Кетмас кўнгилдин асло Махмур элини доғи... Мажзуб Кетмас кўнгилдин асло Махмур элини доғи, То сунмаса париваш майхонадин аёғи. Юргачки, зору ҳайрон ҳажрингда мубталолар Бўлғайки об жорий, кўз ёшининг булоғи. Мажнундир батар қил, водийда дарбадар қил Ўлса гадолигингда ҳеч бўлмағай сўроғи. Қилсам баён ҳолим кирмас қулоғи ёра Ўлдурди ҳам куйдурди жононанинг бу доғи. Килсун сани маломат Мажнун дебон ҳалойиқ Бошингни пора қилсун маломатнинг бутоғи. Тарк айлади шаробин майхона аҳлидин ким Ёндурди ташналарни лаъли лабинг мазоқи. Гулчеҳра қилди ғавғо Махмур элини ёраб Мажнунни қилди расво Лайлини иштиёқи. Ширин-шакар такаллум Фарҳоддин битарман Кўп йиғладим париваш қон бўлди кўзни оқи. Ҳижрон ўтиға куйдим, ёз ғамга ҳамдам ўлдим Қолди юракни доғи рўзи жазоға боқий. Дунёйи дунға берма ҳаргиз кўнгулни Мажзуб Ишқ аҳлиға керакмас дунёни айши чоғи. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кетмас_ко%E2%80%98ngildin_асло_Махмур_элини_дог%E2%80%98и.... Downloaded from uzbekai.com.