарф этарлар, масалан, янги усулда замонавий мактаблар бино этиб, замонийча одам тайёрламоқ учун ҳаракат этарлар. Ҳукуматни ўрта ва олий мактабларига ўқийдурғон ўз миллат болалариға ионат этарлар. Ва бечора ҳамжинсларини диний ва дунёвий мактаблариға беруб, ўз харажатлари ила ўқутадурлар. Рус, армани, яҳудий ва бошқа Русиядаги ватандошларимизни бойлари доимо ўз миллатлари учун катта хайр ва эҳсонлар қиладурлар, инчунин, Қафкоз, Қирим, Қозондаки мусулмон биродарларимизни бойлари, уламоси ва аҳли қалами, соҳиби фикри ўз биродарлариға мол, оқча, қалам ва илм ила кўб иона қиладурлар. Аммо бизни Туркистонда бу ишлардин сўйламоққа ҳануз навбат келган йўқ. Ҳар ким ўз нафъи ва ўз шахсий иши ила саргардон, умумий ёинки диний ва миллий ишларни ояндаси учун, миллатни замона одамларидек тараққий этмоғи учун, халойиқни ислоҳ ахлоқи учун ғам тортувчи ва ҳаракат этгувчи йўқдир. Бир карра диққат қилиб, маҳалла-кўй ва қишлоқ халқларига қаралсун. Авомлик, беилмлик нақадар кўпайган. Биз мусулмонмиз. Мусулмонликға илм лозим, амал лозим. Ўқумоқ керак, нима учун бошқа миллатларда юза бир нафар бесавод йўқ экан, биза юза бир нафар саводлик йўқ? Бошқа миллатнинг ёш болалари мактабда, лекин бизники ҳаммолликда ва гадойликда. Бошқа миллат уламосига тобе’ экан, бизни уламо билъакс авомға тобеъдур? Бунинг охири харобдур. Йигирма, ўттуз сана сўнгра яна ёмонроқ бўлур, мусулмонлик, илм ва одоб ила қоим миллат ахлоқ, фазл ва ҳунар ила боқий қолур. Бугун ислоҳи мактаб-мадраса, яъни ислоҳи миллатға кўшиш қилинмаса раби аср сўнгра диёнат барбод бўлур ва анинг жавоби масъулияти бугунгиларға қолур, бу масъулиятдин қутулмоқ учун миллатни диний илм ва дунёвий илм-фанлар ўқумоқ учун тарғиб қилмоқ керакдур. Диний илм ва фанларнинг ўрни мактаб ва мадрасадур. Дунёвий фанларни ўрни ҳукумат мактабларидур, иккисиға ўқумоқ учун оқча лозимки, ул оқча бойларни киссайи ҳамиятидан чиқса керак. Ҳар замон учун асбоби ислоҳ ва тараққийи ионат бошқарур. Миллатға ионат этмоқ учун, ислоҳи мактаб ва мударрис учун, русий мактаблариға бола тайёрламоқ учун, деҳқон ва санъаткорларни ривож бермоқ учун «ҳамийяти хайрия», «нашри маориф», қироатхоналар, фўндлар, куружуклар, жаридалар, мажаллалар, нашриётлар… керакдур. Миллатлар тараққийси шул ила бўлур ва бу ишларға оқча керакдур, оқча бойларда ва афродда! Маро ба тажриба маълум шуд даро ҳар кор, Ки қадри мард ба илм аст қадри илм ба мол. (Маъноси: менга тажрибадан маълум бўлдики, одамда қанчалик илм бўлса ҳам илмнинг қадри молдадур). Муҳтарам самарқандийларға холисона арз Аҳли хабаранинг маълумидурким, эски ҳукумат замонида ҳар нимарса амр ва буйруқ ила бўлур эди. Халойиқнинг диний ва миллий ишларини ислоҳи ва ривожи тўғрисинда қилатурғон ҳаракатларға йўл берилмас эди. Ҳеч нимарса ҳукуматдин бежавоб ва изнсиз қилина олмас эди, ҳозирда бўлса, Худойи таоло бизга ҳуррият берди. Диний ва миллий ислоҳот ва тараққийимиз учун ҳаракат ва сай’ этмоқға йўл очуқдир. Ҳурриятнинг учинчи ойиндамиз. Лекин биз самарқандийлар диний ва миллий ишимизни ривож бермоқ учун ҳануз бир иш қила олмагандурмиз. Аҳли жамоат ва ғайрат бир неча ёшлар, аҳли мурувват бир неча мўйсафид ва катталаримиз бир неча кун бир бўлиб, баъзи яхши ишларни бажармоқчи бўлдилар. Ҳатто, уламойи киромдан аксари қўшулмоқчи бўлдилар, билкулли қўшулдилар. Ёшларнинг очган «исломий қулуби» ҳар кун уламо, савдогар ва аҳли касабадан бир неча дафъа тўлуб бўшолуб эди, ишлар яхши кетар эди, умидлар қавий эди. Ояндамизнинг яхши бўлушини истидолар қилур эдук. Аммо ишлар ва иттифоқлар узоқға сурилмади. Бир неча тажрибасиз ва тез ҳаракат ёшлар, бир-икки нафар нафсониятға ботган ва ўлгунча тузолмайтурғон қишилар қадима иғво ва фасодни ўртаға солдилар, натижада Самарқанд халқи иккиға бўлунди. Балки икки эмас, юзға бўлунуб, халқнинг кўнгли совуб, баъзиларининг сўз ва ҳаракатларидан нафратланиб, тарқалиб кетдилар. Букун маънойи ҳақиқийси ила Самарқандда бир жамият йўқ, миллат ва дин ояндаси учун натижалик бир сай’ ва ҳаракатни бошқаратурғон бир жамият йўқдур, ҳозирғача айтур эдукким, бизнинг миллий ҳаракатимизға ҳукумат монеъдур, аммо энди ўзимиз монеъмиз. Эй ҳазрати уламо! Эй тужжор, аҳли касаба ва ағниё! Эй, ғайратлик ёшлар! Нифоқ ва бир-бирига душманликни ташлангиз. Худо ҳақи, арвоҳи анбиё ҳурмати ва бу кунларда қорнини тўйғазолмайтургон етим ва бевалар ҳақи бири-бирингиз ила иттифоқ этуб, жамиятлар барпо қилуб, холиқ Худонинг нафъиға, дин ва миллат йўлиға хизмат этингиз. Миллат ва халқ сиздан хизмат ва яхшилик талаб этадур, нафсоният ва ғурур эмас. Эй ёшлар! Сиз ҳам бир оз оғир ва хушсўз бўлингиз. Ҳурриятнинг аввалида халойиқ сизга инонди, сизға ўзини ташлади, аммо сизлар тажрибасизлик этиб ва ўз орангизда ихтилоф кўрсатиб, халқнинг ўз борангиздаги хушгумонлигини, афсуским, йўқотдингиз. Мана шул йўқотганингизни қайтариб топмоққа ҳаракат, саъй этингиз. Халқ сизларға майл қилғон эди, сизлар, тўғриси, бажаролмадингиз. Мана шу тажрибасизлигингизни хотирингизға келтирунгиз ва бул ёшларға дарси ибрат бўлсун. Муҳтарам ёшлар! Замон сизникидур, қарилар замони ўткан. Сиз киромга бобасират бўлуб, ўн дафъа ўлчаб, бир дафъа кесингиз. Оташинлик ва тезлик ила иш бўлмас. Ал-ажла минаш-шайтон! (Шошилган шайтондандир!) Бу фикрни бошингиздан чиқарингизким, сизнинг ўз бошингизға тараққий қилмоғингиз мушкулдур. Балки, бутун шаҳрингиз ва миллатингиз ила тараққий қилурсиз. Ман ҳам йигирма йилдан бери ҳаракат этаманким, тараққий пайдо бўлсун, шуни сизлар ҳам билурсизки, ўн ва йигирма нафар ила тараққий бўлмайди ва бўлмас экан. Бинобарин, ўрта ва бир қадар имкони кўпроқ киши майл қилатургон йўл ила тараққий этмоқ керак ва унсиз бошқа чора йўқдир. Муни мен бир неча дафъа сизларға юз ба юз айтганман. Муҳтарам ҳамшаҳарларимдан аксари шундай биладурларки, менинг ҳар сўзумни сизлар қабул қиласиз ва сизнинг ҳар бир ишингиз менинг машваратим ила бўлур. Хайр ундай эмас. Ёшларнинг баъзи бир машварат ва ишлариға шерик бўлсалар ҳам баъзисидан бехабардурман. Аларнинг барча ишлариға мен масъул эмасмаи. Зотан ҳеч ким ҳеч бир кимнинг ҳаракатидан масъул эмасдур. Азиз ҳамшаҳарларимға, мўтабар аҳли ватаним, ҳаммангиз бир бўлуб, халқ ва диннинг ривожи учун бирлашуб, орадаги нафратларни ташлаб, Худонинг берган ҳуррият неъматидан нафъиланмоқ ҳаракатида бўлмоқ керак ва ал-он (токи) бизнинг ҳаракатсизлигимиз биздан ҳурриятни кеткуриб, яна бошқаларга бизни асирлик даражасига тушурур ва юз йиллар ила кейин кетармиз. Бизнинг авлодимиз ҳамда халқи олам бизга раҳмат ўрниға лаънат ўқурлар. Бу сўзлар тўғри сўзлардур. Ёш ва қарилардан, албатта, мандан ушбу сўзларим учун ранжийдурғонлар бўлур. Аммо начора, тўғрини аймагунча, ишлар тўғриланмас. Олдимизда шаҳар думаси сайлўви, мажлиси маъбусон(?) (учредитулная собрания) сайлўви, мамлакат думаси сайлўви турубдур. Агарда Самарқанд ёш ва қарилари шу ҳолатда турсалар, вой бизнинг ҳолимизға! Халқи олам бизға кулар. Биз янадин бошқаларнинг асири бўлурмизким, бунга тажрибасиз ёшларимиз, тараққийни хоҳламайтургон катталаримиз сабаб бўлурлар ва ҳам бизнинг ишсизлигимиз учун бошқалардан кейин қолишимиз муқаррардур. «Қолу ал ҳақ валу кон маран» — «Тўғрини сўйла аччиқ бўлса-да!» Муҳтарам ёшларға мурожаат Ҳар бир мамлакатда ислоҳот ва маданият асбобиға тавассул ва ташаббус этмоқлик ҳаракати у мамлакатнинг ёшлари тарафидан зуҳур эта бошлагани каби, бизнинг Туркистонда ҳам маданият эшиги манзаласида бўлган макотиби ибтидоийя ила интибоҳ ва ислоҳот жарчиси бўлган миллий матбуот ғайратлу ёшларнинг ҳаракоти маорифпарвароналари соясида вужудга келди. Шунинг учун ҳар бир миллий ҳавойижимиздан бўлган мушкул ишларда ёлғиз ёшларимизни маржа’ ва умидгоҳ тутиб, алардан ёрдам сўраймиз (моллари ёки сўзлари ила миллат фоидасиға ёрдамлари текган баъзи ulamou ағниёмиз ҳам ёшлар қаторидадурлар). Муҳтарам биродарлар! Барчамизга офтоб каби равшан ва аёндурки, макотиб— тараққийнинг бошланғичи, маданият ва саодатнинг дарвозасидур. Ҳар миллат энг аввал, макотиби ибтидоийсини замонча ислоҳ этиб кўпайтурмагунча тараққий йўлиға кируб маданиятдан фойдаланмас. Маданияти ҳозирадан маҳрум қолуб, саное’ ва маориф салоҳи ила қуролланмаган миллат эса, дунёда роҳат ва саодат юзини кўролмас. «Муборизаи ҳаёт» майдонида мутлақо мағлуб бўлур, оёқлар остида эзилур, диний, иқтисодий ишларда ўзгаларнинг асири бўлуб, бора-бора миллият ва диёнатини ҳам ҳўлдан берур. Ана ушбу йўллар ила охири маҳв ва нобуд бўлуб кетар. Биноан алайҳ, ер юзидаги барча миллатлар ўз болаларини ибтидоий тарбиясиға ва мактабларнинг ҳар жиҳатдан интизом ва акмолиға аҳамият беруб болаларини миллий ва диний руҳда мукаммал суратда етушдурарлар. Анинг учундурки, ўзга миллатлар диний ва миллий ҳиссиётға молик бўлуб, ҳар ишда диёнат ва миллиятни муқаддам тутарлар. Ва лузуми келганда бу йўлда молу жонларини фидо этмоқға ҳозир турарлар. Мана, ҳозирги урушлар ва иқтисодий тортишлар диёнат ва миллият ҳиссиёти натижасидур. Эиди, бизни Туркистонда мундай ҳиссиётлар қайда? Модомики, биз туркистонийлар нлму маорифдан ҳаққинча истифода этмаймиз. Фазойили инсониядан саналган шайлар қандай ҳосил бўлур? Чин инсоният нимадан иборат эканлигини қайдан билурмиз? Бизларда бир фазилат бор бўлса, ул ҳам фақат таассуботи жоҳилонадан иборатдур. Демак, бизлар ҳозирги нимокла диёнатимизни ёлғуз таассуб соясида сақлаб турубмиз. Лекин ушбу тамаддун асрида илмсиз қуруқ таассуб ила ҳам яшаб бўлмас. Чунки замонамиз шундай зўрки, озгина фурсатда чурук таассуботимизни асосидан қўпаруб ташлайдур. Шунинг учун замонанинг муҳлик асбобиға қаршу муқовамат этадургон бир нарса бор бўлса, ул-да маорифдур. Таҳсили маорифни ибтидоий қисми мунтазам мактаблар бўлган учун энди биз Туркистон мусулмонлариға ибтидоий мактабларни кўпайтурмоқ лозимдур. Табиий, мактаб муаллимсиз кўпаймас. Ҳозирда эса Туркистонда муаллим оз бўлуб, муаллимларга эҳтиёжимиз шадиддур. Чунки бу кунларда янги мактаб ҳаваскорони кундан-кун зиёдалашмоқдадурки, муаллимлар мавжуд бўлган тақдирда ҳар йил Туркистоида юзларча мактаб очмоқ мумкиндур. Энди ушбу мушкул ҳолларни назари эътиборга олуб, Туркистон ёшлари муаллим етушдурмоқнинг чорасини топмоқлари лозимдур. Агар букунги ёшларимиз ушбу муҳим вазифа ва хизматни ифо этмакга қасд эта бошласалар, муаллим етушдурмоқни чораси ҳам топилса керак. Чунончи, Туркистонда муаллим чиқормак учун дорилмуаллимин бўлмаса ҳам, ҳар шаҳарда усули таълимдан хабардор бир-икки нафар муаллим, албатта, бордур. Ана, муаллимликка толиб кишиларни аларнинг ҳузуриға юборуб, 3-4 ой зарфида усули таълимдан хабардор қилдурмоқ мумкиндур. Агар бояфарз, ушбу хидматни муаллимларимиз илтизом қилмасалар, ул ҳолда муаллимликка ҳаваскор ёшларни бироз заҳматлик бўлса ҳам, тўғридан-тўғри Тошкандда Мунаввар-қори жанобларининг мактабиға юбормоқ керакдурки, мушорун алайҳнинг мундай толибларни маалмамнуният қабул этмоқлариға аминдурмиз. Ишта, муҳтарам қариндошлар, миллатимизнинг тилаги ва энг зўр эҳтиёжи ушбу шайлар эдики, назари олийларингиза арзу тақдим этдук. Энди ғайрат сизлардан, тавфиқ Олдодандур. Оҳ, бонкалар бизни барбод этди — Шундайми? — Албатта йўқ. — Бас, нима бизни барбод этди? — Нозоалла, ҳисобсизлик. Тўғри, ақл ва тарбиясизлик бизни барбод этди. Айб бонкада йўқ, бизда. Чунки бошқа миллатлар бонкалар сабаби ила обод бўлур. Давлати ва мулки ортур. Аммо биз, зоҳиран бонкалар сабаби ила барбод ва фақир бўлармиз. Аввалги бор мулкимиз қўлдан кетарки, мунинг асл сабаби бонка эмас, ўзимизни тарбиясизлигимиз ва донишсизлигимиз ва беҳисоблигимиз ҳамда наф’ ва зараримизни билмаганимиз, тижорат иши ва аҳли замонадан бехабарлигимиздан, хулоса, жаҳолат ва нодонлигимиздандур. Бонка сабаби ила яҳудий, армани ва бошқалар давлатлик бўлур. Биз бўлса, болакс давлатимиздан, мулк ва обрўйимиздан айрилармиз. Чунончи, қўлдаги бор нимарсамизни тўй ва азоға, беҳуда одатларға сарф этармиз. Кўрпамизга қараб оёқ узатмаймиз. Қарз ила иморат, тўй, фисқ ва бойлик қилармиз. Исроф қилармиз. Охири «Хаср ад-дунё ва-л охира» бўлурмиз. Бу сабаб ила фақирлик даражасинда тушуб, сўнгра бонкадан Додхоҳлик қилармиз. Бир карра диққат қилинсун, бир яҳудий, бир ўрус, бир армани ҳеч вақт тўй деган балоға беш минг сўм, ҳатто, бир-икки минг сўм сарф қилгани эшитилмайдур. Биз бўлса, йигирма минг сўмлаб сарф этармиз. Қошки бу пул ўзимизники бўлса эдики, ялғуз исроф гуноҳи ила қутулардук. Йўқ, балки биз ҳақ-ул-абддан қўрқатургон мусулмонлар бошқалар оқчасини барбод этиб, охиратға қарзи дунёға кулфат ортдурармиз. Мундан номаъқул ҳаракот, албатта, шаръан ва ақлан гуноҳи азимдур, девоналикдур. Ҳўқанддан жаноб М. Д. Р. М. афанди ёзадурларки, бонкадан фойдалик оқча олмоқ дурустми? Ва биз, мусулмонлар нима учун бонкадан пул олиб синармиз? Аввалги савол учун жавоб берармизки, шаръан бонкадан пул қарз олмоқ тўғрисинда мўтабар «Шўро» мажалласинда тафсили илан кўб ёзилди. Хоҳласангиз «Шўро»дан ўқуб огоҳ бўларсиз ва ул сиз учун ҳозиржавобдур. 2-саволға қисқалик ила шуни ёзармиз: масалан, Абдуллабой баззозни ўзидан беш минг сўм сармояси бор. Дўконидан 500 сўмлик молни олти ой ваъда ила нася сотди. Албатта, бу сотилган молға ақлан 50 сўм фойда қўюб эдики, юз-да ўн юзасидан бўлур. Энди дўкондаги мол оз эди, яна мол олмоқ учун оқча йўқ. Қантурдан нася олса, аввалда нақдаға нисбатан 7—8 ҳисса қиммат қилиб берур, Масалан, 400 сўмлик молни олти ойға 470 сўм, балки зиёда қилиб берар ҳамда яхши молға ямонни қўшар, агарда Абдуллабой баззоз бонкаға сотган моли учун олган векселини қўйса, олти ойға бонка 500 сўм нақд бериб, фақат 15 ё 20 сўмгина фойда сахлайдурки, бизни баззозимиз ушбу пулға 4—5 кантурдан чеккасиға чертиб, сийлаб молни арзон нархга олур. Ана бонка ҳикмати ва кераклиги шундан иборатдур ва ҳам шундай ўлчав ила муомала қилинса, ҳар ким бонкадан фойда кўрар. Йўқ, бонка уни учун эмаски, бир пулсиз дўкон ўлтуруб ва бонка пулини нася қилиб, тўй ва зиёфат ва иморат ва шароратға, кўбкари ва азоға сарф қилиб ё бонкадан қарз олиб, ҳаж бориб, дунёға баобрў ва охиратға қарз юклаб кетмоқ учун эмасдур. Муҳтарам М. Д. Р. М. афанди! Мундан бошқа яна синмоқимизға сабаб тарийқи тижоратни, молни олиш ва сотиш жойини билмаганимиз, пахта ва бошқа ғалла тўғрисинда Амриқо, Африқо ва Оврупо бозор ва зироатларини ҳолидан, бўлган ва бўлмаганидан бехабарлигимиздур. Бизни тожирлар аксарият ила ҳеч жойдан бехабар «таваккал» деб иш қиладурларки, ташаббуссиз таваккал ила иш қилмоқни шаръан манҳийлигидан бехабарлигимиз боисдур. Энг охирги сабаб синмоқимизға шулки, тижорат майдонинда нодонлигимиздан бошқалар тарафидан алданармиз. Хулоса, бизлар коммерсант, яъни тожири замоний эмас, балки бизларға деҳқонлик лозим. Аммо маатаассуф унга ҳам илми басират ва ҳисоб лозимки, бизға шу илми замоний йўқ, бинобарин келаримиз ниҳоят қоронғудур. Мулкларимиз аксари қўлдан кетар ва қора меҳнаткаш бўлуб қолурмиз. Аллоҳ басират берсун. Шайх Саъдий деюр: «… мадоҳили ўн саккиз ва махорижи йигирмалик киши ҳолиға йиғламоқ керак. Кундуз чироғ ёққан аблаҳнинг оқшом қоронғуда ўлтурганини яқинда кўрарсан». Оқ елпоғичли чинли хотун Сунғий мамлакати аҳолисидан Чунғичин ном зот бир адиб бор эди. Бу олами фаноға инонмас ва ҳар замон андин пировоз ва риҳлат этмоққа толиблик қўлидан келмас эди. Они учун жонини овунтирмоқ учун хаёлилар фикр ва бефикрға хотур эткувчи ишларға ружу’ этмоқла ўзига тасалли берарди. Вафотидан сўнгра дунёни некбахт ва маҳсудларидан ҳисобланди. Чунғичин Хитой музофотларидан биринда номи Ҳаво тоғининг этакларинда кезар экан, бирдан ўзини бир мозористонда кўрди. Оҳ, мозористон — минг-минг номунтазам тепачалар садо ва нидодин холи махсус замини маъволар (бошпана, макон). У тепалар остинда чор ва ночор инсон ётарлар эди. Уфқи жадид сари тамоман муштағил (банд) қабрларни кўрар-кўрмаз сайёҳ шу фикрға ботди. Афсус, бутун тириклик ҳаёт йўлини охири келиб етган жойи будур. Бу иқоматга мавт ва манзилга хомушона бир карра кирилдими яна қайтмоқ мумкин йўқ. Боқ хотимаи ҳаёт на ўлди? Чин аҳли фақат бир тириклик билар. У ҳаётки шуълаи шамс ила мунаввар, ҳавои соф ила иҳотадур. Чин файласуфи бу фикрларға сирона қабрға-да юрар экан, либоси мотам киймиш ёш бир хотунға рост келди. Бу хотун янгидан тепаланган бир қабр каноринда ўлтуруб қўлинда елпоғичи лукурни елпиюр ва ҳам доимий елпиюр. Бу қадар ажиб бир ҳаракат сабабини англамоқ шавқина тушуб, сайёҳ ёш бонуға одоб-ла салом берди. — Хоним, о, бу мозорға ётган кимдур, на учун шу туфроқни муттасил елпимак заҳматиға гирифторсиз, сўрамоғим мумкинми? Мани файласуфим ҳар иш сабабини билмоқчи, аммо сизнинг бу амалингиз асло иҳота тафаккуримға кирмайдур, деди. Бечора хотун елпоғични елинмоқда муттасил ло-ян қатъи давом этарди. Хотун қизарди, бўзарди, бошини олдингга энгкди. Файласуф беҳуда ерға саволини такрор айтди. Мотамкаш хотундан жавоб эшитмади ва асло қулоқ бермай жонининг бор қуввати-ла елпоғични ҳаракатга келтуруб турар эди. Чунғичин у маҳалдин мутаассуфона айрилди. Хотуннинг иллат ва сабаб ҳаракатини билмай орзусидин ҳамда шиддатлик орзусидин ўзини сахлаб билмоқ эди. Шабпаррак қаноти каби мутавалли ҳаракатланиб турмиш елпоғичга ҳар замон дўнуб энг чуқур ва мутаҳаййирона бир-фикр ила боқиб бечора файласуф асло бир шай англамаюр эди. Аснои таҳайюрда муқобилинда бир ожиза чиқиб файласуфни бир қабр канориға имлаб, шу сўзларни сўйлади: «Эшитдимки, хонумдин савол сўрдингиз, аммо жавоб ололмадингиз. Ман орзунгизни даф’ этарман. Аммо муқобили умид айларманки, сиз ҳам манга бир неча пул берсангизки, бориб, умрумни узун бўлиши учун дуохонлардин бир тумори сеҳрангиз олайин». Чунғичин киссасидин оқча чиқарди ва аъжуза хотун ҳам бу можарони сўйлади: «Қабр каноринда кўрганингиз шу хотун Лу исмлик хонимдур. Узун бир беморликдин ўлмиш Тўу номинда бир адибни беваси ва у қабр ўлган эрининг қабридур. Эр ва хотун яки дигарини шиддатлик бир ишқ ва муҳаббат ила севарларди. Ҳатто, охирги нафасинда Тўу хотунидин айрилмоқ кулфатидин шикоят этар, гўзал бу хотинини ҳануз баҳор ҳаёт ва ҳуснини ситоратлик замонда ташлаб кетмоқ дарди фикриға сўзан урарди. Лекин на чора, муқтаси’ қадрга тобе’ бўлди, бошқа илож йўқ. Беморлик ҳолида Лу хоним хаста Тўунинг бошидин ҳеч айрилмас, эридин сўнгра дунёга тирик қолмасликни ва болин ҳаётға иштирокидек қарорға, мамотға ҳам шерик бўлушини аҳд ила баён айлади. Лекин Тўу мунга жавобан: «Зинҳор хоним буйла аҳд ва ямин айтмангиз», — дер эди. Хотун: «Агарда сиздин сўнгра шериклик балосига гирифтор бўлиб, кўзларингиз юмулганидан сўнгра шу зиёи офтобни кўрмоқға мажбур бўлсам, яхши билингки, бошқа бировнинг хотини бўлмоқға асло рўйи ризо кўрсатмайман», — деб жавобини берди. Тўу: «Хоним бону, зинҳор бу фикрдан воз кечинг,—дерди. Тўу хоним: «Эй Тўу, қўйингиз асрор этмангиз, бори беш санағача уйланмасликға аҳд этойинг». Лекин бу сафар дея Тўу: «Бону, бундай аҳд этманг, фақат мозорим устидаки туфроқ қуригунча қадар мани унутмасликка аҳд этсангиз кифоя…» Лу хоним муни учун маҳкам аҳд этди. Тўу иккинчи очмаслик учун кўзини юмди. Бону кадаридин девона каби бўлди. Хумор ва хитойи кўзларидин думу’ (кўз ёшлари) оташин шашқатор жорий, хумои (иситма, касаллик) шадид (шиддатли) маҳдумлари каби ўзини шаш жиҳата этарди бедард-бедаво. Дунё одати узра ҳар шай кечар. Бу сил ғамум ва барои ҳужумда кечди-кетди. Оҳ-нолалар кечмас, фақат келмасун — Тўунинг вафотидин уч кун сўнгра Лу хонимнинг кўзи бир маъқул сифатға кирди. Шуйлаки эрини шогирдларидин бир жавон (ёш йигит) таъзиятга келди. Қадрдон шогирдни оҳ ва оҳ ила қабул этди. Бу жавон ниҳоят музайян (безанган) бир чеҳра соҳиби эди. Аснои муколамада бир оз Тўудин ва кўброқ бонудин баҳс этди. Беканинг латофат андомидин, гўзаллигидин ва зиёдаси-ла хушлаганидин баён этди. Хоним ҳам андин мамнун ва рози қолди. Жавон шогирд яна келишини ваъда ила видў этди. Бир видўи умидворий… Содиқ ул-ваъда Лу хонум у ваъдаларға интизоран, кўрганингиз, қабр устиға келди. Кунларни елпоғич шамоли-ла эри қабрининг туфроғини қурутуб аҳд этмоқға вақф этар…» Кампир ҳикояни битирар-битирмас файласуфингиз шу фикрға ботди. Умр қисқа, ёшлик ширин, ёш хотун ва эрларни завқ ҳаволарға учирар. Ҳар ҳолда Лу хоним солиҳа бир хотун эмишки, аҳдини паймол этмак истамаз. Интиҳо Эй қори, ҳикоянинг ҳосили мундин иборатдур. Адабиёт жадидаи мустақбала (келажак замон) мизга рақамидин ёдкори хайр илтифотиға етса, хўжанди шоир муҳтарам Сайрий афандиға бир туҳфадур. Мутолаасиға танзил буюрсалар, шоядки, риштаи назма чекилса, бизу сиздин бир хотираи мустақбала қолурди. Бу даҳми шеър билмам қалбимдин чиқди. Муқаддам шоир эмас эдим: Бу олами ҳама ҳайҳот беҳуда, Нақши зар об паймуда (омонат)… 1909 йил, далви девона, Самарқанд, Маҳмудхўжа ибн Беҳбудхўжа. Падаркуш ёхуд ўқимаган боланинг ҳоли (Туркистон маишатидан олинган ибратнома) ҚАТНАШУВЧИЛАР Б о й — 50 яшар. Т о ш м у р о д — бойнинг ўғли, 15—17 яшар. Д о м у л л о — янги фикрлик бир мулла, 30—40 яшар. З и ё л и — (оврўпо либосида), ўрусча ўқуғон, миллатчи мусулмон. X а й р у л л о — бойнинг мирза ва маҳрами, 18—20 яшар. Т а н г р и қ у л — бойнинг қотили. Д а в л а т ила Н о р (бўз болалар) — киссаларига 4 сўм қадар майда керак. L и з а — рус хотини, қабиҳа шаклинда. А р т у н — армани майхоначи. П р и с т у ф — 2 политсейский, 2 қоровул, бойнинг 3 нафар эркак ҳамсояси. Б о й б у ч ч а — бойнинг хотини, 35—40 яшар. KERAK НИМАРСАЛАР Бир лаъли ширавор, нон, дастурхон, чойнак, пиёла, чилим. Меҳмонхонага кераклик гилам, кўрпа, ёстиқ. Бойни(нг) ётоқ асбоби ва каравот. Бир калтак. Ўн шиша сув ва кивас. Беш-олти истакон. Бир сандуқ. Бир ҳамён ичида пулға ўхшаған нимарса. Бир катта пичоқ. Бир таппонча. Сандуқни очатурғон темур асбоб. Мукаммал пристуф либоси. 2 политсейский мукаммал либоси. 2 қоровул калтаги. 1 ҳуштак. 1 шоҳсақа. 1 каноб. 1 қўл кишани. БИРИНЧИ PARDA Бой меҳмонхонада ўтирар, Хайрулло ила домулла кирар: — Ассалому алайкум. BOY. Ваалайкум ассалом, марҳамат қилсинлар (туриб мулоқот қилуб, домуллага жой кўрсатиб, ўлтирур). ДОМУЛЛА. Бой давлатини Оллоҳи таоло мундан ҳам зиёда қилғай (фотиҳа қилур). BOY. Нафас(лари)и муборак, inshoolloh, дурлари қабулдир. ДОМУЛЛА. Балли, жумъа оқшоми дуони қабул вақтидир. BOY. Хуш келдилар, тақсир. ДОМУЛЛА. Саломат, саломат (қўлини кўксига қилиб). BOY. Хайрулло! Чой ва лаъли келтур. ХАЙРУЛЛО. Хўш! (Чой ва лаъли келтирар, чой сузар, алар танаввул айлар, Тошмурод кирар, саломсиз, беадабона). ТОШМУРОД. Ота, томошаға бораман, пул беринг. BOY. Ўғлим, ким ила борасан? ТОШМУРОД. Турсун акам ила. BOY (киссасидан пул бериб). Албатта, вақтли келинглар ва ёмон ерларга борманглар. ТОШМУРОД. Хайр, хайр, ҳов кўп гапура(р)сиз-да (чиқиб кетар. Домулла бой ва Тошмуродға бадбинона боқиб, бошини солар). BOY. Сўзлашиб ўлтуринг, тақсир. ДОМУЛЛА. Хўб, хўб, бойвачча катта бўлубдур, Худо умр берсин, усули жадида мактабигами ўқийдур, ёинки эски мактабга? BOY. Иккисига ҳам бормайдур. ДОМУЛЛА. Ўз ҳовлингизда ўқутатурғонсиз? BOY. Йўқ, йўқ. Мен ўғлумни ўқутмоқға ўйлаганим йўқ. ДОМУЛЛА. Ажойиб, сабаб недурки, ўқутмайсуз? Ваҳоланки, ўқумоқ қарз ва илм сабаби иззати дунё ва шарофати охиратдур. BOY. Мани хаёлимға дунёнинг сабаби, иззати — бойлик. Охиратга бўлса, Худонинг қилган тақдири бўлур. Чунончи, биз кўрамизки, одамлар бойни муллодан зиёда иззат қиладурлар. Хусусан, мана, банклар кўпайди. Катта бойлар чилен бўлуб, ҳар ким чиленларни иззат қилур, ҳатто, иши тушатурғонлар чилен молини қиммат олур, азбаски, чилен илтифотига олмаган одамларга банклар пул бермайдурки, сўнгра муомиладорлар синиб, майда-майда бўлур, билдингизми? ДОМУЛЛА. Бу сўзларингиз ҳозирги замонага маъқул, лекин чилен ва бойларни иззатлари вақтинча ва халқни кўзи очилгунчадир. Ҳолбуки, аларни иши тушганлар иззат қилур, муллони бўлса, барча халқ иззат қилур, яъни муллони илми иззат қилинадур. BOY. Бизни ҳам бойлигимиз иззат қилинадур, ҳатто, мусулмонлар нари турсун, ўрус ва арманлар-да иззат қилур. ДОМУЛЛА. Иззатни нари қўйдук, агарда ўғлингизни ўқутсангиз, дафтарингизни ёзар, намозингизни ва мусулмончилигини яхши билур ва ҳам сизга савоб бўлур. BOY. Мирзалик осон, мана, Хайруллога ойинда етти сўм бераман, кундузлари мирзалик ва оқшомлари меҳмонхона ишини қилар ва ҳатто, уйқум келгунча ходимлик қилар, китоб ҳам ўқуб берар. ДОМУЛЛА. Шариат илми ва зарурияти динияни билмоқ учун бойваччани ўқутмоқ, албатта, сизға лозимдир. BOY. Шариат илмини ўқитмоқни лозим билмайман, чунки ани муфти ё имом ва муаззин қилмоқчи эмасман, азбаски давлатим анга етар. ДОМУЛЛА. Зарурати динияга не дерсиз? BOY. Мен ўзим беш вақт намозни кераклик дуолари ила билурман. Ўзим ўргатурман. ДОМУЛЛА. Хат ва саводга не дерсиз? Ҳолбуки, саводи йўқ одам ҳеч нимага ярамайдур. BOY. Бу фикрингиз ғалат, чунки мани саводим йўқ, бовужуд, бу шаҳримизнинг катта бойларидандурман ва ҳар ишни билурман. ДОМУЛЛА. Сиз илгари замонда бир нави ила бой бўлубсиз, аммо энди бой бўлмоқ нари турсун, фақат рўзғор ўткармоқ учун (ҳам) илм керак. Кўрамизки, йигирма-ўттиз йилдан бери барча савдо ишлари армани, яҳудий ва бошқа ажнабийлар қўлиға ўтди, муни сабаби бизларнинг ўқумағонимиздур. Ўқумаган бойваччаларни кўрамизки, ота молини барбод этар ва охири хор ва зор бўлур, бинобарин, ўғлунгизни ўқутмоқни сизга таклиф қилурман. BOY. Ай, домулло! Сиз манга таҳқиқчими? Ўғул маники, давлат маники, сизга нима? Ўқуганни бири сиз, емоқға нонингиз йўқ, бу ҳолингиз ила манга насиҳат қилурсиз. Хайрулло! Меҳмонхонани қулфла, уйқум келди (Хайрулло лаъли ва асбобларни жамлаб, мунтазир турар). ДОМУЛЛА (одамларга қараб). Ўқумоқ ва мулла бўлмоқ учун пул керак, бадавлатларимизни ҳоли бул, бас, бу кетиш ила наузамбиллоҳ, дунё ва охиратга расво бўлурмиз, ўқумоқ барча мусулмонга, эркак ва ё хотин бўлсун, фарз эди. У қайда қолди? Оҳ, вой бизни ҳолимизга! (Бойга қараб). Бой, ман сизга амри маъруф этдим ва менга шариат бўйича лозим бўлган ишни бўйнумдан соқит қилдим. Inshoolloh, мўйлаб чиқариб, алифни таёқ демайтурган ўғлунгиз ҳолини кўрармиз ва ўқутмаганингиз учун гуноҳкор бўлурсиз (домулла нос чекар). BOY. Ай, домулло! Манга насиҳатчи кераги йўқ, безор қилдингиз, (одамларга қараб) ишимдан, уйқумдан бу одам мани қолдирди. Хайрулло, меҳмонхонани қулфла (домулла аразлаб чиқиб кетар, бойни димоғи куйиб ўлтурар. Зиёли мусулмон кирар, пальто ва асосини михга қўяр, бой ола-ола қарар, хушламас). ЗИЁЛИ. Ассалому алайкум. BOY (карахтлик ила). Ваалайкум ассалом, Хайрулло, курси келтур. Бу киши ерга ўлтуролмайдур (келтурар, зиёли ўлтуруб, папирус чекар). ЗИЁЛИ. Жаноб бой, сизни кайфсиз кўраман, мумкинми сабабини билсам? BOY. Бир мулло келиб эди, ўғлингни ўқутмайсан деб жуда жонимни олди, қувлагандек қилиб зўрға қутулдим, фақат муштлашмадик. ЗИЁЛИ. Аҳ-ҳа, қизиқ ва интересний ҳодиса эмиш (одамларга қараб), бу шаҳарда бойларга амри маъруф қилатурғон мулла бор экан, Худога шукур. Ул жаноби ҳаққоний домуллани топиб, зиёрат қилмоқ керак. Бой афанди, сизга малол келмасун, ушбу тўғридан мен ҳам сизга қачонлардир бир неча сўз айтмоқчи эдим. Ва аммо соати ушбу дақиқага мавқуф экан, энди сиздан илтимос қиламанки, бир неча дақиқа менга қулоқ берсангизки, илм нафи тўғрисида сўзлайин. BOY (ола-ола қараб). Энди билдим, сиз ҳам ўғлунгни ўқут деб мани қисар экансиз (одамларга қараб), бугун чап ёним ила турганман, ўйламаган ишлар олдимдан чиқар, мазмуни — қордан қутулиб, ёмғурга учраймиз. Хайрулло! Чилим келтур! (Тарафайн сукут, чилим келар. Бой чекар, йўталар). BOY. Хайрулло! ХАЙРУЛЛО. Лаббай, тақсир! BOY. Жойимни ташла, уйқум келди (ҳомуза тортар), эртага иш кўп, вақтлик ётмоқ керак (яна ҳомуза). ХАЙРУЛЛО. Хўш, ҳозир. ЗИЁЛИ (жиддият ила). Бой афанди! Мен сизга дедимки, миллатга кераклик илмлар тўғрисида сўзламоқчиман, аммо сиз мени(нг) сўзимии эшитмоқға хоҳламайтурғонға ўхшайсиз. Иккинчи дафъа айтаманки, қулоқ беринг ва бу сўзлар сизни(нг) ва миллатни(нг) нафъидур. BOY. Сўзингизни жабр ва зўр ила эшиттирасизми? Ва ё мени азоб бермакками келдингиз? ЗИЁЛИ. Йўқ, мен асли бошқа иш учун келиб эдим ва лекин илм баҳсининг устидан чиқиб қолдим. Ушбу сабабли муддаони табдил қилиб, илм тўғрисидан сизга баён қилмоқни қасд этдим. Шоядки, жанобингиздек бойлар миллат болаларини ўқутмоқға саъй қилсалар. BOY (халққа қараб). Кошки, домулло ҳикоялари етмаса эди. Хўб, модомики қўймайсиз, эртароқ сўйлаб тамом қилинг, уйқум келган (ҳомуза тортади), одамлар боласини ўқут, дейдур-а. ЗИЁЛИ. Ҳозир янги ва бошқа бир замондир. Бу замонга илм ва ҳунарсиз халқни бойлиги, ери ва асбоби кундан-кун қўлидан қетгандек, ахлоқ ва обрўйи ҳам қўлдан чиқар, ҳатто, дини ҳам заиф бўлур. Бунинг учун биз мусулмонларни ўқутмоқға саъй қилмоғимиз лозимдур, ваҳоланки, дини шарифимиз ҳар нав нафлик илм ўқумоқни бешикдан мозоригача бизларга фарз қилгандир. Бу ҳукм — ҳукми шариатдир. Биз мусулмонларга, алалхусус, бу замонда икки синф уламо керакдур: бири олими диний; дигари олими замоний. Олими диний: имом, хатиб, мударрис, муаллим, қози, муфти бўлуб, халойиқни диний ва ахлоқий ва руҳоний ишларини бошқарар, бу синфга киратурғон талабалар, аввало, Туркистонда ва Бухорода илмий, диний ва арабий ва бир оз русча ўқуб, сўнгра Макка, Мадина, Миср ва Истанбулга бориб, улуми динияни хатм қилсалар керак, ёки комил мулло бўлсунлар (бой мудрайдур). Англадингизми бой? BOY (бошини кўтариб). Ҳа, ҳа, айтаберинг, қулоғим сизга. ЗИЁЛИ. Олими замоний бўлмоқ учун болаларни, аввало, мусулмоний хат ва саводини чиқаруб, зарурияти диния ва ўз миллатимиз тилини билатурғондан сўнгра ҳукуматимизни(нг) низомли мактабларига бермоқ керакдур, яъни гимназия ва шаҳар мактабларини ўқуб тамом қилғонларидан сўнг, Петербург, Масков дорилфунунларига юбориб, доктурлик, закунчилик, инженерлик, судьялик, илми санъат, илми иқтисод, илми ҳикмат, муаллимлик ва бошқа илмларни ўқутмоқ лозимдир. Русия ватанина ва давлатина билфеъл шерик бўлмоқ керакдир ва давлат мансабларига кирмоқ лозим. Токи маишати эҳтиёжи замонамиз тўғрисида ватан ва миллати исломга хизмат қилинса ва ҳам давлати Русия подшоҳлик мансабларига кириб, мусулмонларга наф еткурулса ва ҳам давлати Русияга шерик бўлунса, ҳаттоки, шул тариқа ўқуган мусулмон болаларини Фарангистон, Америка ва Истанбул дорилфунунларига тарбия учун юбормоқ керакдур. Ҳазрат пайғамбаримиз: илм Хитойга ҳам бўлса, талаб қилингиз, демадиларми? (Бой уйқуда). Бул ишлар бўлмас, магар пул ила, сиздек катта бойларни ҳиммати ила, чунончи, Қафказ, Оренбург ва Қозон мусулмонларини бой ва аҳли ғайрати илм йўлига кўп пуллар сарф этарлар ва камбағал болаларини ўқутдирарлар (бойга қараб), албатта сўзларимга тушунгансиз, жаноби бой. Бой бова, ҳой! BOY (мудрайди, бош кўтариб, эснаб). Ҳа, ҳа… ЗИЁЛИ: Ал-он биз Туркистон халқига бир ёмон одат борки, бир киши русча ўқуб, подшоҳлик ишига кириб, расмий формасида юрса, масхара қиладурлар, агар извошчилик ва ё қора меҳнаткаш бўлуб, оврўпалиларни эски либосини кийса ва ё ўйинчиларнинг либосини кийса, ҳеч ким бир нима демайдирки, бу камоли нодонлик ва дунёдан хабарсизликдир. Шундай эмасми, бой амаки. BOY (ўлтуриш еридан бир тарафга оғиб ётиб). Хур, хур, хурра, хурра, хурра… ЗИЁЛИ. Илоҳи худоё! Уммати исломияга, хусусан, биз Туркистонликларга раҳминг келсун!.. (рўмоли ила кўз ёшини артиб, чиқиб кетар ). Парда инар ИККИНЧИ PARDA Пивахона манзараси: бойвачча ила уч нафар ўлтурарлар. ТАНГРИҚУЛ. Бу оқшом, билмайман, нима учун ичкилик мени тишламайдур: Намози дигардан бери бир дюжина шишани бўшатдим. Даюсни пивоси қулоғимни қизитмади. Тўлдир, ичайлик (Нор қадаҳларни тўлдирар). ҲАММАСИ. Тошмурод бойваччани саломатлигига ура! Ура! Ура! (ичарлар). ДАВЛАТ. Жўралар. Манувни ичдим, энди йодимга Лизажон тушди. О, Лизажон! ҲАММАСИ. Оҳ, Лизажон, воҳ, Лизажон, қайдасан? NOR. Золим фалак фироқиға куйдирди мани; биллоҳки, келмаса, бўмийди. ДАВЛАТ. Бу доду бедод ила ҳеч нима бўлмас. Хўжайинни чақирармиз, отам ўлди базми қилармиз. NOR. Қўлингни бер, эй, номард, топдинг (қўлини сиқар). Бўлди. ДАВЛАТ. Эй, тўтабурут Тангриқул. Даминг чиқмайдур. Шунча одам сўзини ўғирлаб ўлтурасан. Эрга навбат, шерга навбат. Гап бериб ўлтур. Yo бу одамларни писанд қилмайсанми? Бизларни ҳам ёнимизга беш тангалик ақчамиз бор. Жўра! Бу мастлик ростликдир. Қовоғингни очиб ўлтур. ТАНГРИҚУЛ. Жўралар. Сизлардан яширатурғон сўзимиз йўқ. Тўғрисини десам, мануни ичдим, қулоғим қизиған, сен Лиза дединг, энди ўзим шунда бўлсам-да, ҳушим Лизага, то Лизани келтурмасанг, мани гапиртуролмайсан. Аммо гап келтурганингга, Давлат зўр! ДАВЛАТ. Ғам ема, муддаонг Лиза бўлса, шул замон ёнингга кўрарсан, келмасами? Бошини оларман. NOR. Бойвачча! Баришнага тобингиз борми? ТОШМУРОД. Майли, одам юборинглар, базм қилсун. ТАНГРИҚУЛ. Гап, гап ила вақтни ўткарарсизлар, буюратурғон бўлсанглар, буюринглар, эртароқ келсун, кайф қилайлук (Давлат қўнғироқ чалар. Артун армани майхоначи кирар). ARTUN. Нима дейсан? ДАВЛАТ. Лизага бировни юбор, келсун. ARTUN. Бунда? ДАВЛАТ. Ҳа, мунда келтурмасдан мозоргами кетурардинг? ARTUN. Извинит сурушдим-да. ДАВЛАТ. Бўл. Бўл. Бировни юбор. ARTUN. Баҳ, не вор, билурсин, Лиза банга демишки, ўн беш манатсиз банга киши кўндарма. Ҳа, ўн беш манат-да ва файтун пулини-да вер, гейин Николайи кўндараюм. Лиза ўлмаса, бошқасини гетирсин, кайфинг нечик? ДАВЛАТ. Аввал келтуруб, сўнгра пулни олсанг бўлмасми? ARTUN. Давлат зўр! Бан сана демишимки, Лиза ақча олмайинча гелмаз, бана не? Сен ўзинг билирсанки, у гавур қизи, баним дегил. ТАНГРИҚУЛ. Артун. Бир оз тўхта, пул берамиз. ARTUN. Бош устина, ҳозирам (чиқар. Жўралари кайфлари учуб, сукут этарлар). ДАВЛАТ. Суз, ичайлик! (Нор сузиб қуяр.) ТАНГРИҚУЛ. Пулни пешаки талаб қилгани ишни белини синдурди. ДАВЛАТ. Иш аксига олса, шундай бўлур. Пулларинг борми? Ҳаммаларинг чиқаринг (ҳаммаси чиқаради, Давлат санар, беш сўм етмас). Бу минан ҳеч нима бўлмас. Бир иложини топмоқ керак. NOR. (тамаъгирлик ила). Эй, бойвачча, бизлар-ку, камбағал. Сизга нима, киссангиздан пул чиқмайдур? Ана бойбаччанинг ҳоли (қўли ила кўрсатур). ДАВЛАТ. Парво қилма. Нор. Мен бир нимарса ўйладим, агар бойвачча кўнса. ТАНГРИҚУЛ. Нима экан? Нима? ДАВЛАТ. Тўхта, нима эканлигини биларсан. Аввал бойваччани(нг) саломатлигига ичайлик (Тангриқул сузар, ичарлар бойваччанинг саломатлигига). ДАВЛАТ. Бойбачча. Бу кечадек чаҳоршанба сайри ойда-йилда бир бўлур ва (ё) йўқ, бир кеча минг кеча бўлмас, агар қабул қилсангиз, Тангриқулни сизга қўшарман. Бирга бориб, отангизни сандуғини кўрсатурсиз. Бошқа ишни Тангриқул бажарадур. ТОШМУРОД. Тангриқул ака, борасизми? ТАНГРИҚУЛ. Улфатлар буюрса, у дунёга бораман. У-ку сизнинг ҳовлингиз. ДАВЛАТ. Сен нима дерсан, Нор? NOR. Мен ҳам кўпни бири, бор десанг, борарман. ДАВЛАТ. Йўқ, икков бас. Кўрганлар бадгумон бўлмасин. Букунни эртаси бор. NOR. Бойбачча! Отангиз сандиғини жойини биласизми? ТОШМУРОД. Отамнинг ётатурғон уйинда. ДАВЛАТ. Ётатурғон уйни неча эшиги бор? ТОШМУРОД. Уч. ДАВЛАТ. Қайси эшикдан кирасизлар? ТОШМУРОД. Эшикнинг бири онамнинг уйиндан очилур, мен кириб, ҳовли тарафидаги эшикни очарман, сўнгра Тангриқул акам кирар. ДАВЛАТ. Баракалла! Илгари ҳам ўғирлик қилганга ўхшайсиз. Нор! Тўлдур, ичайлик! (Нор тўлдурар, ичарлар. Тангриқул ва Тошмуродга қараб) Энди борадургансизлар? ТАНГРИҚУЛ. Албатта. Бормай нима бўлубдур (Давлат тўппончасини бойваччага берар. Нор этик соғидан пичоқни олиб, Тангриқулга берар. Алар эҳтиёт қилиб турарлар). ДАВЛАТ. (иккисига қараб). Йўл бўлсин, ботирлар? ТАНГРИҚУЛ. Олгани (Давлат Тангриқулни бир четга олиб, ишорат ва хуфия маълумот ва амр берар). NOR. Омин, оллоҳ… (Ҳаммаси) Оллоҳу акбар. (Давлат фотиҳа берар). Парда инар УЧИНЧИ PARDA Одат бўйича бой ётар каравот устига уйқуда, уйни бир тарафига сандуқ. Тошмурод бир эшикдан оҳисталик ила кирар, бу тараф, у тарафга қараб, бошқа бир эшикни очар ва бир четга турар. Тангриқул кирар, қўлида калид ва темир асбоб, белига пичоқ, сандиқ тарафига бориб, калид солар, сандиқ очилмас. Тошмуродга қарайдур. Ишорат ила маслаҳат сўрайдур. Тошмурод сандуқни темир асбоб ила синдирмоқға амр берар. Тангриқул темир асбоб ила сандуқни синдирар. Сандуқни овози ила бой уйғонур. Бой чўчиб турар, калтакни олиб, вой, вой деб Тангриқулга югурар. Тошмурод калтакни келиб ушлар. Тангриқул пичоқ ила бойни қўлтиғига урар. BOY (тарақлаб йиқилар). Воҳ, жоним (жон узар типирлар, хириллар. Тангриқул сандиқдан танга халтасини кўтарар, пичоқ ва темир асбобни ўзига беркитар, ташқаридан бир неча одам товуши эшитилур). ОДАМЛАР. Нима гап, биров дод деди? (Бир неча эркак ила бой хотуни кирарлар, Тангриқул ила Тошмуродни кўрарлар). ТАНГРИҚУЛ. Тошмурод, от! (Тошмурод ҳавога тўппонча отар ва ҳозир кишиларга силоҳ кўрсатиб қочарлар). БОЙВУЧЧА. Вой, золим дастидан! Бу қандай кун эди, вой дод! (Чапак чалар, бой устига ўзини ташлар, юз ва сочини юлар). Ҳе, жувонмарг Тошмурод! Қон қус! Қошки чечакда кетсайдинг! Вой, падаркуш! Тошмурод! Вой, дод-эй! ДОМУЛЛА (кирар). Онажон, сизга сабрдан бошқа чора йўқ. Бу бадбахтлик ва мусибатга сабаб жаҳолат ва нодонликдир, бемаънилик ва тарбиясизликдир. Уйингизни нодонлик бузди. Ўғлингизни беилмлик Сибирга юборади. Жонингиздан азиз фарзандингизни тарбиясизлик балоси сиздан умри айритадур. Болангизни отаси тарбия этмади, ўқутмади. Охири балога учради, ёмон рафиқлар йўлдан чиқардиларки, қурбони жаҳолат бўлдингиз. БОЙВУЧЧА (тўлғониб). Ой, вой-вой болам! Вой бойим, оҳ, вой у-у-у! ДОМУЛЛА. Бойингиз-да насиҳатга қулоқ солмади ва охири ушбу ёмон ҳодиса пайдо бўлди. Endy сизга, очиғи, сабрдан бошқа илож йўқдир, онажон. Оллоҳ сизга сабр берсун. БОЙВУЧЧА (камоли бетоқатлик илан оҳ-вовайло этар). Дод, вой болам! Вой бойим! Иккисидан ҳам айрилдим, эримни мозорга, боламни Сибирга юборарлар! Вой, вой, вой у-у-у!.. ТЎРТИНЧИ МАНЗАРА (Иккинчининг айни, майхона) Нор, Давлат ичиб, ашула айтиб ўлтурар. Тангриқул ва Тошмурод писиб бориб кирар, тўппонча ва қонлик пичоқни бир четга яширар, ҳамённи чиқариб, стол устига отар; ўлтурарлар. ТАНГРИҚУЛ. Чилим келтур-эй! Артун чилим келтурур, чекарлар. Артун кетар. Тангриқул Давлатни бир тарафга олиб, хуфия бўлган ишларии сўйлар, ишоратлар қилар. Давлат «бечора» деб хуфия сўйлаб, ишорат ила хотиржам қиладир. ТАНГРИҚУЛ (ҳамённи очиб кўриб, суюнар, Тангриқул ва Тошмуродни елкасига қоқар). Баракалла, баракалла (Давлат занг чалар, Артун кирар). ARTUN. На буюрарсиз? ДАВЛАТ. Ма, пулни ол, тезлик илан Лизанн келтур! ARTUN. Бош устина. Ҳозир келур (пулни олар, ичарлар. Лиза кирар). LIZA. Добрий вечрим! (ҳаммаси-ла кўришар). ДАВЛАТ. Исприздим, испасибо, испасибо, прихал… LIZA. Мэрси (ўлтурар). ДАВЛАТ. Суз, Лизанинг саломатлигига. NOR (сузар, чўқиштириб). Лизанинг саломатлигига ура, ура (ичарлар). Нор ашула ўқур, ташқаридан ҳуштак садоси келар, оёқ товушлари эшитилар. Мажлисдагилар саросима, ҳайрон бўлар. Силоҳлик политсейскилар, пристуф, қоровуллар бостириб кирарлар. Лиза очар. Полиция тўрт нафарни ушлар, баъзиси буюмларини ва ҳар тарафни ахтарур, қонлик пичоқ ва тўппончани топар. Тўппончани пристуфга топширар. Искаб кўрар, ўқини бўшатар. Тангриқул ва Тошмурод қочар. Қоровуллар ушлар. Тошмурод ҳўнгир-ҳўнгир йиғлар, бетоқат бўлур. Пристуф ишорат қилур. Қўлкишанни келтириб, Тангриқул ва Тошмуродга урарлар. Башка иккисининг қўли боғланур. Пристуф гуноҳкор ва қоровулларни саф қилдирур. ЗИЁЛИ. (кирар, гуноҳкорларга қараб афсус қилур. Одамларга қараб). Илм ва тарбиясиз болаларни(нг) оқибати шулдир. Агарда буларни отаси ўқутса эди, бу жиноят ва падаркушлик алардан содир бўлмас ва булар ичкиликни бўйла ичмасди, хун беғайри ҳаққин қилмас эди. Умри борича Сибир ва бандға ва қиёматға жаҳаннамға қолмас эди. Агарда булар ичкилик ичмаса эди, дунё ва охиратда илалабад азоб ва меҳнатда қолмас эди. Оҳ, ҳақиқатда бойни ўлдирган ва бу йигитларни азоби абадийға гирифтор қилган беилмликдур. Бизларни хонавайрон, бачагирён ва беватан ва банди қилғон тарбиясизлик ва жаҳолатдур: беватанлик, дарбадарлик, асорат, фақру зарурат ва хорликлар ҳаммаси илмсизлик ва бетарбияликнинг меваси ва натижасидур. Дунёга тараққий қилган халқ илм воситаси ила тараққий қилади. Асир ва забун бўлганлар-да беилмликдан. Модомики, бизлар тарбиясиз ва болаларимизни ўқутмаймиз, бул тариқа ёмон ҳодисалар ва бадбахтликлар орамизда доимо ҳукм-фармо бўлса керак. Бу ишларни йўқ бўлмоғига ўқумоқ ва ўқутмоқдан бошқа илож йўқдур. Оллоҳу таоло бошқаларга ҳамиша ибрат ва сизларга сабр бергай. ПРИСТУФ (амирона). Ҳайда, турма, марш (йўналадур). Парда инар Қозоқ қариндошларимизға очиқ хат Азиз қариндошларим! Мусулмон биродарлар! Ҳаммангизға маълумдурки, Туркистон, демак — туркий эл бўлиб, мундаги халқнинг қозоғи, қирғизи, сарти, ўзбеги, туркмани, татари — ҳаммаси аслан… жаҳонгир… Темурнинг авлоди ёки оға-инисидурлар. Туркистондаги араб, хўжа ва сайидлар-да ўз тилларини йўқотиб, балки бил-кулли турклашиб ва ҳатто, арабликларини эсларидан чиқориб… ҳар жиҳатдан бирлашиб кетгандурлар. Туркистоннинг энг оз шаҳарларида ва баъзи тоғларида бир оз форс, яъни тожиклар борки, алар ҳам камолан мусулмон ва сиз ила ҳаммазҳабдурлар. Тирикчиликларининг ўзбеклардан фарқи йўқ даражададур. Bourlar! Билингки, ҳозирда Туркистондаги барча халқлар учун мухторият эълон қилинди ва сиз билингки, ҳақ олинур, берилмас. Инчунин, мухторият-да олинур, берилмас. Ya’ни мухториятни Туркистон болаларининг ўзи бирлашиб, ғайрат ила олурлар. Албатта, бошқалар тарафидан берилмас. Бошқаларнинг қўлидан келса, бермаслар. Биз бўшлик қилсак ва Туркистондаги халқлар бирлашиб, мухторият йўлиға саъй қилмасак, албатта, ҳозирги қоғоз устидаги мухториятимизни ҳам йўқ қилурлар, бул албатта, шундайдур ва бул сўзга ҳеч ким ихтилоф қилолмайдур. Энди ишлар шу ҳолда экан, биз ҳаммамиз, яъни қирғиз, қозоқ, ўзбек, туркман, араб, форс, хуллас, Туркистондаги, Қозоғистондаги ва Туркманистондаги барча мусулмонлар ва ҳам мундаги яҳудий ва христианлар бирлашиб, иттифоқ ила шу мухториятнинг амалға келишиға саъй ва эҳтимом этмоғимиз лозимдур. Агарда бизга ўз бошимизға, шариат, урф ва одатимизға мувофиқ тирикчилик қилмоқ керак бўлса, ҳаммамиз вақтли низў ва «манман»лиқни қўйиб, ҳамма нарсани эсимиздан чиқориб, ёлғуз «муҳторият» учун ҳар нимарсамизни фидо этмоғимиз лозимдур. Мундай фурсат ва замоннинг бизға қайтиб келиши маълум йўқ, қадрини билиб ишламоқ керакдур. Вақт ўтгандан сўнгра ўкинмоқ фойда этмас. Шуни-да билингки, қозоқ ўз бошиға, шаҳар халқи ва атрофи ўз бошиға ойрилиб, бошқа-бошқа мухторият қилмоқчи бўлганда, иккиси ҳам муддаоға етмайдур. Сиз, қозоқ қариндошларимиз, оре, чўлдасиз, аммо сиздан бир кўп, халқлар ҳам шаҳарларда ва шаҳарлар теварагиндадур. Тирикчилик шундай нимарсаки, чўл ила шаҳар ва қишлоқ халқини бир-бирига боғлагандир. Бир-биридан ажралиб яшаёлмайдур. Шаҳар халқи ила бирлашиб мухториятни бошқарғанда сизларға зарар келмай, балки фойда келур. Мухториятни бошқармоқ учун ёлғуз сиз-да кифоят этмаганингиз каби, ёлғуз шаҳар ва атрофидаги халойиқ ҳам кифоят эмас, балки иккингиз-да кераксиз. Шуни-да билингки, сизлар турғун халқ ила бирлашиб мухторият қилган ила сиз ила турғун халқ учун биргина нав’ қонун бўлмай, балки сизнинг тирикчилик ва одатингизға мувофиқ алоҳида сиз учун нафълик қонунлар ёзилур. Шариат ҳам кўчма ва чўл мусулмонларининг урф ва одатлариға кенглик берғондир. Сиз ўйламангки, турғун халқи ва ё шариати бизни қисадур. Йўқ, билъакс, сизға кераклик одатларингизни сизға қолдириб, сиз учун сизнинг зиёли вакилларингиз қонунлар тузайдурлар. Тоғ ва шаҳар халқлари учун-да, бошқа-бошқа қонунлар тузалур. Ҳатто, Туркистондаги баъзи уезд ва шаҳарлар учун алоҳида қонунлар тузалур. На учунки, ҳамманинг тирикчилиги бир эмасдур. Яҳудий ва христианлар учун-да, бошқа қонунлар туза олур. Ҳар бир халқнинг одат ва мазҳабиға риоя қилинур. Хулоса: мухториятни миллат мажлиси ҳар бир халқнинг нафъини кўзда тутуб; қонун чиқарар. Агарда сиз, қозоқ биродарлар, турғун халқдан ажралиб, ўзга мухторият қилурмиз десангиз, мундан сиз-да ва турғун халқ-да зарар кўрар ва эҳтимолки, иккингиз-да мухториятдан насиб бўлмас, азбаски куч таралур. Бобокалонларимизнинг машҳур насиҳати бор, у ўз ўғуллариға қилиб эдики, бирлашингиз. Масалан бир даста таёқни бирга боғласангиз, кимса синдиролмас. Агарда ажратсангиз, бирин-бирин ҳар ким синдурар. Мана, бобонгизнинг буйруғи. Чироғларим! Бошқа халқлар, масалан, серблар, итальянлар, арманлар, славянлар, поляклар ва бошқалар, ҳатто, дунёнинг у бир учидаги қариндошлари ила бирлашур эканлар, бошқа катта ва қувватли давлатларга тобе’ бўлуб, ютилуб, ҳатто, тилини йўқотган ўз жинсдошларини ажратиб олиб, бирлашмоқға жон ва кучларини сарф этар эканлар, биз ўз ичимиздаги қариндошларимиздан айрилсак, уятдур, аҳмоқлиқдур. Турк томуриға болта урмоқликдур. Онгли қозоқлар ўйласинлар, тарихга қарасинлар, зиёли қозоқлар, Оврупонинг ихтилоф солиб, миллатларни ажратмоқ сиёсатиға ва икки юзлигиға қарасунлар эди. Бирлашғон Туркистон халқининг бўлунмоқиға ўзимиз сабаб бўлмасак эди. Барча ихтилофчилар ва бошқалар-да, албатта, зарар кўрарлар ва алар ила баробар татарлар-да, биз-да, мундан зарар кўрурмиз ва ихтилофимизнинг жазосини тортармиз. У кунларимиза йиғлармиз, аммо фойда этмас. Чироғларим, бирлашайлик! Кўрасиз, бу кунги руслар-да бирлашмоқдадурлар. Энди бирлашмоқ замонидир. Агарда сиз айрилсангиз, туркман қариндошлар-да айрилса, Туркистон турклари уч ерга бўлиниб кетар ва барчаға мухториятдан насиба чиқмай қолур. Еттисувдаги мусулмон қариндошларга ҳам айтатурғон сўзим шулдур. Ондаги христианларға келгунча, алар билсунларки, Еттисувда кўп бўлсалар-да, бутун теваракларини мусулмонлар айлантириб олғон ва аларнинг-да бизнинг мухториятға қўшилмоқлари, албатта, ўзлари учун лозим бўлғонидек, Туркистоннинг бошқа жойларидаги руслар учун-да фойдаликдур. Чунончи, алар қўшилса, миллат мажлисинда рус аъзолари кўпаюр. Бизнинг мухториятимиз жорий бўлғондан сўнгра, Еттисув русларининг қўшулмасликлари асло мумкин эмасдур. Ёлғуз сиз ила биз эмас, бутун Русия мусулмонларининг бирлашмоқлари шаръан ва ақлан фарздур. «Оллоҳнинг ипига бирлашингиз ва тарқалиб кетмангиз» Тангрининг сўзидур. Бошқа газеталарнинг кўчирмаклари-да ражо ўлинур. Сарт сўзи мажҳулдур Ул зоти анвар амири Бухоро ҳазратларининг ҳузури ҳумоюн русча таржимони муҳтарам Баҳромбек қоровулбеги жаноблари: «Биз Туркистон ва Бухоро халқининг турклиги маълум бўлуб туруб… на учун сарт атайдурлар?» — деб мўтабар «Шўро» мажалласининг 1911 йил 16-ададинда савол этиб эдилар. Мазкур мажалланинг 19-ададинда «Ойна» муҳаррири тарафидан «Сарт сўзи мажҳулдур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзилиб эди. «Шўро»нинг 24-ададинда самарқандий марҳум Бақохўжа тарафидан «Сарт лафзи аслсиздур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзилиб эди. Мўтабар «Таржумон» муҳаррири муҳтарам Исмоилбек жаноблари «Таржумон»да «сарт» атамоқни дуруст эмаслиги тўғрисинда бир неча дафъа ёзиб эдилар. Сарт ҳақиндаги туркий мақолаларнинг натижасини мўтабар устод Исмоилбек жаноблари тафсили илан Тошканда чиқатургон «Туркестанский курер» русча жаридасинда ҳам ёзиб нашр қилдуруб эдилар. «Ойна»нинг (?) рақаминда яна ушбу тўғридан жаноб Баҳромбек қоровулбеги сўз қўзғотиб эдилар. Тотор муаррихи муҳтарам Аҳмад Заки Валидий жанобларининг Самарқандда келганларинда сарт сўзи ҳақинда баъзи муколималар ҳам бўлуб эди. Туркистон ёшларидан ушбу тўғрида бир неча эътироз — «прўтест» номалар ҳам келиб, у жумладан Тошкандникини. «Ойна»да ёзилди. Яна ушбу тўғридан идорада саволлар келган сабабли «Сарт масаласи» ҳақинда қисқалик ила минбаъд ёзилатургон нимарсалар хулоса қилинди. Ва ушбу тўғридан асослик нимарсалар ёзатургон азизлар учун «Ойна» саҳифалари очуқдур. Энди матлабға келайлук. «Ойна» муҳаррири тарафидан 19-адад «Шўро»да ёзилғон сўзларни мазмуни шул эди: фикри ожизича, туркистонийларнинг сарт аталишини сабаби маълум йўқдур. Бу исм шимол халқи яъни қозоқ ва тотор қардошларимиз тарафидан Туркистоннинг шаҳар халқиға берилган исмдур. Ушбу бобдаги мулоҳазалар шул тариқа хулоса бўлунур: 1) қазоқ ва тоторлар Туркистон халқининг хоҳ турк ва тожик ё араб бўлсун, сарт дерлар; 2) (ўқиб бўлмади); 3) Туркистон жанубидаги Балх, Бадахшон ва Чаҳор-вилоят халқики, аксаран туркча сўйлашурлар ва ўзлари Афғонистон табъасидурлар, туркистонийларни ўзбек дер, Афғонистоннинг афғон, тожик, ўзбекча сўйлайдургон барча халқи туркистонийлариинг ўзбак ва турк дер… Сарт деган сўзни абадан билмайдурлар; 4) Кафкоз, Эрон ва Ҳиндистон халқи сарт калимасини билмайдурлар, фақат туркистоний, турк ё тожик дерлар; 5) туркистонийлар бир-бири ила сўрашганда: «Ўзбекмисан тожик?», «Мулломисан хожа?» — деб сўрайдурлар. Туркистонда саййидларни «хожа» дерлар. Хожасиз араблар-да бордур; 6) Туркистонда машҳур 92 қабила — уруғнинг исми машҳур бўлуб, онинг ичинда «сарт» йўқдур. Хонлар замонинда жулус ҳангомида бу 92 қабиладан мурраххас ва оқсоқоллар Самарқандда жамланиб янги амири(нг) «хон» кўтариб «жулус» маросимини ижро этардилар. Самарқанд Тахти Темурийсинда жулус этган Бухоро хонларининг энг охиргиси амири ҳозирнинг жадди Музаффархондур. Самарқанд Бухоро ҳукуматининг Маскови эрди. Амир Музаффар марҳумнинг таърихи жулуси: Баҳри таърихи жулусаш омад. Шанбау моҳ раббиус-соний. (1277 ҳижрия.); Туркча таърих шеърияси: Шоҳ мулку иқбол ила Ўлтурди Кўктош устина. Кўктош амир жаҳонгир Темур Соҳибқирондан қолма тош — бир тахтдурки, Туркистондаги турк элларидан 92 уруғнинг оқсоқол ва баковуллари йиғилиб, янги хонни оқ бир намад — кача устинда ўткузуб, 92 уруғ мураххаслари качани бирдан кўтариб, янги хонни Кўктош тахтина миндурарлар эди. Ва бу ондан эътиборан хон ва амир эълон қилиниб, нақора, карнай қоқилиб чолинарди. Амир ушбу 92 нинг оқсоқоллариға олтун ва хилъат, от ва туғлар бериб, алардан байъат оларди. Ва хон кўтармоқдан аввал 92 нинг оқсоқоллари баъзи бир сўзу одатларни риояти учун амирдан ваъда ва сўз олар эканлар. Бу 92 сўзи ал-он халқ оғзинда мавжуд ва мақоллар ҳукминдадур. «Тўқсон иккини ичинда… деди», «Бу ер 92 ни йиғилган ери, сўзингни билиб сўйла», «Сан бадзот, шажаранг 92 ға етмайдур». 7) «Темурнома» ва амсолий китобларда сарт исми мавжуд (ва) уруғлар ичинда кўрулмайдур; 8) Туркистон шимолиға охирги вақтларда сарт сўзи эшитилиб, аммо Туркистон жануби ва ғарбида халқ оғзинда йўқдурки, Туркистон шимолиға бу сўзни жорий бўлғони қазоқ, тотор ва руслар сабабидандур. Масалан, Тошканда «сарт арбаси», «сарт чойи», «сарт одати»… дейилган ҳолда Самарқандда «мусулмони ароба», «мусулмон шаҳри», «мусулмон одати» дерлар; 9) Бухоро ўлкасинда сарт сўзи мутлоқ йўқ. Халқ ўзбек, тожик, қазоқ, туркман, араб қабилалариға мансуб кишилар бўлуб ва шу исмлар ила аталурлар; 10) Туркистоннинг қаю бир чўл ва тоғ ё маъмур ериндаги 60—70—100 ға киргон кишидан «сарт» сўзи сўралсун, билмайдур. Аммо олчин, барлос, туёқли, қипчоқ, хитой, турк, қавчин, сарой, манғит, қорақалпоқ, минг, юз, қирқ, ўроқли, ойтамғали, қўштамғали, найман, қангли, мўғул ва буларға ўхшаш асомаи қабила, уруғ исмларининг машҳури ва аларнинг туганмас шўъба ва шохаларини баён қилган ҳолда бу «мажҳур сарт»ни аслан тилға олмайдур. Қари кишилар: фалона аслан ўзбек ё тожикдур, дер. Асло сарт демас ва сартни билмас, сарт деган қабиладан бехабардур; 11) сарт сўзини ҳозирги мафҳумидан хабардор туркистонлилар гумон қиладурларки, сарт сўзи туркистоний деган сўзни русча таржимаси бўлса; 12) матбуотдан бохабар Туркистон ўзбек ва ё тожик ва ё арабға «сарт» деб хитоб қилинса, ўзлариға ор ҳис этарлар. Албатта, бир кишини ота-онаси берган исми бўлуб ва они мансуб бўлгон қабила ва уруғи бўлуб туруб, они бошқа бир исм ила чақириб ва номаълум ва ё маълум бир қабила исмини онга тақилса, они хушланмасға ва эътироз қилмоқға ҳақи бўлса керак; 13) Туркистон халқидан ўзини билатургонлари қабила ва уруғига у қадар биноси борки, бошқа қабилаға қиз бермайтурғонлари бордур. Қизни ўзи хоҳлаб теккан бўлса, қабила орасидан ақча жамлаб даъволашиб чиқориб оладурлар. Қабиласининг исмини ва етти отасининг отини билмайтургонларни қул — марқуқ дерлар. «Шўро» мажалласининг 1911 санадаги 24-ададинда самарқандий марҳум Бақохожа жаноблари «Сарт лафзи аслсиздур» унвони ила баъзи нимарсалар ёзиб эдики, андан минбаъд ёзилатургон моддаларни хулоса қилармиз: 1) ўтган саналарда сарт сўзи ҳақинда руслар орасиға мубоҳаса бўлуб, «Туркестански ведомости» русча — жаридасида ҳар ким ҳар нима ёзиб ва ҳар нав’ фаразиётлар жорий қилиниб эди. Қазоқ биродарларимиздан даъво вакили жаноб Шерали Лапин ёзиб эканки, сарт сўзи ҳақорат сўзларидан бўлуб, «сариғ ит»дан ахуз муҳаққақдур. Бу лафзни истеъмол қилмасға керак. Ҳозир Туркистонда жорий турки — ўзбаки шевани «сартски» ёинки «сарт тили» демасдан «ўзбаки тил» деб аталсун; 2) Астрўмуф жаноблари «Сартлар» исминда тахми-нан 300 саҳифалик русча бир китоб тасниф қилгандурлар. Ушбу китобға мазкур жаноб Шерали Лапин тара-фидан бир неча эътироз ва баҳслар бўлгандур. Аммо жаноб Астрўмўф, сартлар ким эканлигини исбот қилиб бир жойға қарор берганлари йўқ ва китоблари ҳар наф’ ихтилоф ва фаразиёт ила тўладур; 3) Астрўмўф жанобларини «Сартлар» китобидан ва бошқа бир неча русларни ёзган китобидан маълум бўлурки, Фарғона ва Сирдарё вилоятларининг халқи «сарт» бўлуб, Самарқанд ва Бухоро ўлка — вилоятларининг халқи ўзбек ва тожикдурлар; («Ойна»: Аммо тарих ва адабиётдан бехабар рус ва тотора рабта беш вилоят Туркистони Русий ва Бухоро хонлиги халқини(нг) айирмасдан «сарт» дерларки, бир маҳзи асари ғафлат ва бутун ғалати фоҳишдур. Фарғона ва Сирдарё халқининг сартлиғи маълум йўқдур). 4) Геер жаноблари «Туркистон саёҳатномаси»да ёзадурки: «Сартларни асл ва насаблари масаласиға ҳозиргача уламо тарафидан файсал берилган йўқдур. Аларни насаблариға тейишли ҳар нав баёнотдан сиҳҳатға яқини шулки, Туркистоннинг асл халқи тожик бўлуб, сўнгра турк — ўзбек халқи тасхир қилиб олиб ва бу икки халқни бирлашганидан пайдо бўлган халқларни «сарт» аталиши тахмин ва гумон қилинур; 5) Вамбери жаноблари ёзадурки: «Сартларни Бухоро ва Ҳўқандда тожик атайдурлар. Инчунин жаноб Лазар Будагўфни ва Шайх Сулаймон Бухорий жанобларининг луғатларидан маълум бўлурки, сартлар аҳли форс ва тожик эронийлардан иборат бўлса, ҳолбуки эронийлар форс ва тожикдурлар; 6) Логофет жанобларининг «Бухоро хонлиғи» ном русча китобинда Туркистонда мавжуд турк-ўзбек қабилаларини теъдод этибдурки, «сарт» қабиласи йўқдур; 7) «Шайбонийнома» соҳиби Muhammad Солиҳ, Алишер Навоий, Бобурхон, Абулғозихонлар туркдурлар, буларнинг таълифотлариндаги сартлар ким бўлур, ажабо? Албатта, булар Туркистоннинг тамом ўзбек ва турк халқини(нг) ва ўз жинсдошларини(нг) сарт демаганлар. Бунлар эронийларни ва ё бошқа бир тоифани (уруш замонидаги душманларини) мақоми таҳқир ва очиқда сарт деган бўлсалар керакки, «Шайбонийнома»дан шундай билунур; 8) (ўқиб бўлмади); 9) алҳосил, ушбу кун Туркистони Русийнинг беш вилоятини ва Бухоро хонлигининг барча турк ва ўзбек халқини «сарт» демак ва ёзмак инсофсизлик, истибдод-ройъи боиси шубҳа ва тафриқадур, буюк хатодур, вассалом. Марҳум Бақохожанинг сўзи мунда тамом бўлди. Юқоридаги ёзилган сўзларға қараганда, маълум бўлурки, сарт сўзи ҳақиқатан номаълум ва сарт аталмиш кишилар ёинки сартлар букунги Туркистони Русий ёинки Турон, Хоразм ва Бухорода абадан йўқдур, балки бир замонлар бор эмишлар-да, қавми таб’ ёинки ҳун, ҳамирий, осурий, бобилий… лардек дунёдан бил-кулли сафар этиб, жойларида бошқалар келубдурлар. Тарихға қаралса, букун мусаммаси йўқ кўб исмларға учралурки, сарт исмида Туркистонда «исми бемусамма» ҳукминдадур. Сартликни бутун Туркистони Русий ва Бухоронинг турк, тожик ва арабдан иборат халқиға тоқатурғонлардан далил сўралса, айтатургонлари албатта шундан иборатдурки: 1. «Шайбонийнома», «Бобурнома», Абулғозихон китобларинда баъзи бир туркистонийларни(нг) сарт аталибдур. 2. Оврупонинг баъзи сайёҳлари ёзибдурларки, Туркистонда шаҳар халқини ёинки форс халқини ё тожирни номаълум замонда сарт атардилар. 3. Номуайян бир замонда Дашти Қипчоқ ёинки Хитой ҳудудидан «сарт» исминда бир тоифа келиб, Туркистонға ерлашиб, сўнгра бошқалар тарафидан ютулуб ва бошқа уруғлар ила аталиб кетгандурлар. Ана, Туркистони Русий ва Бухоро халқиға сартлик исмини тоқатургонларни далили шундан иборатдур. Биз такрор айтармизки, мазкур уч эҳтимолни қайси бири чин бўлган суръатда ҳам нафсул амрда бугун Туронда сарт йўқдур. Ҳамчунонки, бу кун Оврупода ва Озиёда исман «ҳун» йўқдур. Тарих ҳун қавмини сартдан кўра яхши забт этган. Маа фиҳи букун на Оврупо ва (на) Осиёда «ҳун» исмлик уруғ йўқ. Фаразан, сарт қабиласинда бир вақт бор экан, аммо энди сарт уруғи йўқдур. Бу қадар машҳур уруғлар Туркистонда бўлуб ва аталиб туруб, аммо сарт уруғини йўқлиги ва ҳеч бир қабилани «ман сарт» демагани бу кунда сартни йўқлигини ва замонида бўлса-да, мунқариз бўлганини далилидур. Хўб, туронийларни сартлигини даъво этатургонларни далили бўлса, лутфан баён этмоқларини илтимос этармиз. Ва далиллариға қараб, албатта, аҳли қалам муҳокама жорий этарлар. «Сарт» атамоқға ошиқ бўлганлардан баъзан дерларки: «Ҳар ҳолда туркистоний ва бухорийлар охирги замонларда сарт аталиб ва бу исм машҳур бўлубдурки, мунинг тарк этмоғи мумкин йўқдур». Бу сўз бир неча важҳдан тўғри эмас. Масалан, усули жадидчи ёинки тараққийпарвар ва маданияти ҳозира толибларини Туркистонда баъзан кофир «бобий», Истанбулда «мосун», Эронда ҳоказо «бобий» атабдурлар. Ҳолбуки, «бобий» ва «мосун» бошқа, тараққийпарвар мусулмон бошқадур. Бобий ва мосунлик ила фахр қилатургон номусулмонлар бўлганидек, тараққийпарвар мусулмон бобий ва мосунликни ўзиға нисбат беришни абадан қабул qilme6aydur. Энди маданиятпарвар мусулмонларнинг «бобий», «фарра», «мосун» исмлари баъзи халқ тарафидан бизға берилибдур, деб мусулмон исмини қўюб, ўзини «бобий» ва «фарра мосун» атамоғи ва шул номағруб исмларни ўзиға тоқмағи муносибми? Албатта, йўқ дерсиз. Бас, туронийларнинг ўзиға махсус ва машҳур уруғлари бўлуб туруб, мажҳул бир уруғ исмини ўзлариға тоқмасликлари табиийдур, албатта. Дерларки, сарт демайлук-да, на дейлук? Жавоби ниҳоят осон! Туркистон ўзбеклари, тожиклари, араблари, турклари, руслари, яҳудийлари агарда десаларки, биз Туркистонни турк, араб ва форсийни ташхисдан ожиз ва барчасиға умумий бир исм керак. Бул суратда дермиз. Ундай бўлса тўғри «Туркистонли», «Туркистон мусулмонлари» ёзингиз. Йўқ! Бўлмаса, балки бир аср сўнгра Туркистонда мавжуд яҳудий, рус, турк, тожик ва араблар бир либос ва бир ҳайъатға кирар-да, сиз яна барчасини «сарт» атарсиз. Тотор муаррихларидан муҳтарам Заки Валидий афанди «сарт» иборати тўғрисинда тақрибан шундай деюр: «Бир замонлар Туркистон халқи сарт бўлганлар. Аммо Чингизлар ва мўғулларни истилоси сабаби-ла исмлари алмашгандур. Самарқанд ва Бухорода сарт йўқ ва ҳам тожик ва араб ва ўзбеклар сарт эмас. Ҳўқанд ва Тошканд халқи сартдур, азбаски, алар уруғини билмайдур ва ҳам алар на турк ва на ўзбек ва на тожик ва арабға ўхшайдур. Сарт исмлик қабила Туронда бўлмаса-да, эски китобларда бор». Юқоридаги рўзлар мунга жавобдур. (Бақияси бор) Маҳмудхўжа Шердор мадрасаси Ушбу мадрасаи олия Туркистон подшоларидан Имомқулихон ҳазратларининг давринда сипоҳсолор ва ҳам Самарқандға волий бўлғон Абдулкарим Ялангтўш Баҳодир тарафиндан бино қилингандур. Ялангтўш Баҳодир Самарқанд аскари ила Хуросон ва Машҳадни истило этиб, ул тарафдан келтурғон амвол, ғанойим ила Самарқандға ушбу Шердор ва ҳам Тиллакори мадрасаларини бино этибдур. Бу мадрасалар дохилан ва хорижан чиний мулавви коши ила зийнат берилиб кошиларини аксари гўё бугун усто ва санъаткор қўлидин чиқғон кабидур. Тарих биноси Шердор мадрасасини дохилий ва ғарбий тоқинда чиний музойиқ ила зердаги важҳ узра назман ёзилгандур… Шердор мадрасасининг мадхали ва жабҳаси ғарбдаги Мадрасаи Мирзо Улуғбек Кўрагоний мадрасаси моҳазисинда мутаважжиҳ ва иккиси юз ба юз бир шаклда бино қилинган. Иккиси фосиласи юз аршин ва ораси тош фарш қилинган васи’ бир майдондурки, Регистон аталур. Регистоннинг шимоли ва жануби катта йўл бўлуб, шимолидаги каноринда болода зикр қилингон икки мадраса рукн ва зовияларига муқобил Тиллакори мадрасаси мабнидур. Шердорнинг самти хориждан ҳадди ғарбия ва шарқияси 82 аршиндан, шимолий ва жанубий жиҳатлари 95 аршиндан бўлуб, жамъан 779 мурабба’ аршин ерни муҳтавийдур. Шердорни саҳни дохилиясининг ғарбий ва шарқий ҳадлари 54 аршиндан, шимолий ва жанубий тарафлари 52 аршиндан бўлуб, вусъати 2808 мурабба’ аршин ва ери мармар тош ила фарш бўлуб, тўрт жиҳатдан ҳужралар ва тўрт катта равоқнинг жабҳаси ушбу мурабба’ саҳнга мутаважжиҳ ва нафси иморатни ўрни 4910 мурабба’ аршин ерни шоғилдур. Мадраса икки ошиёна бўлуб, 64 ҳужра, икки катта дарсхона, дохилан тўрт катта тоқни мужтамилдур… Пештоқнинг хорижий жабҳасинда меҳробнинг икки тарафинда бир-бириға муқобил йкки шер (арслон) шаклини мусаттаҳ чиний ва кошилар ила арслон рангида мулавван тасвир қилингани учун Мадрасаи Шердор аталибдур. Арслон нақшасининг асари бу кунда ҳам маълумдур. Мадраса ва миноранинг бошқа жиҳатларинда тасвир йўқ ва аксарият ила ояти ҳадис ва тарихи абётни мармарларға музойиқланган ва коши мулавван чинийлар ила ёзилгандур. Мадраса минора ва қуббаларининг бутун sathini араб, эрон, ҳинд услуб наққошиси узра мулаввун чиний ва рангоранг коши ила ниҳоят нафис суратда нақшлангандурки, тўрт аср бўлган бўлса ҳам кошилар офтоб ва ой нурини акс этдурар ва кўзни қамашдурар. Минора мадхалиға етгандан сўнгра минора ичиндаги 56 зина воситасила миноранинг шарафаси устинда минилур. Энди ушбу буюк минора устидан Самарқанд фирдавсмонандининг зумурраддин боғу бўстонлари, хушоҳанг латиф наҳрлари, тўғри ва аважожлик йўлларини тамошо этиб, Самарқанд шаҳри офоқнинг атрошом, соғлом, нафис ҳавосини шимитмали ва бу муборак офоқдаги юзлар ила тариз тоғ парчаларидек мадраса, дахма, қубба, масжидларни сайр қилмали. У муборак қубба, дахма ва буқъалар боний ва сокинларининг мозийға мадфун ва мужассам тарихий ва диний қаҳрамонликларини йод этиб, баҳри таоммиқиға маҳв ва ғарқ ўлмали. Танқид – сараламоқдур Мажалла ва жаридаларнинг катта бир хосияти танқид, яъни сараламоқдур. Саррофлар ақчани, тужжорлар матўни саралаганидек, муҳаррирлар ҳам умумий ҳол ва маишатға тааллуқ нимарсаларни саралайдурки, бошқа сўз ила «танқид» аталур. Масалан, янги мактаб ва муаллимлари ва анда ўқулатургон китобларни маънан тафтиш этиб, андаги нуқсонларни баён этмоқ танқиддур. Таарруз ва душманлик эмас. Агарда шахсиятға тўқунмаса. Аммо бир муаллим ё мударрис ва муҳаррирни ишидан, шахсиятидан халойиқға зарар келса, андан ҳам баҳс ва танқид ёзмоқ шахсий бўлмайдур. Танқид янги ёзилган китоб, жарида ва мажаллаларға-да жорий ва нофеъдур. Масалан, бир муҳаррир ва ё муаллимни саҳвини ва ўз хизматиға бепарволигини ва лозим қоида ва тартибларға амал қилмай, оммаға зарар келтургонини танқид этмоқ боиси ислоҳ бўлур. Бизни Туркистонда янги мактаблар хейле бордур. Янги рисола хейле босилиб турубдур. Жаридаларға мақола ва шиорлар ўқулуб турубдур, Аммо ҳануз танқид давриға етушганимиз йўқ. Иттифоқо, танқид шаклинда бир нимарса ёзилса, бизларға қаттиғ тегар. Ёзганларимизни бузуқлиги ва фикримизни хатолиги, ишимизни ноқислигини бирор киши кўрсатса, аччиғимиз келур. Ва ул одамни душман кўруб, шахсидан нафрат ва фикриға норозилик баён этармизки, бул бизни янгидан ишға бошлаганимиздан, бошқа тил ила ноқислигимиздандур. Биз эскиларни айблаймизки, аларға ислоҳдан сўзласак, чидай олмайдурлар. Аммо ўзимизнинг мақтаб, рисола, таҳрир ва маслакимизни бир киши танқид этдими, чидай олмаймиз, диққат ила мунаққид сўзини тингламаймиз, Мунаққид бизни тўғримизға минг сўз ила баёни муддао этар экан, биз они ичиндан ўн сўзини номаъқул топиб, юзиға урармиз. Ва ёинки важҳсиз онинг сўзини радду ўзиға эътироз этармиз. Агарда ул десаки, ман сизға бир минг калима насиҳат ё танқид сўйладим, дуруст, ўн калимаси сизға бежо эканки, қайтиб олдим, 990 калимасиға на дерсиз? На жавоб берармиз! Танқидни кўтаролмаганимизға тўғриси, ҳануз танқидға лойиқ бўлмаганимизни мисоли. Кафказли сайёҳ Muhammad Саййид афанди Туркистон мактаблари тўғрисинда «Оила ва мўтабаран иқбол» жаридасиға танқид ёзиб эдики, анинг жавоби ялғуз қуруқ бир эътироз (прўтест) бўлди. Аммо онинг ёзғаниға жавоб тушмас. Иккинчи, «Адаб ва тарбият» унвони ила яна сайёҳ мазкур «Ойна»нинг 27—28—29—30 рақамларинда мактаб тўғрисинда воқеъи далиллари ила баъзи нимарсалар ёздики, мўтабар «Садойи Туркистон» рафиқимиз 11-ададинда Muhammad Саййид афанди мақолаларини хилофи адаб ва тарбия деб они ёзилғониға соҳиби мақола ва идораға изҳори норизолик айтиб, мазкур мақолаларни «аҳамиятсиз» дер. Ҳамда «муаллимларнинг хотирин қолдирув» бўлармиш. «Ойна» камоли эҳтиром ила «Садойи Туркистон» рафиқимизға арз этарки, мазкур мақолалар бошдан охирғача аҳамиятсизми? Агарда аҳамиятлиги бўлса, илтифотға олмаганлариға таассуф этармиз. Ва мақола ичидан икки-уч хати мизожға номувофиқ тушган учун афуларини тилаймиз. Такроран, айтармиз: биз ҳануз танқидға лаёқат пайдо этганимиз йўқ. Яна қадима касалларимиздан — «норизо», «хотири қолмасуну…» иллатлари ҳануз кетган йўқ. Muhammad Саййид афанди таъбиринча, мундай кетаберса, «қиёматдан минг йил сўнгра-да, Туркистонға тараққий йўқ». Агарда, «хотир қолмасун» қоидаси маслак тутулса, матбуотдан қалам тортмоқ керак. Чунки ҳақиқий матбуот ҳеч кимни хотириға қарамас. «Хотир қолмасун» касали биз мусулмонларни барбод этди. Умумий ҳоллардан баҳс қилиндими? Мутлақ ҳар бир масалаға бир неча кишини хотири қолур. Ислоҳи мадорис ва дорулқазо десангиз, уламони хотири қолур. Ислоҳи расм базм десангиз, авомни хотири қолур. Ислоҳи савоме’ десангиз сўфи, шайху эшонларни хотири қолур. Ислоҳи фойдахўрлик ва тижорат десангиз, бойларни хотири қолур. Энди ислоҳи макотиби жадида дейилганда, муаллимларни хотири қолса, бас муҳаррирлар учун сукутдан бошқа иш қолмайдур. Шуни-да айтмоқки, Muhammad Саййид афандидан ёинки идорадан биргина «баъзи» калимаси маат-таассуф қолибдурки, бу баъзи важҳдан баъзи муаллим афандилардан идора афу истар. Боқи: Муҳтарам «Садойи Туркистон»ға салом. Тарихи ихтирои башар Бугун кўзимизға кўринмайтургон нимарсалар аввалги замонда йўқ эди. Худонинг одамларға берган ақл ва тадбири соясинда бирин-бирин чиқорилди. Ва ҳам муни бир тоифа ихтиро қилмади, балки ҳар замонда ҳар ким тарафидан чиқорилди. Тарихдан бехабар баъзи кишилар ва ёинки душманлар мусулмонларни аввалдан охирғача нодон, ваҳший кўрсатурлар. Мусулмонлар дунёға ҳеч нима ихтиро қилмади… дерларки, ул ғалатдур. Ва ҳар бир шараф ва ҳунармандликни, букунги фарангларға иснод бермоқ ҳам тўғри эмас. Чунки дунёдан ўтганлар ўз навбатларинда ишлаб, ҳунар кўрсатиб ўтди. Ва ушбу кунги ихтиролар учун асбоб ҳозирлаб қўйди. Ва ҳозир фаранглар навбатидур. Бир замон келурки, навбат бошқаларға тегар, бул дунёнинг одатидур. «Ойна»нинг муҳтарам хонандалариға дунёни аввалидан букунғача бани одам тарафидан ихтиро қилингон машҳур нимарсаларни арз қилмоқ учун тарих китобларидан олиб ёзмоқчи бўлдук ва мундан сўнгра «Ойна»нинг ҳар рақаминда пайдар-пай «Тарихи ихторои башар» унвони ила ёзилур. Мунда ёзилатургон нимарсалар «Тарихи умумий», «Тарихи маданият», «Маданияти исломия», «Коинот», «Тарих ва жуғрофия луғати», «Тарихи тамаддун» китоблари ва бошқа китоб ва рисолалардан нақл қилинур. Ва мунда кўрсатилган тарих уч нав’ бўлуб, биринчи(си) «тарихи хилқат» аталурки «Таврот»ни баёни бўйинча дунё бино бўлганидан ҳазрати Исо алайҳиссаломни туғулгониғача 5594 санадур. 2-«тарихи милодия» ҳазрати Исони таваллудларидан ҳижрати ҳазрати пайғамбаримиз Muhammad мустафо алайҳиссаломғача 626 санадур. 3-«тарихи ҳижрия» ҳазрати пайғамбаримизни Маккадан Мадинаға ҳижрат этганларидан бу кунғача 1332 санадурки, тарихи хилқат «X», тарихи милодия «М», тарихи ҳижрия «Ҳ» ишоратлари ила кўрсатилур. Яна замоналар «азманҳаи қабл ат-тарихия», «азманҳаи тарихия», «Қаруни аввали», «Қаруни васати», «Қаруни жадида», «Аср» деган исмлар ила баён бўлинадур. Аз-манҳаи қабл ат-тарихия—тарихи яхши маълум бўлмаган замонларни дерлар. Азманҳаи тарихия — тарихи аниқ бўлган замонларни дерлар. Қаруни аввали — хилқати Одамдан Румо давлатининг йўқ бўлушиғачадур. «Қабл аз ҳижрат» — 146 сана Қаруни авсати — Румонинг йўқ бўлушидан мусулмонларнинг Истанбулни олгониғача (баъдаз ҳижрат — 731). Қаруни жадида — fathi Истанбулдан замонамизғачадур. Тарих энг машҳур ва мўтабар ҳодисалардан бошг ланур. Ҳар юз санани «аср—қарн» дерлар. Чунончи, ал-он тарихи милодиянинг 20-ва ҳижриянинг 14-асридир. Энди асл матлабни бошлаймиз. Зироат санъати ҳазрат Одам алайҳиссалом тарафидан чиқорилгондур. Деҳқончилик учун баъзи асбоблар 2500 (X)да Эрон ва Мисрда ўхшатилиб кейин машҳур финикиялилар тарафидан ислоҳ қилиниб, 1280 (X)да Оврупода ҳам баъзи мошиналар чиқорилибдур. Ал-он Амриқода оташ ила ҳаракат қилатургон мошиналар ила ерни ҳайдаб зироат қиладурлар. 200 от қувватиға баробар деҳқонлик оташ мошиналари чиқоратургондурлар. 1262 (X)да тошларни тарашлаб, тахтадек қилиб устиға хат ёзмоқ усули ҳазрати Идрис алайҳиссалом тарафидан чиқарилибдур. 2150 (X)да камонча сози учун гиёҳларни терисидан бир нав’ маҳкам иплар ихтиро қилинибдур. «Лиз» деган соз, ҳарфлар ила хандаса шаклларн машҳур Ҳурмуз тарафидан чиқорилибдур. Охирида юнонийлар ҳам ушбу асбобни яхши ислоҳ қилибдурлар. 2241 (X). Ҳазрати Нуҳ алайҳиссалом тарафидан кема чиқарилибдурким, анинг узунлиги 300, бари 50 ва баландлиги 30 газ бўлуб, уч табақаға тақсим бўлган экан. Оташ кема эса 1078 (Ҳ)да италияли машҳур Данис Поин тарафидан, бир нав’ нажжорий мошинаси ихтиро қилиниб ва кейин Жемс Вайг номлик бир тафаннун тарафидан ислоҳ қилиниб, 1114 (Ҳ)да яна Дўку деган бир фаранги тарафидан чархнинг нажжор қуввати ила ҳаракати тажриба қилинибдур. 1218 (Ҳ)да амриқоли Қўлтун номлик киши чарх ҳаракатини ислоҳ этиб, Порисда Сан нахрида тажриб қилинибдур. 1222 (Ҳ)дан бошлаб парахўдлар ишламоқға кириб, эмди ер юзинда неча юз минглар ила оташ кемалар, ўн минг киши сиғатургон катта кемалар ичида босмахона, театрхона ва корхона ва мактабликлари бўлуб, сув устинда кичик бир шаҳар ҳикматидур (бақияси бор). Теётр надур? Теётр нимадур? Жавобиға теётр ибратнамодур, теётр ваъзхонадур, теётр таъзир адабидир. Теётр ойинадурки, умумий ҳолларни анда мужассам ва намоён суратда кўзликлар кўруб кар-қулоқсизлар эшитиб, асарланур. Хулоса: теётр ваъз ва танбиҳ эггувчи ҳамда зарарлик одат, урф ва таомилни, қабиҳ ва зарарини аёнан кўрсатгувчидур. Ҳеч кимни риоя қилмасдан тўғри сўйлагувчи ва очиқ ҳақиқатни билдургувчидир. «Қул-ал-ҳаққа ва лав кона (ва) мароан» мазҳаридур. Айни замонда яна тамошогоҳ ва ёинки кўнгул очгувчи миллий ва адабий жамъиятларни боисидур. Тараққий қилган миллатлар теётрхоналарни улуғлар учун мактаби адаб ва ибрат атайдурлар. Тараққий қилмоқни энг биринчи сабаб ва боисларидан бири теётрлардур деюрлар. Теётрларнинг яхши ва ямон одатларни сарроф ва мунаққиди дерлар. Умумий одатларни нафъи ва зараридан пайдо бўлатургон натижаларни теётрхонада айнан кўрсатурларки, ҳар ким мундан таъсирланиб, ямон одатларни тарк этиб, яхшиликни зиёда ишламоқға сабаб бўлур. Ҳар замонни бир усули эҳтисоби бордур. Бу замонда теётрхоналар ҳам ямон ва зарарлик одатларни эҳтисоб ва танқид қилиб ямонлигини, қабиҳини халойиқға кўрсатиб ваъз ва насиҳат этгувчи бир жойдур. Тёётрхона саҳналаринда қўюлатургон асарлар фожеа, яъни қайғулик, мазҳака, яъни кулгу, драма, яъни ҳангомалик бир воқеа ва ҳодисани тасвир этиб, халойиқға кўрсатилур. Ул воқеадаги ямонлик ва яхшиликни пайдо бўлгани ва сабабини ҳар ким кўруб, англаб, ибрат олур ва ямонликдан қочиб, яхшиликға ҳаракат қилмоқға, теётрда кўрсатилгон воқеалар сабаб бўлур. Ҳикоят ва ёинки насиҳат китобларинда баъзи бир ҳодисани баён қилингандурки, ўқуб, асарланиб, лаззат олинадур. Аммо теётрға махсус бир ҳодиса ва ё воқеа ва ҳикоятни феълан қилиб кўрсатиладурки, мунинг таъсири эшиткандан зиёдадур. (Шунидан кай буд монанди дийдан — эшитмоқ қачон кўрмоқ кабидур.) Яна теётрда саводсиз одам кўзи ила кўруб, кўзсиз одам эшитиб, кар мушоҳада этиб, ибрат ва лаззат олар. Хулоса: теётр бир нав’ мактаб ҳукминдадур. Тараққий қилган халқлар ўртасинда теётр у қадар тараққий эткандурки, ҳар кун бир янги асар тасниф бўлуб; саҳнада қўюлур. Асарни ёзган муҳаррирға минг сўм ва ўн минг сўмлаб ҳадя бериб, асарини мушаххислар сотиб олиб, саҳнада қўюб фойда қиладурлар. Баъзи бир теётр асарлари эски бўлмай ва халойиқни кўнглиға урмай, бир шаҳарда йигирма-ўттиз, ҳатто, юзинчи дафъа қўюлганлари бордур. Театрға қўюлгон асарни ортуқча ва ё оз ерларини ва етишмаганларини маишати миллиядан хориж нуқталарини муҳаррирлар, жаридалар ила танқид этадурлар. Халойиқға маъқул бўлуб ва ё бўлмағани ила теётр муҳарририни хурсанд ва ё ғамлик бўлур, Муҳаррирни асари яхши чиқса, ҳар ким они табрик этар ва шуҳрати зиёда бўлур. Ва бул бошқа муҳаррирларни ҳаракатға келишиб, яхши асарлар ёзмоқлариға боис бўлур. Теётр учун муҳаррирни не қадар чуқур ўйлагувчи зариф ва назокатлиги лозим бўлса, мушаххис (ҳодисани кўрсатгучи)ларни ҳам тавоно ва муқаллид ва ҳар нимарсани ўзидек қилиб кўрсатгучи, нуктадон бўлиши лозим бўлиб, бул алоҳида бир санъатдурки, овруполилар мунга ҳам алоҳида мактаб ижод қилгандурлар. Сўзни қисқаси, теётр хоналари масхарабозхона бўлмай, балки ибратхонадур. Ва анда мушаххис бўлатургонлар «ўюнчи ва масхарабоз» бўлмай, балки мушаххис ва муаллими ахлоқдурлар. Тараққий қилган халойиқ орасинда мушаххислар ҳам кибор ва муҳтарам синфлар қаториндадур. Хусусан, ўз қиссаси нафъиға мушаххислик қилмай, балки мактаб ва ўз миллати нафъиға мушаххислик қилганларни қадри ду боло зиёдадур. Бизни Туркистон ва Бухорода миллий теётрдан асар йўқ эди. Муҳаррири ожиз «Падаркуш»ни ёздики, ўтган февраль ойинда Самарқанд, Хўқанд, Бухоро ва Тошканд ва Қаттақўрғон шаҳарларинда миллат нафъи учун кўнгуллилар саҳнада қўюб, тўрт-беш минг сўмни тўрт-беш кечада жамлаб, мактаблар фойдасиға бердилар. Мана-энди муҳтарам Самарқандий кўнгулли мушаххислар ғайрат қилиб, яна «Падаркуш»ни Самарқандда еттинчи мойда саҳнаға қўюб, ҳосилини мактабларға сарф учун бердилар. Муҳтарам ҳамшаҳарларимиздан рижо этармизки, келиб кўргонлари гунаҳ бўлгон жойини кўрсатсалар. Инчунун, асарни танқид этиб, бузуқ ерини матбуот ила баён этсалар, токи боиси ислоҳ бўлинса. Аммо бу кунғача муҳтарам аҳли қалам «Падаркуш»ни бузуқ ерини кўрсатмай, балки «кулдургучи ва ҳам йиғлатгучи носиҳ ва нофе’ асардур» ҳолинда табрик ва тақризлар ила ёздиларки, биз аларға ташаккур айтармиз. Асаримизни қабиҳини ёзгон кишиға зиёдароқ ташаккур этмоқға мадюнмиз, чунки боис ислоҳдур. «Мутакаллимро тоайб нагиранд— суханаш ислоҳ напазирад» («Сўз сўйлагувчини айб этмагунча, сўзи тузалмайдур»). Баъзи бир аҳли ватаннинг теётр асари ёзмоқға машғулликлари эшитилурки, асарлариға чаҳор-чашм ила мунтазирмиз. Ёзилган асарларни кўнгулли дасталари сотиб олиб бостурсалар, фойда ҳам қиладурлар. Чунки бир кишиға ҳам асар ёзиб, ҳам бостуруб ва ҳамда саҳнада қўйдурмоқ мушкулдур. Дасталар сотиб ола берсалар, асарда кўпаюр. Туркистонда ойинда бир асар таҳрир бўлинса-да, кўблик қилмайдур. Тил масаласи Туркчанинг шуъба ва шох(а)лари бўлган ўзбек-чиғатой, тотор, озарбайжон, қозоқ ва туркман лаҳжалариндаги янги матбуотнинг энг аҳамиятлик масалаларидан бири, албатта, шева, лаҳжа, имло масалаларидур. Юқоридаги лаҳжаларға сўйлайтургон турк болалари бир-икки минг санадан бери Эрон халқининг аларға ва ё аларни эронийларға истило этганлари сабабидан форс маданияти ва адабиёти ва луғатлари нуфузиға маҳкум бўлуб, форс тилидан бир хейли луғат ва жумлаларни хоҳу нохоҳ абадий ва доимий суратда олганларки, у жумла ва луғатлардан бир қисмини туркий лаҳжалардан чиқориб ташламоқ гўё мумкин эмасдур. Ва бир қисмини муродифи туркчадан топилмаслик даражада ғойиб бўлгандур. Балки… биз туркчаға бугун истеъмол қилинатургон баъзи форсий сўзларимизни муқобил ва муродофи халқ тилидан ва адабиётидан йўқолгандур. Масалан, шанба, якшанба, душанба, сешанба, чаҳоршанба, панжшанба, одина кунларининг оти каби… Ҳол шундай экан, яна юқоридаги туркий лаҳжаларнинг халқи ўн икки асрдан бери дин манбаимиз ва Қуръони карим тили бўлган арабийнинг нуфузиға учраб, табаррукан ва мажбуран кўп луғат ва жумлаларни янадан олдилар. Ва баъзи ифротпарастлар тарафидан янгидан букунғача яна олинмоқдадур. Туркларнинг баъзи тоифаси форсий ва арабийни у қадар кўп олдиларки, тиллари туркий, форсий ва арабийдан қўшулуб, «усмонли тили» аталди. Ушбу уч тилни адабиёт ва қоидаларидан бохабар бўлмагунча усмонли шевасинда ёзмоқ мумкин эмасдур. Усмонли шевасиға ёзатургонларда охирги саналарда ўз саҳвларини билиб, форсий ва арабийсини озроқ айтиб ёзмоқдадурлар. Азбаски, усмонли шевасинда ёзилган асарларнинг аксарини усмонли туркларнинг камсаводи англамайдур. Турк қавмининг Кафкоз, Эрон ва Қиримдаги қисмларининг тилига арабий ва форсий жумлалар усмонличадан кўра хейли оз бўлуб, аммо туркий тилларнинг бошқа шсваларидан кўра усмонличаға энг яқинидур. Чунончи, букунги Қафкоз ва Қирим матбуотининг ўқуб англайдургон киши усмонличани, албатта ўқуб фаҳмлайдур. Чунки орасиндаги фарқ жуда оздур. Хусусан, охирги саналарда арабий ва форсийларини озайтуруб ёзилган усмонлича ва ёинки туркча Қирим ва Қафкоз шевасидан оз фарқликдур. Тоторча ёинки нўғойча аталатургон шеваға келсак, Қирим ва Қафкоз шевасидан кўра оз арабий ва форсийлик бўлуб, бовужуд шул бу кунги тотор матбуотининг ҳеч бир стуни, балки ҳеч бир сатри хати форсча ва ё арабчадан қутулолмайдур. Ҳатто, сирфи тоторча ёзмоқ тарафдори бўлган матбуот ва муҳаррирлари-да, арабий ва форсийсиз бир нимарса ёзолмайдурлар. Келайлук Туркистон ва ёинки Осиёи Васати халқларининг тил ва шевалариға: Туркистоннинг ўзиға тегишли шеваси турк тилининг чиғатой лаҳжаси бўлуб, «Навоий» китоби бу лаҳжанинг гўё муҳим китобидур. Аммо кўпдан бери Туркистонда маданият ва салтанат ва адабиёт таданний этгани учун халқ бу лаҳжани бузганлар. Бузмоқ нари турсун, Туркистоннинг ҳар бир шаҳарининг ва ҳатто, баъзи бир қасаба ва кўйларининг шеваси бошқадур. Масалан: анда, мунда, шундани — ул ерда, бул ерда, шул ерда; ўтда, бўтда, шўтда; этта, бетта, шетта; ўрда, бўрда, шўрда; ўра, бўра, шўра кайфиятинда сўйлайдурган шаҳарлар бўлуб, мундай бузуқ сўзларни навъи ва адади жуда кўпдур. Туркистон туркчасиға форсий ва арабийни қўшулгани ҳам барча ерда бир ҳолда бўлмай, балки мавқеъи жуғрофиясиға қараб ҳар навдур. Чунончи, Бухоро аморати ва Самарқанд вилоятининг туркча тилиға форсий ва арабий кўб қўшулгандур… Фарғонанинг Ҳўқанд ва бошқа шаҳарларида ҳам форсий ривожда бўлуб, уламо ва машойихни форсийға майли кўпдур. Табиийдурки; форсий кўб ёйилган ерларда арабийни ҳукми зиёдадур. Форсчани ҳукми Тошканд шаҳри ва Сирдарё музофотиға озайиб, форсий билатурган киши, эҳтимол, мингда бир ҳам топилмаса. Фарғона вилоятининг Ҳўқанд ва бошқа шаҳарларинда букун форс тилинда ерли шоирлар-да мавжуддур. Ҳўқанд хони Умархон жанобларининг «Девони Умар-хон»иға форсий абётлар иншод қилингониға қараганда қадимдан бери Фарғонада форсий тилни жорийлиги маълум бўлур. Туркистон шарқида форсийнинг ҳукми озайиб, бовужуд шул уламо орасиида оз бўлса-да, сўйланур. Туркистон жануби ва Туркистони Афғонийга бўлса, туркий ва форсий тили гўё баробардур. Туркистоннинг Movarounnahr, Хазар қисмиға аксарият ила туркман шеваси ҳукмфармо бўлса ҳам, Эрон ва Афғонистон ва Бухоронинг ҳамсоялиги сабабидан яна форсийнинг нуфузидан қутулуб бўлмайдур. Хивага келганча, мунинг тили яна усмонличаға яқин бўлуб, фақат арабий ва форсий қўшимчалари оздур. Хулоса шулки, нафси Туркистон, Бухоро, Хива, Туркистон Афғони ва Қошғар ўлкалариндаги туркча шеваси дохилан ўн қадар бузуқ ва тузук лаҳжаға айрилиб, аммо бу лаҳжа ила сўйлайтургонларнинг ҳар бири бошқасини сўзиға тушунадурлар. Китобатға келсак, букунғача Туркистон, Бухоро ва Хивада ҳар ким ўз лаҳжасиға мувофиқ ёзса ҳам, бир-бириға қарибдур. Чунки котибларни муаллимлари мавжуд туркча ва форсча назм ва наср китоблар бўлуб, Баҳри Хазардан то Қошғар ва Туркистон Афғониғача қадим мактабларда «Навойи», «Фузулий», «Саботул ожизин», «Ҳикмат», «Ҳувайдо» ва бошқалари, форсийдан «Чаҳор китоб», «Хожа Ҳофиз», «Бедил», «Саъдий» ва бошқалари ўқулурки, бу китоблар аҳли саводни тил бирлигиға сабаб бўлур. Аммо авомларни сўзи тахти таҳрирға кирмайдир. Аввалги мақолада туркча тилнинг аҳамиятлик шўъбаларини қисқалик билан ёзиб эдим. Энди тилни бутун соддалаштуруб индурмоқ ва ёинки адабийлаштуруб тараққий қилдурмоқдан бетарофона ёзарман. Матбуот майдониға биздан муқаддам отилган ва дўстлар ила жарида ва мажаллаларға соҳиб бўлган ичкари Русия ва Кафкоз мусулмонларини матбуот тили ва ҳам кўча тилиға диққатлик кишиға маълумдурки, матбуотлари кўча тилидан неча даража олийдур. Ва кундан-кун яна олийлашмоқдадур. Ўрам тили тарафдори ёинки содда тил тарафдори бўлган баъзи тотор матбуоти йилдан йилға адабийға айланмоқдадур. Масалан, «Вақт», «Шўро», «Юлдуз» жаридаларининг аввалгилари ила ҳозиргисини тафтиш қилинса, ҳозиргиларини адабийлиги зоҳир бўлур. Қафқоз матбуоти аввалдан адабий бўлуб, ўн саналардан бери матбуот, коғаз устиндаги адабий тилни, халқни тил ва сўзиға таъсир этиб ўткардики, бул ўшал вилоятларда диққат этганларға маълум бўлур. Ҳеч бир фирқа ва ё лаҳжанинг авом тили матбуотға кирмайдур. Кирса-да, мактаб рисолалариға ва фанний китобларға кирмайдур. Азбаски, фанний, адаб, таълим, тарбия ва диний китобларни сирф авом тилиға ёзмоқ мумкин эмасдур. Ҳатто, бу замонда фан ва ҳунар тараққий этгани учун ва янги чиқгон бегона луғатдаги исмлик нимарсаларға туркий исм тақадургон жамиятлар барпо этиб, туркий тилимизға хизмат этатургон кишиларни бизға йўқлиги учун бегона тилдаги исмлар ила кўп нимарсаларни ёзмоқға мажбур бўлармиз. Ҳатто, мундан тараққий этган миллатлар-да қутулган йўқ. Масалан, арабий илм «Алжабр»ни букун тараққий этган миллатларда «Алжабр» ва аларда «ж» йўқлиги(дан) «Алгебра» дерлар. Бу тил масаласи Русия мусулмонлари матбуотиға бир хейли баҳс бўлуб, фаалан ва амалан авом тили ва ёинки содда тил тарафдорларини мағлубияти ила натижаланмоқдадур. Бизнинг Туркистон матбуотида, табиий, бу масалани бошидан ўткарур. Шунинг натижаси ва навбати бўлуб мўтабар «Садойи Туркистон» рафиқимизда тил масаласи мақолалари ёзилмоқдадур. Баъзи афандилар меҳмонни «қўноқ» дейилсун деб таклиф этарлар. Ҳолбуки қўноқ деганда, бир турк фаҳмлайдур. Меҳмон деганда, турк фаҳмлагани устида, яна бир форсий мусулмон қариндошимизда англайдур. «Тилимиздан форсий ва арабийни қувайлук», бу кўп енгил орзу, аммо ижроси мумкин эмас орзулардандур. Масалан, мунинг тарафдори бўлган мўтабар «Садойи Туркистон»ни «Турк эли довуши» лозим бўлур. Туркистонни «Турк эли» ёхуд «Турк ери» ёзмоқ керак бўлур. Тошканд, Ҳўқанд ва бошқа минглар ила жуғрофиёвий исмларни ражоли тарихия ва ёинки тарихий воқеаларни маҳаллий ва машҳур одамлари ва ой ҳам йили, куни ва …лариғача тағйир бериб, туркий исмлар тоқиб, аларға, янги луғатлар тайёрлаб, янгидан тадвин этмоқ лозим келур. Ва ўшал ҳолдагина турк тилини арабий ва форсий луғатлардан ажратиб бўлурки, мунга ҳама ишни қўюб, ҳамма бирдан ҳаракат этса, эҳтимолки, бир неча юз саналарда хаёлан зўрға воқе’ бўлса. Ҳолбуки, бул, ижроси мумкин эмас қуруқ хаёли фосид-гинадур. Бир неча минг санадан бери форсий ва араб тили ва маданияти ва салтанати таъсири остида қолган туркийни яна бир неча минг санада буларни таъсиридан чиқармоқ нари турсун, балки маънан ва моддатан ва фаннан маҳкум миллатларни тили бўлган тилимизға яна тараққий этган миллатларни луғатлари ҳужум этар. Туркистон халқининг мактаб ва мадрасасиндаги китобларға, жарида ва мажалласиндаги мақолаларға сирфи форсий ва арабийни қўймас тарафдори кишиларни ўйловлариға, тўғриси, шошармиз. Масалан, мактаб, мадраса, жарида, мажалла, китоб — ҳаммаси арабники. Исмимизни ўндан тўққузи арабий. Энди, бу ниҳоясиз нимарсаларни ҳаммасиға туркийдан исм охтарибми, дунёдан ўтармиз? Муҳтарам А. Музаффар афанди 63-рақам «Садойи Туркистон»да ҳандасадаги арабий истилоҳ ва исмларға туркий муқобиллар кўрсатурлар. Анга қараганда, ҳандасани ўзига «андоза» форсийнинг муарраби ва ёинки бузулғонидур. Анга ҳам туркча ва барча улум ва фунун ва Қуръонға ҳам туркча исм қўймоқ лозим келур. Ҳолбуки, баъзи бир нимарсани исми, луғатан мусаммасининг маъносиға далолат қилмай, аммо истилоҳан, таълиман ва тарихан ва ёинки замонан анга исм ва алам бўлуб қолгандур. Чунончи «воҳид қиёси» маънойи фаннийсини «солиштириш ўлчови» адо этмайдур. Бўлса-бўлмаса, бу бир истилоҳ бўлуб, «солиштириш ўлчови», яъни воҳид қиёси дейилмагунча фаҳмланилмас. Авом учун бу сўзлар ёзилатургон бўлса, ул иккисини-да фаҳмламайдур. Агарда мактаб талабалари учун бўлса, Туркистонда йўқ туркий ҳандаса китобимиздан муқаддам бир-да лоятиноҳо янги истилоҳи туркия луғати чиқормоқ лозим келур. Фикримча, бу ўйловлар фазладур. Тўғридан-тўғри демоқ керакки, бақадри имкон арабий оз ёзулсун. Арабий исмлик нимарсалар жамланганда, туркча жамлансун. Масалан, улум, фунун, уламо, қуззот ва …демоқ еринда фанлар, илмлар, олимлар, қозилар ва… лар ёзингиз. Ёинки мўтабар «Садойи Турқистон»нинг 64-рақаминдаги «Тил масаласи»да «Курраи арзда яшамакда бўлган ҳар миллатни ўзига махсус бир лисони миллийси вордур» жумлаларни бир оз туркча ёзмоқ кераклигиға машварат бермоқ лозим. Аммо бутун фанний ва илмий ва диний истилоҳ ва иборатларға муқобил туркчадан исм таъйин қилмоқ фикриға чўммоқ ўзни чарчатиб ва матбуотнн зое’ қилмоқдан бршқа нимарса эмасдур. «Тил масаласи» муҳаррирларидан бири дер: «Тиллар замон ила ислоҳ бўлур, бирдан ислоҳ этилмаслар». Содда тил нима учун керак? Атрофиндаги қавму қариндоши илан сўйлашмоқ учун. Адабий ва илмий тил нимаға керак? Мавжуд илму фан ва тарихни билмоқ ва алардан фойдаланмоқ учун. Энди бизға лозимки, атроф, яъни теварагимизни адабийлаштурсак, мунавварлаштурсак, яъни илму фан ила ёрутсак. Илму фан бўлса, бизни тилға тобе’ бўлмай, балки бизни ўзиға жабран тобе’ этар. Энди бу содда тилни бизни ҳар қишлоқ ва маҳаллада бир-биридан фарқи бордур. Аммо илмий ва адабий тилни ҳар бир қишлоқ ва кўйдаги оналарни тилинда бўлмоқлиги ва алардан бошланмоғи мумкин эмасдур. Оре, англис ва француз оналари ва ва ўқуғон рус ва усмонли оналарини(нг) тили матбуот ва мактабдаги адабий ва илмий тилни айни ва худ ўзидур. Аммо алар бир неча юз санадан бери, қориндан қоринғача ўқуб келган оналардур. Бизни мазлум оналаримиз батанан баъд батан ўқумай келганлар. Энди у мазлумларға ҳандасанинг туркча истилоҳларини ютдургон ила она тили бўлуб туруб, аввалан ул онани ўзиға англашилмайдур. Модомики, бизға илму фан керак ва модом(ики), турк тилининг баъзи шўъба ва лаҳжалариға замоний, фанний, диний, тарихий ҳар нав’ китоблар бордур. Ани ўқуб фаҳмламоқиға ғайрат этишимиз лозимдур. Масалан, Кафкоз ва Қирим лаҳжасини билатургонлар бу кунги дунёмизда мавжуд аксар, балки ҳама илму фанларни туркча тилда билурлар. Дунёмизни илму фанидан хабардор бўлмоқ учун рус, немис, франсавий, англис, итолиёли, арабий, жопуний тилларидан бирини билмоқ керак ва аларни билмаганда Кафкоз ва ё Қирим лаҳжаи адабиясини билган кишини дунёдан хабарлик бўлушиға восита бўлур. Аммо қадим чиғатойча, мўғулча, ўрхўнғча ва саҳройи тилларни тиргузгон ила на фойда? Ва у тилларга қаю илму фанлар бор? Ҳозирги сўзимизға қўшулган форсий ва арабий сўзлар бизни арабу форсға бир даража яқин этар. Илму фан китоблариға яқинлашмоқимизға восита бўлур. Баъзи биродарларимизни соф она тили бор. Аммо она тилида мактаб, мадраса, фанний ва илмий китоблар таъсис этолмайдурлар. Чунки сўз етишмайдур. Агарда алар тараққий этса ва маданий бўлса, ҳукман ҳозирги тилни ўзгартириб бўлур. Ҳамда минг йил аввалги тилға қайтмоқ қонуни табиатға мухолифдур. Чунки мозийға ружу’ мумкин йўқ. Бегона тилдан сўз олмоқдан қутулган тил йўқдур. Англисчани арабчадан сўнгра энг бой тил дерлар. Маа фиҳи, ўн минглар ила бегона луғатларни мажбуран олганлигини ёзарлар. Хулоса фикримиз шуки, ялғуз туркча сўйламак ва ёзмоқ абадан мумкин йўқ. Бақадри имкон арабий ва форсийни оз ёзайлуқ. Барча илму фан истилоҳ ва луғатлариға туркчадан муқобил охтариб вақтни зое этмайлук. Тараққий этган туркий шевадаги илмий ва фанний китобларни англамоқға саъй ва ғайрат этайлук. Келар замон учун ҳозирланайлук, ўтган замон учун эмас. «Она тили, она тили», бу яхши орзу. Аммо тилсиз оналар тилиға мактабий китоблар ёзила берса, Туркистонда ададсиз бузуқ она тиллар шевасиға ададсиз китоблар ёзмоқ лозим келурки, Андижонда ёзилгани Бухорода, Avliyootada ёзилгани Қаршида англашилмайдур. Чунки бу оналарни тили бир-биридан фарқликдур. Тараққий этган миллатлар оналари ўқутар экан, биз аввал онамизни ўқутуб, анга тил ўргатмоқимиз керак. Чунки бизни илм ва тилсизлигимиз алардандур. Бинобарин, бақадри имкон оз арабий ва форсий, оддий, туркий луғат ила ҳозирги шеваларча ёза бермоқдан бошқа илож йўқдур. Туркистон Туркистон Осиё васати ва ёинки Туронзаминдан иборат ва турк қавмининг мухталиф уруғлари ила маскун бўлуб, ҳол-ҳозирда Туркистони Русий ва Туркистони Чиний қисмлариға бўлунур. Туркистоннинг бир қисми Афғонистон ҳукуматининг тасарруфида бўлуб, Туркистон ёинки Чаҳор вилоят аталур. Қирғиз-Қозоқистон ва ёинки Арози саҳроия ҳам Туркистондан ҳисоб қилинодур. Аммо мунда ҳозирги тақсимоти сиёсияси юзасидан фақат Туркистони Русийни баён қилинадур. Туркистон музофотининг ҳудуди ғарбан Баҳри Ҳазар (Каспий) денгизи, шимолан Урол ерлари ва Арал денгизи ва аксарият Туркистоннинг Қирғиз-Қозоқистон қитъаи васиъяси, шарқан Туркистон Чини, жанубан Афғонистон ва Эрон мамлакатлариға муттасилдур. Бухоро ва Хива хонликлари ушбу ҳудудға дохил ва Туркистоннинг жанубий тарафинда воқе’ бўлуб, Бухоронинг ерлари Афғонистонға муттасилдур. Туркистон вилоятлиғи облустларға бўлунуб, вилоятлар санжоқ уездлардан ташкил топилиб, баҳор вилоятға ҳарбий волий (военной губернотир) мансуб бўлуб, ва бутун Туркистон музофотини бир бош волий генерал-губернотир идора этиб, маркази ҳукумат Тошканд шаҳридур. Туркистон музофотининг ҳозирги тақсимоти ушбудур: Туркистонда халойиқдан юзда тўқсон бешдан зиёдаси мусулмон бўлуб, ҳар бир юз нафар одамдан тўрт нафар қадари насоро ва яҳудийдур. Туркистон халқини(нг) юқоридаги адади оздур. Орий, 1897 йилинда Русия ҳукумати амри ила умуми таҳрири нуфус бўлуб эди. Аммо бир тарафдан, рўйхатчи мирзоларни(нг) танбаллиги, дигар тарафдан мусулмонларни «Русия ҳукумати аскар оладур» ёинки «Жон бошидан солиқ оқча оладур» деб ҳақиқий ададни кўрсатмаганлари сабабли ҳисобни натижаси оз зоҳир бўлгандур. Болодаги рақамға бир сулс ва ақлан бир раб’ яна қўшмоқ керакдур. Хайрул умури авсатуҳо «Хуршид»ни қориайни киром ва муштарийи аъзомиға арз қилунурки, замонимизни сиёсий (пўлитик) замонлигини кимса инкор этмайдур. Ҳозир Русия давлати(нинг) тариқи ҳукмронлиги(ни) ноқис эканлигига ҳар бир хабарлик киши иқрор этар. Давлат қонунларини(нг) ислоҳ ва таждидиға ҳар ким мойилдур. Аммо Русиядаги барча халойиқ бошлуча неча аслу асосға бўлунгандурлар. Бу сиёсий фирқаларни(нг) ҳар бириға ҳар бир мазҳаб ва дин аҳлидан қўшулгандур. Чунончи, насоро, яҳуд, муслим ва мажусий тоифаларини(нг) ичида бу сиёсий маслакларға мойил кишилар бордур. Ва яна ҳар тоифа ичида фирқасиз, маслаксизлар ҳам топилур. Биз, туркистонийлар, замондан камхабарлигимиз учун бир неча минг кишидан бошқа ҳаммамизни ҳеч бир фирқага мансуб эмас, маслаксиз нодон фирқаси деб аталса ҳам сазодур. Ани учун биз бу 3—4 фирқа — партияларни асос ва маслак сипоҳийларисидин мухтасар баён қилармиз. Чунончи, биринчи — «Буйрўкратияи мустабид» фирқасики, булар эски тарз ҳукумат давомини хоҳлайдур. Русияни(нг) эски ҳукмронлиги(ни) тариқи шундай эди. Импиротуримизни(нг) ҳар бир амри ва ҳукму ройи — «закун» аталиб, ҳеч lou наамсиз барча волий, суд, вузаро ва булар қўл остида турганлар воситаси-ла ўрниға келадур. Ҳар хил низом ва закун-китобларни Синод (Военний совет) деган мажлис аъзолари тузатиб, тўқуб подшо ҳазратлариға Вазирлар мажлиси воситаси ила манзур қилурлар. Импиротуримизни(нг) имзоларидан сўнгра закун аталиб, барча вузаро ва вилоят маҳкамаларини ва суд мажлисларини мутассиддийлари тарафидан халқ устига жорий қилинур. Бу қоидани идораи мустақила (самодержовний) аталадурки, ҳозир Еврупо қитъасидаги Русия ва Туркиядан бошқа қирқ қадар катта ва кичик давлатларда йўқдур. Идораи мустақила қўл остидаги фуқароларни ҳар қанча ҳукумат одамлари ва тўраларға яқин ва муносабати ўлса ҳам аҳволи сиёсия, диния ва дунявия ва олияси дуруст бўлмай, кундан-кун таназзулдадур. Хусусан, мазкур 2 (икки) мажлисға катталари дохил бўлмайдурган тоифаларни аҳволи ниҳоятда забунроқ бўлуб, дин ва дунё, илм ва маърифат, тамаддун ва адолат, мусовот тўғрисннда ҳаммадан кейин қолур. Чунончи, биз, мусулмонларни(нг), диний ва қавмий ҳуқуқимизни(нг) камчиликлари подшоҳ ҳазратларига етмай, етганда ҳам мажлис членлари тарафидан радд бўлуб ё илтифотсиз қолур. Буни(нг) сабаби ила биз ва бизга ўхшаш тоифалар таназзул қилуб; оҳисталик ила фирқаси, тоифаси, ватани хор ва хароб бўлуб батадриж йўқ бўлмоқ хавфи вордур. Бу масалада аҳли хабар наздиға тажрибаи тарихия ила собит бўлгандурки, дунё сиёсийлари ва сипоҳийгаридан хабарлик кишилар, албатта, мунга тасдиқ қилурлар. Ал-он биз, туркистонийлар, шу ҳол мақдамасиғамиз. Албатта, савол келадурки, Туркистон обод бўлди, илгари бой кам эди, милйўнир йўқ эди, яхши иморат ва либос ва палос йўқ эди. Боз, бас, на учун инсофсиз муҳаррири маъразлар харобмиз дея жоҳилона ёзадур деб, анга шундай жавоб бермоқ керакки, 6 милйўн туркистонийларға 3 милйўнир борлиги маълум. Йўқ, бойман деганлар банк ва фабрикантларни хизматчиси ва мадюнидур. Шаҳар ва қаръялардаги катта иморат ва казармахоналар ҳамма яҳудий ва Оврупойиларникидур. Оврупо имтаасийлари ерли имтааларни синдурди. Деҳқонлар, эса, агарчи бир вақт қўли, бир оз ақча кўрарина Оврупо имтааларини бириға икки ва беш хом бериб, бир пишиқни зўрга олар. Бир даража диний ва илмий жиҳатга атф назар қилинса, вақфлар кетди, мадрасалар хароб бўлди. Борига ҳам тартиб, фехрист, мухтасиб, мумтахин, муназзам йўқ. Эски тартиб ва жадвал ва даррус кундан-кун мударрислар тарафидан тарже’ қилинур. Икки милйўн туркистонийлар мадрасасиға Худодан бошқа нозир йўқ. Бир раиси диний ва мумайизи илмий йўқ. Ўзимизда эса инсоф ва хавфи ҳақ йўқ, асло йўқ. Ва Оллоҳ, на учун саводсиз қози, илмсиз мударрис, инсофдан хабарсиз муфтий, қироатсиз имомлар оламни босди. Бунга сабаб бирор раиси диний ва мумайизни илмиға молик ўлмағанимиз эмасму? Худо сақласун, яна 25 йил шундай бўлса, ҳозирги муҳтарам уламоларимиз кетсалар, Туркистонға қиёмат қўпқон, илм ва амалға фотиҳа тортилғон ҳисобланур. Басират ила 25 йил мақдамни ҳозир ила ва ҳозирни 25 санаи сония ила қиёс қилган хушманд бизни бу баёнимизни муболаға ва хатои зуъм қилолмаса керак… Биз яна масдар баҳс бўлган партиялар баёниға ружў қилармиз. Иккинчи фирқа партияни кадет (конститусионий демократически машрута аъвомия маъишат) машрута фирқаси аталадур. Бу партияни(нг) муроди шулки, «Миллат мажлиси» хоҳ Дума очилиб ҳар бир милйўн халқдан 3—4 вакил пойтахтга бориб, мажлис қуруб, бирча закун ва қонунларни ҳар бир вилоятни аҳволи ва ҳар дин ва миллатни озод ва сарбастлигига ақл ва инсофига қараб таассуби ҳуқуқи башария ва риояи динияга мувофиқ тузатиб, подшоҳ ҳазратлариға топширилса. Ва импиротуримиз ҳам ўшал халқ вакиллари тайёрлаган закунларни ўрниға келмоқиға ҳумоюн фармойишларини қилсалар. Барча дин ва уруғ халқ хартухар ўлуб, то қозий ва судиялар ҳукм қилмағунча, чиновниклар ўз ройлари ила… ёйинки мол, жон, фикр ва ҳаракат расмиясига моне’ бўлмасалар. Ҳар тоифаки ўз китоби, эътиқоди ва масоили динияси ўз орасига жорий бўлуб, Русиядағи барча халқ Русияни ҳар бир нуқтасиға баробар бўлуб, ҳуррияти диния, ҳуррияти шахсия, ҳуррияти ижтимоия, ҳуррияти иттифоқия ваъз ўлунуб бўлатурган қонуни жадида доиралари онинг мўтодича жорий ва мустаъмил тутулса, халойиқ вакилларини(нг) қароридан хориж ҳеч закунлар бўлмай ва вакиллари хоҳламайдурган эски закунлар ислоҳ этилса… Ҳозир Русияда бу — кадетлар фирқасиға мансуб халқ ҳар дин ва миллат аҳлидан ниҳоятда кўпдир. Собиқ Миллат мажлиси аъзоларини(нг) аксари бу фирқадан эдилар. Бу фирқа ҳақиқатда ўрта фирқадур. Мўътадил ал-мизож халқлар бу партияни хоҳлагандурлар. Бу фирқа ифрот ва тағрит ўртасиға, соғ ила сўл васатиға, ҳар бир фикр ва матлабни авсати ва марказиға бирлашган бир ҳизби мутавасситдур. Русия мамлакатиға мундин беҳроқ ҳизб йўқдур. Ифрот ва тағрит, яъни Иштирокиюн, Инқилобиюн ва Қора гуруҳ дегаи ҳизблар сабаби ила Русияға ҳар кун ва ҳар соат фасод ва инқилоб, бузуқлик жорий бўлуб турубдур. Фақат саломатлик ва амният бу кун кадетлар ҳизби соясида ватанимиз Русияға жорий бўлса керак… Учинчи «сосиал-демократически» — иштирокиюн ўмиюн — маъишияти муштарака фирқасидурки, бул ҳам дохилан икки фирқага бўлунур. Бири социёл демократ — иштирокиюн ўмийўн, дигари социёл револуциёнер — инқилобиюндур. Буларни бошлуча муроди ҳозирги барча закун, мулкият қоидаларини бутун бузуб, мол ва ерларни ҳамма халойиқ ўртасиға муштарак қилиб, анинг манфаатини бутун халойиқ ўртасида мусовий этмоқчидур. Бойлик ва камбағалликни йўқ қилиб, дунё моли(ни) роҳатидан ҳаммани баробар фойдалантуруб, масъуд ва роҳат умр ўтказилмоқиға ва ҳар ким ўз истиқболидан амин бўлмоқига закун ва қоида жорий қилмоқчидурлар. Буларни прўграмини жорий бўлмоғига ҳозирги асримиз мусоид эмас. Балки неча асрларга таваққуфи бордур. Дунёға нелар бўлмади. Ким билур, балки замони келиб, буларни(нг) прўғрами қонуний жорий бўлса, ҳамма минкулл ал-вужуҳ баробар бўлуб, сир-китоб раъиға ёзилган Жобулса ва Жобулқо тартиб маъишати ер юзиға балки жорий бўлур. Ҳар ҳолда, бу партияни муроди мумкин лойиқи’ ёйинки хаёлийдек кўрунуб, бу тоифаға қўшулмоқ биз Мусулмонлар учун ниҳоятда зарарликдур. Прўғрамларини(нг) молия моддаларина бир оз тағйир бермағунча, шариатға мувофиқ ўлмағони каби жоний ва оила бобидаги фикрлари ҳам асло-асло тўғри келмайдур… Тўртинчи «Русия мусулмонлари иттифоқи» ҳизбидурки, буларни партия суратиға кирғаниға бир йил бўлди. Аввали ўтган сана Нижнийда парахўдга ўлтуруб, мусулмон пешравлари сув устида мажлис ясадилар. Иккинчи ушбу йил аввалида Питрбургда ғайри расмий яна бир мажлис — съезд ясаб, қарорнома нашр этдилар. Учинчи ушбу ўтган августда яна Нижпий ёрмонкасида уч-тўрт кун давомат ила бо рухсати расмия неча минг мўминлар бир-умумий надва (обсчий съезд) этдилар. Қарорларини ижмоли, Туркия газеталаридан маълум бўлишига қараганда, Русия мусулмонлари диний ва илмий важҳдан алоҳида бир партияйи махсусадурлар. Аммо сиёсий ва умумий талаб ва маслаклар тўғрисинда кадетларға қўшилатурганға ўхшайдурлар. Русия мусулмонлари ҳизби ҳам ўзга тоифалардек комитет барпо айламоқчидурлар. Идораи марказия—централний комитетлари Питрбурғда бўладур. Бу партия 31 кишини аъзои марказия сайлаб, аларға Боди Кубодаги Алимардонбек Тўпчибошев жанобларини садрнишин ва Қозондагн Юсуф афанди Оқчурин жанобларини мусташор сайлабдурлар. Бу муҳтарам аъзолар, албатта, бир неча шўъбаға бўлунадурки, шўъбаи илмий, шўъбаи сиёсийлардан иборат бўлса керак. Бу 31 нафар аъзоларина Русиядаги аҳли мусулмонлардан бир неча аъзо интиҳоб қилиб олмоқға қарор бермишлар. Аммо бу бобдаги жароид ва тасвидотға қарағанда, бизни Туркистондан бир нафар аъзо интиҳоб қилмоқға қарор бермишлар. Лекин 6 милйўнлик Туркистон мусулмонларидан бир аъзо оздур. Беш облустдан 30 нафар ҳам Бухоро ва Хева ва Туркистони Чинийдаги мусулмонлардан биртадан аъзо олмоқ лозимдур. Бу комитет ва аъзолар вақт-бавақт жамъланиб, диний ва илмий маъоши тўғрисинда машварат қилиб, мусулмонларни илман ва молан, динан тараққий ва таолилариға хидмат қиладурлар. Сиёсатан бўлса, умумий партияларни бири ила қўшулуб иш кўрадурлар… Бу тўрт партияни(нг) матлаби миллий ва маслаки сиёсийларини мадомики, бир неча саҳифа ила баён ва шарҳ қилинмаса, камхабар киши тушунмайдур. Ани учун биз, Туркистон мусулмонлари, 23inchi августда Нижний шаҳринда бўлган Русия мусулмонлари ҳизбиға байъат қилиб, сиёсатан кадетларға қўшулўб, динан ва илман мазкур съезд иттифоқи ҳукмиға муте’ ва мунқод бўлсак керак. Яқинда мазкур надваи исломия қарорномаси босилиб, олами матбуот ила нашр қилинадур. Туркистоннинг муҳтарам муаллиф, муҳаррирлари ғараз, нафсоний ҳасад, баҳс ва мунозараи шахсияларини тарк этиб, шу маслак ва шу жамиятға тобе’ ва ходим бўлмоқлари хидмати дин ва давлат, обрўйи Ватан ва Миллатдур… Биз ояндаға бул бобларға, Inshoolloh муфассал ёзмоқ амалиндамиз… Ёшларға мурожаат Бизни Туркистон ва Бухорода бир синф муҳтарам ёшлар мавжуддурки, ҳукумат маҳкамаларинда тижоратхона, бонка ва корхоналарға котиб, таржимон, молфуруш ва даллоллик ёинки насячинлик ила машғулдурлар ва бу синф аҳлининг адади бугун Бухоро ва Туркистонда мингларчадур. Ана ёшларға мурожаатдан мурод шу синф аҳлидан бўлган ҳамватанларимизға бир неча калима арз қилмоқдур. Лутфан сўзимизни тингласалар, деб илтимос қиламиз. Ва камоли эҳтиром ила ул жанобларға баён қилармизки, сизлардан аксарингиз савқи қадар ва ёинки савқи табиат ила бир навъи бўлуб, русча бир оз ўқуб-ёзмоқға ва ёинки фақат сўйламоқға қодир бўлубсиз ва бу озгина замоний билгу сабабидан вазифа олиб, енгиллик ва бир оз рифоҳият ила умр ўткарурсизки, Тангрим зиёда этсун! Ва сизларни озгина илми замоний билганингиз, албатта, наф’ келтурди ва алҳамдулиллоҳ дини мубинға ҳам яхши муътақидсиз ва бу илмий замоний эътиқодингизни бузмади. Зотан исломият шундай бир дини матин ва қобили тараққийдурки, на қадар илми замоний кўб ўқуса, инсонни яна дини исломға шунча ақидаси мустаҳкам бўлур. Чунончи, илми замоний кўб ўқуғон Оврупо уламоларини(нг) энг номдор ва давлатликларидан мусулмон бўлуб тургонлари жаридахонларға маълумдур. Бас, сабаб бўлдики, илми замоний исломиятға зарар қилмоқ нари турсун фойда этар, энди матлабға келайлук. Муҳтарам биродарлар! Сиз хидмат қилатургон доираларда сиздан катта ва сиздан оз ишлайдургон ва сизларға иш буюратурғон кишилар борки, сиздан беш, ҳатто, йигирма дафъа зиёда вазифа олур. (Баъзи бонка ва тижоратхоналарда ойинда беш юз сўм, ҳатто минг сўм олатургон кишилар бор ва аларни тижорат мактабиға ўқугони беш-олти йилгинадур.) Мунинг сабаби надур? Сизнинг қўл остингизда сиздан кўп ишлайдургон ва қаттиғ хидмат қилатургон ва юк кўтара тургон мусулмон ва ё ўруслар борки, сиздан ҳам оз вазифа олур. Мунинг сабаби надур? Албатта, мунга жавоб берурсизки, бизни устимиздан қарайдургонларни(нг) «илми замоний»си биздан зиёда ва меҳнаткашларни илми бизга ҳам эмас. Мана сабаб шудур. Биз ҳам дермизки, жавобингиз дуруст. Бас, маълум бўлдики, ҳозирги замон ишлариға хоҳ тижорат ва ҳукумат ва санъатхоналарга бўлсун, кириб вазифа олмоқға ва иш қилмоқға илми замоний деган нимарса лозим экан ва ҳар ким бақадар билгуси вазифа олур экан. Бас, сиз муҳтарамлар ҳам ўз авлодингизни ва азиз болаларингизни, агарда хоҳласангизки, сиздан кўра тараққий этса, дин ва миллатға хизмат этса. (Дин ва миллатға хизмат илм ва оқча ила бўлур.) Шу илми замонийни таҳсил қилмоқ учун ҳаракат қилмоғингиз лозимдур. Ҳамватанларимиз мулкини сотиб тўй қилганидек сиз-да, ҳатто, лозим бўлганда мулкингизни сотсангизда ўғлингизни замонча ўқумоқиға саъй қилсангиз. Тўйга исроф қилинатургон оқчаларни ўқумоқ йўлиға сарф қилсангиз! Замонча ўқутмоқ тариқасидан бошқа мақолада арз қилинур. Зўраки бой Охирги вақтларда биз — туркистонлилар тижорат, ҳатто, зироат ва дўкондорлик ишларинда на учун синармиз, яъни ифлос этармиз. Мунинг энг биринчи сабаби илмсизлик, тўғриси ақлсизлигимиздур. Оре, билиб туруб ўз зарарини қилмоқ ақлсизликдур. Чунончи, «Зўраки бой» жанобларини ўн минг сўмлик мероси, боғ ва хонаси бор эди. Бу одам агарда боғини яхши ишлатса, мувофиқи шариат ва инсоф тириклик қилса, исрофгарлик этмаса, тўй ва азо деб ўзини барбод этмаса, албатта ортдурарди. Бу одам ўзидек ва ҳатто, ўзидан оз нимарсалик кишиларни кўрарга ўғул тўйиға икки-уч минг сўм сарф этар. Ўғлиға хотун олиб берса яна бир, икки, уч минг сўм сарф этар. Бир ўлук кўмса, беш-олти юз сўм харж этар. Ҳатто, олти ойлик баласини сочини олганда ва ё олти кунлик баласини бешикға боғлаганда бир-икки юз сўм сарф этар. Фотиҳа, чанлади, дубора-талабон, калутапўшон, мўйлабгирон… ва бошқаларини нари қўйдук, хулоса, бечора ўн минг сўмлик мулкдор қарайдурки, иш бўлмайдур. Ўғул ва қизлар катта бўлуб турубдур. Тўй лозим, хатна, никоҳ, унинг орқасидан кети узулмас бир сурук маърака ва қоидалар лозим. Кўбдан чиқиб бўлмайдур. Бечора одам ўйлавға тушар. Тўй қилмоқ учун бир-икки таноб боғдан ва ердан сотса, кўзи қиймайдур. Тўй қилмаса, бўлмайдур. Бас, ноилож ўйлаб-ўйлаб, дўкондорлик, яъни баззозлик ва чойфурушлик ва ё бошқасини қилмоқчи бўлуб дўкон очар. Бонкалардан кредит (эътабар) очар. Ўн минг сўмлик меросий мулки бор экан, беш бонкадан уч минг сўмдан 15 минг сўм қарз олур. Чой, қизил мол, газвор, чиннивор, канап-чарчинвор, хуллас, ҳар нав’ кантур ва фермалардан ҳам бир-икки йилға етмасдан бир ўн беш минг сўм урар. Бир вақт кўрарсан 30 минг сўм ишлатгучи қиб-қизил бир катта бой. Ўзини муфт деҳқонлиги ила рўзгор қилур экан, бир минг сўмни бутун умриға синамаган 30 минг сўмлик мол ичинда кўмганини кўруб, бизни деҳқонбойни аввалги торгина ақли ҳам учди-кетди. Қавму қариндошдан вексель олиб бонкаға қўяр. Сасиб ётган ва аларни сўзинча, эгасиз фабрикант молини тўғри келган кишиға нася берар. Бир тарафдан яхши от ва аробаларға ҳаваси кетар. Экипаж файтунлар ва маскав отлари олинур. Дигар тарафдан, ҳовлиға замона одами ўлтуратургон иморатлар қилинур. Усти темур, ости тахта, девори рангоранг шишакори шаҳнишинлар, бир неча меҳмонхоналар ва онда замона асбоблари олинур. Бу иморатларни ва дастгоҳни одамларға кўрсатмоқ учун зиёфатлар, базмлар керак. Ферма ва бонкаларни мудир ва аъзоларини-да алафранг шам-панскилик зиёфатлар қилмоқ керак. «Зўраки бой» жанобларини(нг) хотун ва ўғли ҳам мундан ранг олиб, исрофға юз қўяр. Чунки Худо берган давлат қаердан келиб, қаерға кетар? Зўраки бойни ўзи ҳам билмас. Бир вақт тўй навбати етти. Энди терламоқни замони келди. Машваратлар, прўграмлар тузалур. Ҳўқанд, Андижон, Туркистон ва Тошканддан бошлаб, Марв, Бухоро, Карки ва Афғонистон ҳудудинча шуҳратлик бойлар ва кўрмаган ошнолар рўйхат бўлур. Ол-а… Мунча одамға хат ёзмоқ мушкул. Босмахонада зарҳаллик хатлар сипориш берилур. Йоддан чиқгони тилгиром ила таклиф қилинур. Хивадан, Фарғона ва Бухородан машҳур жувон ва, мутриб ва хонандалар чақирилур. Базмда фирмаларнинг мудир ва бонкаларнинг мубошири, ҳатто, ражоли ҳукумат таклиф қилинур. У қадар исроф, у қадар беҳуда масориф бўлурки, ҳисоби сингандан сўнгра маълум бўлур. Бу тўйни базми, жувони, кўбкариси, фашанги, инъоми у қадар кўб, у қадар қизиқ бўлдики, мунга ўхшаган бошқа бир зўраки бой ҳам ўзини анга ўхшатмоқ, балки ўткармоқ учун ўзини жардан ташламоқға ҳозирланур. Ya’ни мундан зиёда этмоқчидур. Биз аввалги зўраки бойнинг тўйи сўзини тамом қилган йўқ эдук, бойға яна бир никоҳ тўйи воқе’ бўлди, яъни жаноблари ёш хотун олдилар. Табиий, эллик-олтмиш яшарға 15 яшарни икки-уч минг сўм масорифсиз берилмайдур. Сўзни қисқа қилайлук. Бир вақт эшитилур, зўраки бой; бонкаға пул еткуролмайдурлар. Имонсиз сарроф ҳам тақа-тақ шилдирни билиб, пул бермайдур. Иш «праваучўт»ға қолди. Бир неча вақт сўнгра яна эшитилурки, векселлар «пратест» бўлди. Ўн минг сўмлик мулк ила дўкондаги беш-олти минг сўмлик мол ҳажз (арест)ға олинди. Ҳисоб қилиб кўрулса, билинурки, 30 минг сўм қарз майдонда. Отадан қолган мулк ила тўрт-беш минг сўмлик ароба ғалтак оту тек дўкон мол энди нима бўлур дерсиз? Олти ой бир йилғача аввалги мулклар судға сотилиб, бечора зўраки бой аҳлу аёли ила дарбадар қолур. Чунки ақалли мартаба синган яҳудийдан ибрат олиб, биргина ҳавлисини ҳам хотуни отиға ўткармаган эди. Инолло ло юҳиббул мусрифин. Ya’ни Аллоҳ таоло исроф қилгувчиларни дўст тутмайдур. Зероки, бой жанобларйни таржимаи ҳолидан «Ойна»да кўб кўрунгон эди, аммо қисқартиб ёзилди. Балки бақияси бўлур. «Мунозара» ҳақида «Усули жадида» мактабларни нафлиги ва фунуни замония таҳсилининг бухорийлар учун лузуми тўғрисида фарангий афанди ила мударрис Бухорий жанобларини ораларида бўлган баҳс ва суҳбат — «Мунозара» исмида бир рисола шаклинда форсий тилға таб’ ва нашр бўлубдур. Бизда кўздин кечурдукки, ҳақиқатан бухорийлар учун нофеъдур. Фарангий ва мударрис тилидан бу муҳим баҳслик рисолани таҳрир этувчи ваҳми зоинға арзи ташаккур қиларман. Inshoollo, бу рисола бухорийларни уйғонмоқиға боис бўлуб, «Мунозара» муҳарририни раҳмат ила йод этарлар. Ва ал-он бу рисола турки тилинда жаноб муаллим ҳамшаҳримиз Ҳожи Муин афанди тарафидан таржима ва ушбу газит ила нашр бўлуб турубдур. Ва аммо бизни фикримизча, Бухоро учун энг муҳим бир баҳсни фарангий афанди фаромуш этибдурлар. Ва ул энг муҳим баҳс бухорийларни русча ўқумоқ ва рус маданиятидин нафбардор бўлмоқға тарғиб этмоқдин иборат эди. Хайр, балки фарангий афанди фаромуш этмай, эҳтимолки, бухорийларни таажжублари қўзғолмасун ва «Мунозара» рисоласидин умид этилгон манфаати маънавия фавт бўлмасун тавҳими-ла русча ўқумоқ баҳсидин кўз юмгандур, деб зан қилармиз. Ва-ло фарангий афандини натижаи маълумотиға назаран ўрисча ўқумоқға тарафдордур, деб истидлол қилинадур ва ҳар бир кўзи очуқ киши-да бухорийларни русча ўқумсқларини, албатта лозим билур. Бухорий қариндошларимизни русча ўқумоқлари тўғрисида мухтасаран бироз ёзмоқни биз мунда керак билдук ва умид қиламизки, «Мунозара» ношири иккинчи табъина русча ўқумоқ лузумини ҳам рисолаға олмоқ этдирса. Русия давлати — 100 милюн халқлик ва ер юзини қавий давлатларидин бири. Бухоро ҳукумати ани ҳимоясиға ва анинг учун бухорийларни русча ўқумоқлари ўзлари учун лозим ва фоэъдир. Бухорийларни савдо ишлари Русия иладурки, тижорат ишларини тараққий қилдирмоқ учун, албатта, русчаға эҳтиёжи томалари бордур. Бухорода тилгироф, пўчта, темур йўли ва бонк ва мол, анжоманинг ҳамли ва нақли ва оптек, дўқтур ва ҳифзил сиҳата тейишли ишлар ва лавозимоти мадания ва замония ва хорижаға мутааллиқ барча мавод кофа руслар воситаси-ла жорий бўлурки, бул тўғрилардан русчаға бухорийларни эҳтиёжлари шадиддур. Русия ила тижорати бор ҳар бир бухорий ва Бухорони ҳар бир ҳукумат доираларини русчага бор эҳтиёжини ҳар кимдан аввал бухорийларни ўзлари иқрор эдарлар. Киши йўқлигидин ал-он Бухоро ҳукуматини хидматидаги таржимонлар кафказий ва туркистонийлардин иборатдур. Бухорийларни русча ўқумоқлари учун далил лозим бўлса, фақат Русияни… жиҳатидин Бухороға ҳамсоялиги энг олий далилдур. Ҳолбуки, Бухоро давлатимизни ҳимоясида, яъни ҳовучиндадур. Насора ва мажус давлатларини айтмай қўйдук. Бул вақт Усмонли ислом давлати катта мактаблариға русча ўқутадур ва Русияға талаба юборадур. Турк қариндошларимизни ҳар бири Русия мусулмонларини русча ўқумоқға ташвиқ этарлар. Ҳатто, Истанбул шайхулисломи ҳазратлари Русия мусулмонларини русча ўқумоқға буюрадурлар. Чунончи, ўтган сана Самарқанд ҳожиларидан икки нафар мударрис шайхулислом жанобларини хизматларига мушарраф бўлуб эканларки, усули жадид ва русчани лузумидин баён этиб, Туркистонийларға русча ўқумоқға ташвиқ этмоқға буюрубдурлар. Мисрдин, Шом ва Арабистондин, Истанбулдин ва Эрондин Русия мактаблариға талаба келганда, Бухородин на учун талаба келмайдур? Буни сабаби бухорийларни ғафлати ва замондин хабарсизлиги деюрлар. Бул жойға бухорийлар у қадар каҳолат этдиларки, ҳатто, расмий доираларида бирорта таржимонлари йўқдур. Хўб, Бухорода усули жадидани қўймаганларидек, русчани-да уламо қўймадилар дедук. Эй, шогирдларни Самарқандда, Туркистонда ва ё дохилий Русияға на учун юборилмайдур? Самарқандда Бухородин гадо, ўғри, қимори, жувон-бачча келар. Ҳатто, деюрларки, фоҳишалар ҳам келур, буларға уламо бир шай демас ва хабардор бўлмас. Талабаға тамоман моне’ бўлурлар. Йўқ, бул жойға уламоға ёпишмоқ керак эмас, балки бошқаларға лозумдур. Бухоронииг муҳтарам ҳукмронларина, Бухоронинг тужжори киромига биз мин ғайри ҳад арз қилармизки, русча ўқутмақни муборак фикрлариға келтирсалар, Русия давлати Бухоронинг фақат бир ҳамсояси эмас, балки ҳомийси, васий ва мураббийи давлатидур. Анинг учун русча билмоқ ва рус олий ва катта мактаблариға кирмоқ бухорийларни ҳаёти ва саодати учун алрамдур. Икки милйўн бухорийлардин нисфи аср зарфида бир нафар таржимон чиқмаганлиги бухорийларни лоқайдликлариға далил бўлур. Бу нимадан келур? Албатта, Бухоро ила Русия орасидаги муносабатни билмасликдин келур. Бинобарин, Русия ила Бухоро бейиндаги муносабати сиёсияни ҳар замон аҳолиға билдирмоқ керакдур. Биз сиёсий киши эмас ва илло бул тўғридаги фикримизни очиқ суратда ёзардук. Шу қадар биларманки, расман Бухоро ҳукмати Русия давлатини ҳимоятиғадур. Бухоронинг бош ҳукмрони маънан баолий амир ҳазратларини аморатлари Русия давлати тарафидин тасдиқ қилинадур. Бухорони хорижия ишлари Русия давлати тарафидин ижро қилинадур. Хорижия давлатлари, масалан, Эрон, Афғон ва ё Усмонли давлатлари-ла Бухоро ҳукуматини хат ва хабар қилмоғи лозим келса, Русия давлати воситаси-ла муомала қиладур. Бухоро аҳли хорижияға чиқмоқчи бўлса, Русия раҳол ҳукуматини рухсати лозимдур. Бу-хоро учун бож ва пўшлина Русия давлатини ихтиёри ила бўлур. Билмоқ керакки, ўрусча ўқумоқ ила киши кофир бўлмайдур ва ё ўруслар бизға динларини таълим қил-майдур. Масалан, букун Самарқанд мухталиф мактаблариға юздин зиёд мусулмон боласи бор ва аларни ҳеч бириға насоро динини таълим қилинмайдур. Самар-қанд эъдодий гимнозиё мактабини букун ундин зиёда мусулмон боласи бор. У жум.ладин бири маним ўғлим-дур. Ва на вақтки, болаларға насоро динини таълим берарлар, ғайри русларни, хоҳ мусулмон ва ё яҳуд ва ҳатто, армани бўлсун, мактабдин чиқорадурлар. Ҳатто, насоро ақидасини таълими вақтида ёширин мактабда қолган ғайрирус шогирдға жазо бериладур. Ғайрируслар русча ўқугандан илми дунёвий ва ҳаёг-қа мутааллиқ фунун ўқуйдурлар ва ҳар бир мусулмон-да румча ва ё фарангча шуни ўқивдур. Бухорони ўрта миллати учун авомча сўйлайинки, турклар, ибронийлар, туркистонийлар, қозоний, ўрун-бурғий ва кафкозийлар ҳамчунонки, русча ўқусалар ҳам кофир бўлмайдилар. Бухорийлар ҳам русча ўқуган ила кофир бўлмайдурлар. Афғон ҳукумати ила инглис давлати орасида муносабати сиёсия мавжуд ва ҳам ҳамсоядур. Они учун афғонлар Ҳиндистон инглисиға ва нуфуси Англияда ўз нафии учун талаба юборадур. Ҳолбуки, ҳеч бир афғон инглис бўлган йўқ. Инчунун, бухорийлар-да Туркистон устиға ва ё Русияға ўз нафлари учун талаба юборсалар, хотиржам бўлсунларки, ўрус бўлмайдурлар. Шуни-да ёзайин, бухорий қариндошларимиз билсунларки, бу сўзларни биз мусулмонлигимиз учун ва Бухорони тараққийсини хоҳлаганимиз учун ёзармиз. Гумон қилинмасунки, ўруслар бизға ёздирадур. Фарангий жанобларини фикриға биз ҳам тобе’ ва биз ҳам деймизки, Истанбул, Миср, ҳатто, Кафкоз ва Қозонға Бухородин талаба борсун ва аммо бу қаторда русча ўқимоқ учун Туркистон ва Петербурғға ҳам. Самарқанд дорулқазо муфтийларидан Маҳмудхўжа бин Беҳбудхўжа. «Сарт» сўзи маълум бўлмади Мўтабар «Садойи Фарғона» жаридасининг 30-нўмерида «Сарт сўзи маълумдур» унвонлик бир мақолани кўруб ўқумасдан аввал «сарт» сўзи ҳал қилинди гумони-ла қалбан бир даражада хурсанд бўлсак ҳам, лекин мақолани тамоман ўқуб чиққандан сўнг ҳурматлу Мулло Абдуллобек жанобларининг қилган ривоятлари мазмунидан «сарт масаласи»нинг яна бурунғи мажҳул ҳолиға қолгонин англаб умидимиз бўшға чиқди. Чунки А. афандининг сарт ҳақида ёзган сўз ва далиллари маҳз оғизлардан эшитилган ҳақиқати номаълум шайлардан иборат бўлуб, ҳеч бир асл ва асосға мабни эмасдур. Бизнинг фикр ва билганимизча, «сарт» сўзининг ҳақиқати машҳур ва инобатлик муаррих ва мусташриқлар тарафидан кашф ва ҳал ўлинуб, ҳануз бир жойға қарор берилган йўқдур. Агарда «сарт» сўзи маълум бўлса эди, яъни Туркистондаги халқларнинг барчаси ёки муайян бир қисмининг «сарт» аталгони далойили тарихий ила исбот қилинган бўлса эди, ул суратда ҳеч ким «сарт» хусусида сўз очмас ва баҳс чиқормас эди. Муҳтарам Маҳмудхўжа жанобларининг бул хусусда «Ойна»ға хели ривоят ва қилу қолларни нақл этуб ҳам ўз фикрларини ёзганлариға сабаб, шул «сарт» сўзининг мажҳуллиги бўлса керак. Дуруст, ҳаёт ва мамот масаласи қадар муҳим бўлган неча масалалар кўзимиз олдиға тургон ҳолда аларни эҳмол этуб, фақат «сарт» сўзи ила шуғуллануб, фурсатларни бўшға ўткармоқлик ҳам яхши эмас. Лекин асримиздаги ёврупойилар қошида «миллият» масаласи «дин» масаласидан муҳим ва муқаддам тутилган бир замонда бизлар ҳам миллият масаласидан саналган «сарт» ҳақида гоҳ-гоҳ баҳс этишуб миллиятимизин хотирлаб тургонда зарар кўрмасмиз. Диний, миллий ва маиший масалалар хусусида (низом ва қонундан чиқмаслик шарти-ла) ҳар доим баҳс ва музокара этишуб турмоқға ҳаққимиз бор. Шунинг учун фалон масала хусусида сўз очма! Ёки фалон лақабни мутлақо бўйнунгга тоқарсан, деб сабабсиз зўрлик этмоқга ҳеч кимнинг ҳаққи бўлмаса керак. Мақсадға келайлук. Мулло А. афандининг «Сарт сўзи маълумдур» унвони остида: «Бир замонларда Туркистонда саҳройи қирғиз ва қазоқ…»,—деб нақл ва ривоят этган маълумотлари қайси таърих китобидан ва ё қайси ишончлик муаррих сўзидан олинганлигини била олмадук, агар бу ривоятлари маҳзи оғзаки ҳикоя ва сўзлар жумласидан иборат бўлса, бул тақдирда, мунинг ила «сарт» сўзи маълум бўлди, ёки «сарт» масаласи ҳал қилинди, деб ҳукм этмоқ мутлақо дуруст эмасдур. Чунки муаррихлар мундай аслсиз сўзларни далил мақомиға келтуруб, мушкул бир масалаи тарихияни қатъий суратда ҳал этмайдурлар. Балки бир муносиб келганда, қаринаи мақомға қараб, бир даъвонинг тақвияси учун зикр этубгина ўтарлар. Асли номаълум бир ривоят ила улуғ масалаи тарихияни ҳал этмоқликни эса тарих ҳақида жиноят санайдурлар. Шундай қоидаларни оз-моз билганимиздан Мулло L. афандининг сарт масаласини ҳал этмоқ қасди-ла ёзган аслсиз далиллари ҳайрат ва таажжубимизни мужаб бўлди. Чунончи, мушорун алайҳ сўзларин бир жойида «сарт»нинг асли «шарт» деб, оидан сўнгра деюр: «Муҳтарам азизларға махфий қолмасунки, ҳар ким бизни сарт деса, мунга хурсанд бўлуб, фахр қилмоқимиз даркордур. Чароки сарт дегани, масжидлик ва мадрасалик ва бозорлик ва озода уламони маданий, дегани бўлур». Ҳолбуки бу маъно аввалги маънога бутун мағойирдур. Чунки, аввалги маънога қараганда, «сарт» лафзи «шарт»дан маъхуз эдики, бул суратда сартнинг маъноси иечук масжидлик ва фалонлик бўлсун?.. Шерали Лапин жанобларинииг «сарт»га «сариг…» деб берган маъноси на қадар номуносиб бўлса, юқорида берилган маъно ҳам шундай келишсиздур. Бизнинг баъзи асарларда кўрганимизча, «сарт»нинг маъноси карвонбоши ёки савдогар каби мазмунда эдики, бул ҳам бир мусташриқнинг сўзидур. Хулоса: «сарт» на маънода бўлса бўлсун, арбоби тарафидан ҳал қилинмагунча они қабул этмасликка ҳаққимиз бор. Шунинг учун мажбурий суратда айтиб турармизки, «сарт» сўзи ҳануз мажҳулдур. Юқоридағи мазмунда мухтасарча бир мақола ёзуб, қачонлар «Садойи Фарғона» идорасиға юборган эдук. Идора жаридаға дарж этмоқға танзил этмагани ёки муносиб кўрмагани учун бир оз тафсили ила «Ойна»ға ёзмоқға мажбур бўлдук. «Туркистон тарихи» керак Тарих кўп аҳамиятли ва фойдали бир нарсадур. Тарихнинг фойдаларидан баъзиси ушбудурки, бир миллатнинг на тариқада, қайси йўл ила тараққий этганин ўқиб, ибрат олмоқ ёки бир миллатнинг на сабаблардан таназзул этиб, охири мунқариз бўлуб кетганин ўқуб мундан ҳам истифода этмак мумкиндур. Шунинг учун бизнинг ўз шевамизда Туркистонда ўтган боболаримизнинг маиший, сиёсий аҳволиға доир «Туркистон тарихи» бор бўлгонда, они кўз олдимизда қўюб, бурунғи қаҳрамон боболаримизнинг на йўл ила тараққий ва маданият давриға кируб ва нима сабабдан охири мунқариз бўлуб кетганларини ўқуб, билуб, хейли ибрат олар эдук. Ўшандоқ ҳозирги ҳолимизни боболаримиз давридаги ҳолларға бир даража муқояса этмак ила баробар ўз-ўзимиздан бир инфиоли даруний ҳис эдуб, юзларимиз қизарар эди. Ҳоло, биз туркистонийлар марҳум боболаримиз аҳволи ҳам Туркистон воқеоти тарихиясидан бутун ғофил ва бехабардурмиз. Чунки ҳануз Туркистон тарихи ҳақинда янги тадқиқот ила ёзилгон, тартибли ва истифодали мукаммал бир асар вужудға келган йўқ. Тўғриси, мундай тарих ёзувчи киши турк ўғлонларидан ҳануз майдонға чиқгон йўқки, бу эса турк болаларининг нохалаф бўлуб, чин ўғул эмасликлариға далилдур. Бу сўзлардан тарихсизлигимиз англашилмасун. Бизнинг тарихимиз бор. Бурунғи асрларда Туркистон ва турклар воқеоти ва аҳволи ҳақинда туркий, форсий ва арабий тилларда неча китоблар ёзилгандурки, у китоблардан рус ва бошқа ёврупойилар истифода этган ва этмакдадурлар. Лекин у мухталиф тилларда ёзилган. Тарихий асарлардан биз туркистонийлар истифода этуб, янги муҳокама ва тадқиқот ила ўз шевамизда мунтазам бир асар вужудға келтурганимиз йўқ. Балки бизлар андоғ тарихий китоблардан аксарият ила хабарсиз бўлуб, баъзисидан хабардор бўлсак ҳам, аларнинг таб’ ва нашриға аҳамият бермаймиз. Чунки бизнинг халқлар андоғ китоблардан кўра хурофотлик қисса, ҳикоя ва ошиқона ғазал китоблариға зиёда, рағбатлик бўлганидан моддий фойдасини кўзлаб, шундай афсона ва аслсиз китобларни таб’ ва нашр этмакдамиз. Шунинг учун кундан-кун муҳим тарихий китобларимиз кўздан тушуб, эсдан чиқуб кетмакдадурки, мунинг айбу гуноҳи Туркистондаги манфаатпараст китобчилар бўйнига тушса керак. Чунки бу сўнг йилларда китобчилар тарафидан турли хурофотлик китоб ва рисолалар нашр бўлинуб турганлиги майдонда ва барчаға маълумдур. Агарда муҳтарам ношир ва китобчиларимиз мундан сўнг ахлоқ бузгувчи ошиқона ғазаллар ва соф эътиқодларни заҳарландирувчи хурофотлик афсона китоблар ўрниға мўтабар тарихий, ахлоқий ва адабий рисола ва китоблар нашр этмоқға ташаббус этсалар, шояд бу хайрли ишлари аввалги гуноҳларининг юзини ёпар. «Садойи Туркистон» жаридасиға «Миллий тарихимизни ким ёзар?» мазмунида бир савол кўрулгон эди. Бизнинг фикримизча, мундай бир тарих ёзмоқлик ниҳоятда қийин бир иш бўлуб, ҳозирда мунинг ифоси бизларнинг қўлимиздан келмайтурғонга ўхшайдур. Шунинг учун бу хизматни Туркистон тарихи ила ошино бўла бошлаган ёш муаррихимиз муҳтарам Аҳмад Заки Валидий афандининг қаламидан умид этмакдамиз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг (works оф Маҳмудхўжа Беҳбудий). Downloaded from uzbekai.com.