Фавқулодда такфир Маҳмудхўжа Беҳбудий 3 январь баъдаз жумъа Самарқанднинг мунажжим Мирзо Улуғбек мадрасаси ичиндаги жомеъда беш-олти минг мусулмон ҳузуринда муаззин тарафидан усули жадидачиларни ва русча ўқутмоқға ташвиқ қилатурғонларни кофирлиги ва ҳар ким боласини усули жадида мактабиға берса, «ўзи кофир, хотуни талоқ» бўлушини форсий тил ила узун ва ҳаяжонлик бир нутқ ила халойиқға билдуруб, ҳамда ………. ларни «кофир ва ўрус» ҳамда «кофир ва ўрус қилғучи» деб эълон қилинди. Халқ ҳеч бир нима демасдан тарқалди. Бир неча ҳафтадан бери жаноб қози ва мударрислардан баъзилари маълум ерларға мажлислар қилиб эканларки, бу фавқулодда ва умумий такфир шунинг натижасидур. Чунончи, муаззин дерки, «Бу сўзларни ўзумдан айтмайман, уламо қавли ва буйруғи ила берман. Мақзуф ва макдуҳлар ушбу тўғридан шариат ва қонун маҳкамалариға ва ер юзиндаги мусулмонларни виждониға ружу’ этарлар. Шуни-да фавран ёзайинки, кофир деган одамлари азалий ва абадий мусулмондур. Унлар куфрни абадан қабул этмайдурлар. Туркистонда юз минг оталар борки, балалари усули жадид мактабиға ўқуйдур. (Келар адад ояндада батафсил ёзармиз.) — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Фавқулодда_такфир. Downloaded from uzbekai.com.