Бир кун тун ўртасида учради бир маҳлиқо ёлғуз... Махмур Коризий Бир кун тун ўртасида учради бир маҳлиқо ёлғуз, Дучор ўлди магар зулматда Хизри раҳнамо ёлғуз. Ғубори дилни ёзмоқликка бир марҳам тилар эрдим, Анинг чун келдиму, олдимға билмам ошно ёлғуз. Халойиқ қадр айтур эрди ҳар йилда бир тунни, Ушал айтган туни шул тунми келди дилрабо ёлғуз. Муяссар бўлса ҳар соат қадам тупроғини тотсам, Қилиб ўтсам кўзимга сурма доим тўтиё ёлғуз. Дили сад пора бўлган, бағри куйган мубталодурман, Мани оғритмагин невчунки синган (сахё) ёлғуз. Чекиб кўп ранжу меҳнат васли боғи ичра кирган кўп, Дегайму дўстлар ишқида куйган марҳабо ёлғуз. Бу куйган жоними ҳижрон балоси кўп забун этдн, На бўлғай олсангиз илгимни, э аҳли пано, ёлғуз. Бу Махмурга жунун орзу бўлубдир деб гумон этманг, Мунга тун ўртасинда учрамиш бир маҳлиқо ёяғуз. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Бир_кун_тун_о%E2%80%98rtasida_учради_бир_маҳлиқо_ёлг%E2%80%98uz.... Downloaded from uzbekai.com.