Кел, эй соқий, карам қил соғари май... Махмур Коризий Кел, эй соқий, карам қил соғари май, Ҳалок бўлдим бу махфилда май ичмай. Ичиб ман ҳам қазай тоғи вужудим, Йўқолсин нашъа бирлан бору будум. Олиб теша қўлимга маст кирсам, Ки тоғни қазмағин додини берсам. Мени ҳам шаҳид қил, э ёри қобил, Ки бир шиша ҳалоҳилни юборгил. Ичиб қилсам вужуд тоғини барҳам, Очиб жўйи муҳаббатни оғушсам. Манга жўйи муҳаббат келса эрди, Ки андин боғи дил сабз ўлса эрди. Очилса неча ранг гул боғи дилдин, Оқиб кўп чашма чиқса тоғи дилдин. Оқилғон чашмадин ҳам эл бариси, Ичиб шод ўлса ёши ҳам қариси. Жаҳон боғини бул сарсабз қилса, Ранго-ранг неча ранг сабза кўкарса. Муни кўрғон халойиқ шод бўлса, Кудуратдин ҳама озод бўлса. Не бўлғай кўрсам эрди боғи ишқин, Агарчи қазмасам ҳам тоғи ишқин. Ичиб жоми паё-пайни бўлуб маст, Десам зрди неча сўзларни пайваст. Очиб майхонаи ишқинг эшикин, Ки андин бир суроҳи май юборгил. Бу Махмур кўп хуморий, эртадин-кеч, Менга бир боқмадинг бўлди на деб ҳеч. — Source: ҳттпс://wikisource.орг/wiki/Кел%2C_эй_соқий%2C_карам_қил_сог%E2%80%98ari_май.... Downloaded from uzbekai.com.